Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисида НИЗОМ
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисида НИЗОМ

 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати ва аппарат
таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни ҳамда вилоят ҳокими,
унинг ўринбосарлари ўртасидаги вазифалар тақсимотини
тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли, “Туризм соҳасини ривожлантиришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 июлдаги ПҚ-3129-сонли, “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3407-сонли қарорлари ҳамда “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 2 февралдаги
ПФ-5325-сонли Фармонига асосланиб,

 

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

 

1. Қуйидагилар:

вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисида Низом 1-иловага;

вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари ўртасидаги вазифалар тақсимоти
2-иловага;

вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар 3-17-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимлиги аппарати таркибий бўлинмалари ходимлари ўз фаолиятларини мазкур низомлар асосида амалга оширсинлар.

3. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 25 сентябрдаги Қ-511-сонли “Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 1-пунктининг
б, в, г бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4 Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

 

Вилоят ҳокимининг
2019 йил ______ январдаги
_______-сон қарорига
1-илова

 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисида

низом

 

I. Умумий қоидалар.

1. Ушбу низом "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги
123-сонли “Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарори ҳамда 2018 йил
2 февралдаги ПФ-5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг (кейинги ўринларда бошқарув аппарати деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари вилоят Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ тайёрлайди, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.

Бошқарув аппарати халқ депутатлари вилоят Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.

4. Бошқарув аппарати ўз фаолиятини ҳоким раҳбарлигида амалга оширади.

5. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

II. Бошқарув аппаратининг вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар бошқарув аппаратининг вазифалари ҳисобланади:

ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

вилоятни, Термиз шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, таркибий ва институционал ўзгартиришлар, маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ вилоятни, Термиз шаҳар ва туманларни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

вилоятда, Термиз шаҳар ва туманларда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш, иқтисодиётда, туризм соҳасини ривожлантиришда, саноатда ва қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни тизимли жорий этиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;

корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органларининг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудлар иқтисодиётига инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини самарали ташкил этиш ва туризмни ривожлантириш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва бошқа ҳудудий дастурлар ҳамда йўл хариталари амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;

ҳудуд иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан тизимли таҳлилни ташкил этиш;

аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудий бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнинг янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли турмуши даражаси ва сифатини янада оширишга доир ишларини мувофиқлаштириш;

қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа экстремал ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятга ташрифлари бўйича қабул қилинган баёнлар ҳамда Президент раҳбарлигида ўтказилган селектор йиғилишларида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш чораларини кўриш;

ҳарбий-маъмурий сектор фаолиятини ташкил этиш;

норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш.

7. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати ва вилоят ҳокими топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳоким томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда вилоятни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган тегишли тадбирлар амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ҳамда бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

ҳокимнинг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан эшитилишини ташкил қилади;

ҳокимликнинг иш режасини ишлаб чиқади ва уни амалга ошириш чораларини кўради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади, белгиланган тартибда ҳудудларда ҳокимнинг сайёр қабулларини ташкил этади;

махфийлик режимини, давлат сирлари бўлган маълумотлар ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Бошқарув аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

 

III. Бошқарув аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

8. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳужжатлари, ҳокимнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

 

9. Бошқарув аппарати:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, ҳокимнинг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан вилоят ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари вилоят Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

 

IV. Бошқарув аппаратининг тузилмаси

10. Бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳи, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссияси котиби, юридик хизмат, ахборот-таҳлил гуруҳи, тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи, ишлар бошқармаси, ҳоким ўринбосарларининг котибиятларидан иборат бўлади.

Бошқарув аппаратининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарорлари ҳамда 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин) билан белгиланган.

11. Бошқарув аппаратининг ишлари ҳоким томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга,
Иш юритиш бўйича йўриқномага, ташкилий-назорат гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳи, ахборот-таҳлил гуруҳи, юридик хизмат, ишлар бошқармаси, тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи, ҳоким ўринбосарлари котибиятлари тўғрисидаги низомларга мувофиқ ташкил этилади.

12. Ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳи, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссия котиби, юридик хизмат, ахборот-таҳлил гуруҳи ва ишлар бошқармаси ўз фаолиятида вилоят ҳокимига бўйсунади.

Котибиятлар ҳамда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи ўз фаолиятида ҳокимнинг тегишли ўринбосарларига бўйсунади.

13. Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишган ҳолда вилоят ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти билан келишган ҳолда вилоят ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳи раҳбари вилоят ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ҳоким ўринбосарининг котибияти мудири ва мутахассислари, шунингдек мутахассислар ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича вилоят ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ҳокимнинг ёрдамчиси ва бошқарув аппаратининг бошқа ходимлари вилоят ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Юридик хизмат ходимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда вилоят ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

14. Ташкилий-назорат гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳи ҳамда ишлар бошқармаси, ахборот-таҳлил гуруҳи, юридик хизмат, ҳоким ўринбосарларининг котибиятлари тўғрисидаги низомлар, шунингдек улар ходимларининг, ҳоким ёрдамчисининг, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссияси котибининг функционал вазифалари вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.

 

V. Бошқарув аппарати фаолиятини ташкил этиш

15. Бошқарув аппарати ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

16. Вилоят ҳокими ўринбосарларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка қуйидаги соҳаларда юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва “Йўл хариталари”нинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган:

 

а) иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида:

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларининг кафолатланган молиявий манбааларини аниқлаган ҳолда туман, шаҳар ва вилоятнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқилишини ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;

иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг, бошқа ташкилотларнинг, биринчи навбатда, экспорт тузилмасида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш ҳисобига экспорт салоҳиятини ошириш бўйича минтақавий дастурларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;

маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш ва уларни жаҳон ҳамда минтақа бозорларига киритиш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишнинг кўпайтирилишини рағбатлантириш ва маҳсулотларнинг таркибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш;

қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга замонавий ҳисоб-китобларни йўлга қўйишда кўмаклашиш;

инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларни барқарор ошириш манбааларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига накд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишнинг янги механизми ва тизимини жорий қилишни ташкил қилиш;

аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини доимий узлуксиз таъминлаш, айниқса куз-қиш мавсумида озиқ-овқат маҳсулотларининг захирасини яратиш борасидаги чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

давлат органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш;

истеъмол товарлари, аҳолини истеъмол товарлари ва пулли хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

чакана ва улгуржи савдони, пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

 

б) саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги соҳасида:

ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хомашёни чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш дастурий чора-тадбирларини амалга ошириш;

Энергетика, нефть, газ корхоналари ва бошқа беркитилган ташкилотларда иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширишни таъминлаш;

вилоятда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, туманлар марказлари ва Термиз шаҳарнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва қишлоқ аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш ишларини ташкил этиш;

капитал қурилишда ислоҳотларни амалга ошириш, лойиҳалашнинг замонавий услубларини жорий этиш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, пудратчи ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш;

манзилли қурилиш дастурига киритилган объектлар ҳамда “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” Дастурларига мувофиқ танланган массивларда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини назорат қилиш, қишлоқда замонавий лойиҳалар асосида уй-жой қуриш объектларининг ҳамда инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектларининг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлаш;

муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

аҳолига транспорт ва алоқа хизмати кўрсатишни яхшилаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этишни таъминлаш;

коммунал соҳани ислоҳ қилиш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш, халқаро молия институтлари иштирокидаги тегишли лойиҳаларда ишларнинг боришини назорат қилиш;

аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;

аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш;

вилоят, туманлар марказлари, қишлоқлар ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш, истеъмолчиларга санитар тозалаш хизмати кўрсатилиши ва кўкаламзорлаштириш ишларини мувофиқлаштириш;

қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви ва табиий газ таъминотини яхшилаш чораларини кўриш;

 

в) қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида:

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, соҳада хусусий секторни ва фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;

деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўриш;

чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантириш ҳамда уларнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;

ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш;

мева-сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик соҳасини ривожлантиришни ташкил этиш;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланиши таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

 

г) Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

“Ёшлар-келажагимиз” давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиш;

ҳар томонлама камол топган, қатъий эътиқодга ва қарашларга эга бўлган, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш;

ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ижтимоий фаоллигини оширишга, шунингдек ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган ишларни ташкил этиш;

ёшларнинг иш билан бандлиги, уларни кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, шунингдек ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал қилиш;

иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш;

узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини ташкил этиш, таълим жараёнига халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, таълим стандартларини жорий этиш ишларини амалга ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда шу асосда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларда халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш бўйича таклифлар бериш;

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни хушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;

демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда, ижтимоий масалаларни ҳал этишда маҳалла институтининг аҳамияти тўғрисида аҳолини, айниқса ёшларни кенг хабардор қилиш, шунингдек энг аввало, камол топаётган авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, кексаларга ва аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига манзилли ёрдам бериш, иш билан таъминлаш, одамларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш ва ҳудудларни ободонлаштиришда маҳаллаларнинг фаолиятини ҳар томонлама ёритиш бўйича тизимли ишларни оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ташкил этиш;

маданият ва санъатни ривожлантириш, миллий маданий ва маънавий меросни эҳтиётлаб асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш, шунингдек маданият, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишни мувофиқлаштириш ва таклифлар ишлаб чиқиш;

 

д) Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш соҳасида:

вилоятга чет эл инвестицияларини жалб қилиш, ҳудуддаги инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар ривожланишини қўллаб-қувватлаш;

инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил этиш масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш;

чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва вилоятда инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шароитларни яратиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш;

ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига вилоят иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини оширишни таъминлаш;

хусусийлаштирилган бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказишда иштирок этиш;

хусусийлаштирилган бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонлари негизида тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги жараёнларни таҳлил қилиш ва уларни ривожлантириш;

вилоятнинг йиллик Инвестиция дастурларини, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни шакллантиришда қатнашиш ва мониторингини амалга ошириш, чет эл инвестициялари, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш учун инвестициявий таклифлар ягона базасини юритиш;

вилоятнинг чет давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий банклар, фондлар, агентликлар, компаниялар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан ўзаро манфаатли асосда инвестициявий ҳамкорлиги йўналишларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада илмий ва технологик салоҳиятни, инновацион технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкил этиш;

 

е) Туризмни ривожлантириш соҳасида:

ҳудудда туризм соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилаш;

туризм соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;

туристлар (экскурсантлар)га тегишли ҳудудлардаги туристик ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек тиббий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги фавқулодда ёрдам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

туризм соҳасида турли тадбирлар (фестиваллар, сайллар, театрлаштирилган томошалар, кўргазмалар, анжуманлар)ни ташкил этиш;

чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;

туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;

қўшимча сайёҳлик ташриф объектлари, кўнгилочар комплекслар барпо этиш чораларини кўриш, маданий мерос объектларида халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари ва анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этиш;

туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилиш;

туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш, хорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали республиканинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш чораларини кўриш;

туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, туризм хизматларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, чет мамлакатлардаги туризм марказларида нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш, янги турдаги хизмат ва маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни экспорт қилинишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;

юртимизда ва чет эл мамлакатларида бўлиб ўтадиган миллий ва халқаро туризм ярмаркаларида мунтазам равишда фаол иштирок этиш йўли билан ҳудуднинг ижобий қиёфасини шакллантириш;

ҳудудларда туризм ахборот марказларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишини таъминлаш;

 

ж) жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар соҳасида:

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб бориш;

давлат органларининг вилоятда жойлашган жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;

"Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;

миллатлараро тотувликни ва диний бағрикенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

миллатлараро дўстлик принципларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўриш;

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг минтақавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашиш;

Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этиш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишга жалб этишга кўмаклашиш;

 

з) Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони, мазкур Фармон ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
14 мартдаги “Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 200-сонли қарори асосида фаолият юритиш;

хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида роли ва фаоллигини ошириш чораларини кўриш;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлашни ҳамда ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;

бандликни таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш масалаларида хотин-қизларни ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишни ташкил этиш;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилишини таъминлаш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш, мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ҳаётида, халқаро хотин-қизлар ҳаракатида аёллар нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига кўмаклашиш.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари қонун ҳужжатларига ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланадиган функционал вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажарадилар.

 

17. Вилоят ҳокимининг ёрдамчиси:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрациясининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳокимнинг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлайди, топшириқларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот беради;

вилоят ҳокимининг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил қилади;

вилоят ҳокимининг номига тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади, зарурият бўлганда, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқларни (фишкаларни) тайёрлайди, тегишли материаллар ҳақида вилоят ҳокимига ахборот беради ва имзоланган топшириқларнинг белгиланган тартибда ижрочиларга юборилишини ташкил этади;

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг вилоят ҳокими томонидан қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

вилоят ҳокими томонидан юкланган ва функционал вазифаларда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

 

18. Ташкилий-назорат гуруҳи:

ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини амалга оширади;

ахборот-таҳлил гуруҳи билан биргаликда белгиланган тартибда ҳокимлик иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;

бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;

тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини таъминлайди;

келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;

бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;

захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;

вилоят ҳокимининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан биргаликда ҳокимлик аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;

ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;

давлат мукофотларига тавсия этишга оид ҳужжатларни юритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;

халқ депутатлари вилоят Кенгашининг, унинг комиссияларининг ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;

маҳалла йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва вилоят ҳокимининг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

19. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳи:

қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича ҳокимликка юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

жамоат тартибига риоя этишни, фуқаролар хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишни, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни таъминлаш, паспорт-виза режимига риоя қилиш, ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида мувофиқлаштиради;

ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этган шахслар билан ишлаш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлатнинг бошқа органлари ҳамда нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни таъминлайди;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини таъминлайди;

жиноятчилик, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашишга жамоатчиликни кенг жалб этиш ишларини ташкил қилиш йўли билан қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан, уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегаралар яқинидаги муаммоларни ҳал этиш, нолегал миграцияга қарши курашиш, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалалари билан боғлиқ тадбирлар белгиланган тартибда амалга оширилишин ташкил этади;

ҳарбий-маъмурий сектор аъзолари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик Кенгашининг минтақавий бўлинмаси, хўжалик юритувчи субъектлар ва таълим муассасалари билан ҳудудларда жойлашган Қуролли Кучларнинг ҳарбий қисмлари ва муассасалари ўртасида яқин ҳамкорликни таъминлайди;

Қуролли Кучлар тасарруфидаги ҳарбий қисмлар ва муассасаларга маиший-турмуш, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик соҳаларидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда, жумладан, ҳарбий шаҳарча ва полигонлар инфратузилмасини такомиллаштиришда амалий ёрдам кўрсатади;

мудофаа қудратини таъминлаш, ҳарбий хизматга мажбур шахсларни ҳисобга олиш чора-тадбирларини амалга ошириш, бронга қўйиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа экстремал ҳолатларда тегишли органларнинг ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш масалалари билан шуғулланади;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

20. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссияси котибининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори билан тасдиқланган “Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги Низом” талабларига мувофиқ ташкил этилади.

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссияси котиби бевосита вилоят ҳокимига бўйсунади.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссия тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

21. Юридик хизмат:

Юридик хизматнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
19 январдаги ПҚ-2733-сон
қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом” талабларига мувофиқ ташкил этилади. Юридик хизмат бошлиғи бевосита вилоят ҳокимига бўйсунади.

вилоят ҳокимлигининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этади;

вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб боради;

вилоят ҳокимлигининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этади, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштиради;

вилоят ҳокимлиги ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этади;

шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, вилоят ҳокимлигининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш чораларини кўради.

 

22. Ахборот-таҳлил гуруҳи:

ҳокимликнинг иш режаси бажарилиши мониторингини ташкил этади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

экспертиза натижалари бўйича ҳужжатлар лойиҳалари ҳақида ҳокимга ахборот беради, вилоят ҳокими томонидан имзоланган ҳужжатларга виза қўяди ва уларнинг чиқарилишини ташкил этади;

ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссияларнинг кун тартиби лойиҳаларини шакллантиради, ҳокимга тасдиқлатади ва тегишли ҳужжатлар тайёрланишини таъминлайди;

вилоят ҳокими томонидан ўтказиладиган мажлисларни ташкил этади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилишини назорат қилади, ҳокимни уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида белгиланган муддатларда хабардор қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларнинг “ijro.gov.uz” идоралараро ягона ижро интизоми электрон тизимига киритиб борилишини ташкил қилади.

Ҳудудлар даражасидаги мажлис ва йиғилишларни ўтказишни фақатгина «Ijro.gov.uz» тизимидаги мажлислар ва йиғилишлар махсус марказлашган маълумотлар базасига ўтказилаётган тадбирнинг мақсади, натижалари, иштирокчилар таркиби ва давомийлиги кўрсатилган қайдлар киритилганидан сўнг амалга оширади.

бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда вилоят ҳокимининг кўриб чиқиши учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материалларни, шунингдек вилоят ҳокимининг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш ва сифатли тайёрлаш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорлик қилади;

амалга оширилаётган хатти-ҳаракатлар тўғрисида жамоатчиликни дарҳол хабардор қилиш ҳамда ҳокимликнинг фаолияти матбуот, радио, телевидение ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида холисона ёритилиши учун бошқарув аппаратининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ва ҳокимликнинг фаолиятини янада тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

матбуот конференциялари, брифинглар ўтказиш, интервьюлар олишни ва ҳокимликнинг раҳбарияти ва ходимлари билан оммавий ахборот воситалари вакилларининг бошқа учрашувларини ташкил қилади;

халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ва ҳокимликнинг фаолияти масалалари юзасидан жамоатчилик фикрини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари нуқтаи назарини ўрганиш бўйича таҳлилий ишларни амалга оширади, ҳокимлик раҳбариятига ахборот бериш учун матбуотда эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлайди;

оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотномаларни эълон қилиш ишларини амалга ошириш учун халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимлик фаолияти тўғрисидаги таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар маълумотларининг тизимлаштирилган банкини ташкил қилади;

Ахборот-таҳлил гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

23. Ишлар бошқармаси:

ҳокимлик бошқарув аппарати фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлашни, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан ишлар сифатини яхшилашни амалга оширади;

тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш юритиш ва архив ишларини ташкил этишни таъминлайди, тушадиган хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва мансублигига кўра юборишни, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, расмийлаштириш, кўпайтиришни ва шу жумладан электрон почта орқали жўнатишни таъминлайди;

вилоят ҳокимининг ёрдамчиси ва вилоят ҳокими ўринбосарларининг котибиятлари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишни ташкил қилади;

бошқа таркибий бўлинмалар билан биргаликда халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияларига ва бошқа йиғилишларга техник хизмат кўрсатишни ташкил қилади;

ҳокимликнинг фаолиятини молиявий-хўжалик ва моддий-техник таъминлашни ташкил қилади, ҳокимлик ходимлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш тадбирларини амалга оширади, молия интизомига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

махфийлик режимини ва давлат сирлари ҳисобланадиган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ҳимоя қилишни таъминлайди;

Ишлар бошқармаси тўғрисидаги Низомга ва вилоят ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

24. Вилоят ҳокими ўринбосарининг котибияти:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича вилоят ҳокими ўринбосари ишларини ташкил қилади;

халқ депутатлари вилоят Кенгашига киритиладиган масалалар бўйича ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқилишини таъминлайди, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;

тизимли мониторинг ташкил этилишини ва тегишли тармоқлар ҳамда соҳаларда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ва йўл хариталари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

вилоят ҳокими ва ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлислар, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссиялар мажлислари материаллари тайёрланишини ва уларда қабул қилинган қарорлар расмийлаштирилишини таъминлайди;

вилоят ҳокимининг қабул қилинган қарор, фармойишлари, йиғилиш баёнларининг мажмуага тааллуқлилиги бўйича бандларининг бажарилишини таҳлил қилиб, ижросини ташкил этади;

Вилоят ҳоким ўринбосари котибияти тўғрисидаги Низомга ва вилоят ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

25. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи:

бизнесни юритиш, шу жумладан бизнесни рўйхатдан ўтказиш, ер участкалари бериш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ва шу кабилар бўйича халқаро ташкилотларнинг тадқиқотлари доирасида баҳоланадиган тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда жорий этилиши мониторингини олиб боради ва чуқур таҳлил қилади;

давлат хизматлари марказларининг ва давлат хизмати кўрсатувчи бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини таҳлил қилади;

ишбилармонлик муҳити индикаторларини баҳолаш ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлайди ва кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритади;

ҳудудда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;

ҳудуднинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, кичик бизнес субъектлари экспортига кўмаклашиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, кичик бизнес субъектларини экспорт фаолиятига жалб қилиш юзасидан чора-тадбирлар ва таклифлар ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;

ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг чет давлатларда ўтказиладиган кўргазмаларда ўз маҳсулотлари билан иштирок этишига ҳамда чет давлатларда савдо уйлари ташкил қилишига кўмаклашади;

тадбиркорликни ривожлантиришдаги, маҳсулот экспорти борасидаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни ва экспортни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этади.

Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва вилоят ҳокимининг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

26. Бошқарув аппарати таркибий бўлинмасининг раҳбари (котибият мудири, гуруҳ раҳбари ва бошқалар):

таркибий бўлинмага бевосита раҳбарлик қилади, бўлинма ходимлари (мутахассислари)нинг ишларини ташкил қилади ҳамда бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат сиёсати принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ойлик, ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

вилоят ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди.

 

27. Бош мутахассис (етакчи мутахассис, I тоифали мутахассис):

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида котибият мудирига, гуруҳ раҳбарига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

вилоят ҳокими ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

28. Бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг вазифалари ва функциялари, тегишли таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларда ва вилоят ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларни тақсимлашда белгиланади.

29.Бошқарув аппаратини сақлаш ва моддий-техника жиҳатдан таъминлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Вилоят ҳокимининг
2019 йил
_____январдаги
______-сонли қарорига
2-илова

 

Сурхондарё вилояти ҳокими ва унинг ўринбосарлари
ўртасидаги вазифалар

ТАҚСИМОТИ

 

Вилоят ҳокими

 

Вилоят ҳокими вилоятда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади.

Вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари амалга оширилишини, жойларда қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши қабул қилган ҳужжатлар ижросини, давлат бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини вилоят, туман ва шаҳарни бошқаришга жалб этишни таъминлайди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятига ташрифларида берилган топшириқлар ҳамда Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижросини ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ сектор раҳбари сифатида бириктирилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чораларини кўради.

Вилоятда қонунийликни, жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади. Мудофаа, сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари билан бевосита шуғулланади. Ҳарбий-маъмурий секторга раҳбарлик қилади. Кадрлар сиёсатини амалга оширади.

Вилоятда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини, уларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини ошириш билан боғлиқ ишларни ташкил этишга раҳбарлик қилади.

Вилоятда давлат дастурлари ижросини таъминлаш чораларини кўради.

Ўз ваколатлари доирасида вилоят ҳудудида жойлашган барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади ва фармойишлар чиқаради.

Вилоят ҳокимлиги ва вилоятдаги ижроия ҳокимияти органларида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилишни ташкил этади, уларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини кўриб чиқади.

Вилоят ҳокимлиги аппаратини бошқаради. Ҳоким ўринбосарлари, вилоят ҳокими ёрдамчиси, ҳокимлик аппаратининг ташкилий-назорат, ахборот-таҳлил, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳлари, ишлар бошқармаси, юридик хизмат ва вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга бевосита раҳбарлик қилади.

 

Қуйидаги комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлари ишига

раҳбарлик қилади:

 

вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси;

наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича вилоят комиссияси;

назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи вилоят ҳудудий комиссияси;

географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят ҳудудий комиссияси;

вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши;

ҳорижий фуқароларга, жумладан МДҲга аъзо давлатлар фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномаларини бериш, шунингдек вилоят ҳудудида уларни доимий қайд этиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссияси;

Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали ҳомийлик кенгаши;

кичик ва хусусий тадбиркорлик ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича вилоят мувофиқлаштирувчи кенгаши;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши;

давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан “нол” харид қиймати бўйича сотиш бўйича ҳудудий танлов комиссияси;

Сурхондарё вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича вилоят комиссияси;

ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи Сурхондарё вилоят комиссияси;

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб қувватлаш нуроний жамғармаси вилоят Кенгаши;

Ал Ҳаким – ат Термизий ёдгорлик мажмуаси васийлик Кенгаши;

Абу Исо Муҳаммад – ат Термизий ёдгорлик мажмуаси васийлик Кенгаши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича вилоят комиссияси;

Сурхондарё ҳарбий-маъмурий сектори.

 

Қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида қуйидаги вилоят ташкилотлари билан жамоат тартибига риоя этишни, фуқаролар хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш борасида мувофиқлаштириш ишларини олиб боради:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси;

Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси;

вилоят прокуратураси;

вилоят прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти;

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси;

вилоят ички ишлар бошқармаси (ёнғинга қарши кураш, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари);

вилоят адлия бошқармаси;

жиноят ишлари бўйича вилоят суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди, иқтисодий ишлар бўйича вилоят суди, вилоят маъмурий суди;

вилоят божхона бошқармаси;

вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси;

вилоят мудофаа ишлари бошқармаси;

Ўзбекистон адвокатлар уюшмаси вилоят вакали;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси;

давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси;

87184-ҳарбий қисм (Миллий гвардия);

ЖОЙ БГ;

Термиз ҳарбий прокуратураси;

Термиз транспорт прокуратураси.

 

Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари
бўйича биринчи ўринбосари

 

Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, вилоят ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва вилоят ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлайди.

Вилоят, шаҳар ва туманларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқади ва уни самарали ижросини ташкил қилади, дебитор-кредитор қарздорликлари юзага келишининг олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга оширади ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этади.

Иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштиради, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқади ва сўзсиз амалга оширилишини таъминлайди.

Тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларининг узвий ривожланиши, бунда туман, шаҳар ва вилоят кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишни, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга оширади.

Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, инвестиция, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалиги барча соҳасини, айниқса пахта толасини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларнинг кафолатланган молиявий манбаларини аниқлаган ҳолда туман, шаҳар ва вилоятнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқилишини ва сўзсиз амалга оширишни таъминлайди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, республика ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджетлар субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф этиш чораларини кўради.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга замонавий ҳисоб-китобларни йўлга қўйишда кўмаклашиш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюнктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди.

Инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбаларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишнинг янги механизми ва тизимини жорий қилишни ташкил қилади.

Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини доимий узлуксиз таъминлаш, айниқса куз-қиш мавсумида озиқ-овқат маҳсулотларининг захирасини яратиш борасидаги чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.

Вилоят ҳокими раҳбарлигида мажмуага дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.

Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари мажмуида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари котибияти, тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи фаолиятларига раҳбарлик қилади.

 

Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури кўрсаткичларининг амалга оширилишини ташкил қилиш бўйича вилоят ишчи комиссияси;

муддати ўтган дебитор-кредитор қарздорликларни қисқартириш ва бюджет тўлови интизомини мустаҳкамлаш бўйича вилоят комиссияси;

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги кичик бизнес субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш махсус жамғармаси Кенгаши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини ижросини таъминлаш бўйича мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссияси;

Бюджетга қўшимча даромадларни сафарбар қилиш, инфляциянинг кескин ўсишини олдини олиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашда маҳаллий ҳокимият органлари, молия ва солиқ идоралари раҳбарларининг масъулиятини ошириш бўйича ҳудудий махсус штаб.

 

Вилоят ҳокимлигида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

Сурхондарё вилояти иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси;

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий вакили;

Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси;

Сурхондарё вилояти ғазначилик бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сурхондарё вилояти давлат молиявий назорат бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сурхондарё вилояти бошқармаси;

Сурхондарё вилояти бандлик бош бошқармаси;

Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Сурхондарё вилояти Бош бошқармаси ва вилоятдаги барча тижорат банклари;

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси;

“Ўзагросуғурта” Давлат акционерлик суғурта компаниясининг Сурхондарё вилояти дирекцияси;

“Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамияти Сурхондарё вилояти филиали;

"Ўзбекинвест" экспорт импорт миллий суғурта компаниясининг Сурхондарё вилояти филиали;

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бирлашмаси;

Сурхондарё вилояти “Бозор” очиқ акционерлик жамиятлари фаолиятини мувофиқлаштириш бирлашмаси;

“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Сурхондарё филиали;

Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат Қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси;

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Сурхондарё филиали;

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Вилоят Компьютерлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси;

“Сурхондарё озиқ-овқат моллари” акциядорлик жамияти мева ва сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхонаси;

Ўзбекистон Республикаси Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиали;

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти Сурхондарё филиали;

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш Департаменти;

барча деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари;

вилоятдаги барча авто дилерлар.

 

Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

 

Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, вилоят ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва вилоят ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

Вилоятда саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги масалалари мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари ва баёнлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари, фармойишлари ижросини ташкил этади.

Энергетика, нефть, газ корхоналари ва бошқа беркитилган ташкилотларда иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширишни таъминлайди.

Автомобиль йўлларини ривожлантириш, автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва таъмирлаш, аҳолига транспорт ва алоқа хизмати кўрсатишни яхшилаш масалаларини мувофиқлаштиради, йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этишни таъминлайди.

Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, лойиҳалашнинг замонавий услубларини жорий этиш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, пудратчи ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш масалалари билан шуғулланади.

Манзилли қурилиш дастурига киритилган объектлар ҳамда “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” Дастурларига мувофиқ танланган массивларда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини назорат қилади, қишлоқда замонавий лойиҳалар асосида уй-жой қуриш объектларининг ҳамда инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектларининг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлайди.

Коммунал соҳани ислоҳ қилиш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш ишларига раҳбарлик қилади. Халқаро молия институтлари иштирокидаги тегишли лойиҳаларда ишларнинг боришини назорат қилади.

Иккиламчи қора ва рангли металларни тўплаш ҳамда топшириш ишларига раҳбарлик қилади.

Термиз шаҳар ва туманлар марказларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва қишлоқ аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш ишларини ташкил этади.

Вилоят, туманлар марказлари, қишлоқлар ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш, истеъмолчиларга санитар тозалаш хизмати кўрсатилиши ва кўкаламзорлаштириш ишларини мувофиқлаштиради.

Қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви ва табиий газ таъминотини яхшилаш чораларини кўради.

Вилоят ҳокими раҳбарлигида мажмуага дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.

Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш мажмуида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Вилоят ҳокими ўринбосари котибияти фаолиятига раҳбарлик қилади.

 

Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича вилоят комиссияси;

шаҳар атрофи ва шаҳарлараро, вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш бўйича вилоят комиссияси;

шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг бош режалари инвентаризациясини ўтказиш, уларнинг марказларини шакллантириш масалалари билан шуғулланувчи вилоят комиссияси;

капитал қурилишда пудрат савдолари (тендер)ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоят комиссияси;

қора ва рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ҳамда қайта ишлашга топширишни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси;

энергия самарадорлигини ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш бўйича вилоят комиссияси;

нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шоҳобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш фаолиятини лицензиялаш бўйича вилоят комиссияси;

қишлоқ аҳоли пунктларини табиий газ ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича вилоят комиссияси;

аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича вилоят комиссияси;

тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича вилоят танлов комиссияси.

 

Вилоят ҳокимлигида қуйидаги ташкилотлар ва корхоналарнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

Сурхондарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси;

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси;

Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси;

Сурхондарё вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузуридаги “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси;

Масъулияти чекланган жамият “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси Сурхондарё филиали;

Сурхондарё вилояти қурилиш бош бошқармаси;

Сурхондарё вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси;

“Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” давлат унитар корхонасининг Сурхондарё вилояти филиали;

Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси;

“Сурхондарёйўлкўкалам” унитар корхонаси;

Сурхондарё минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси;

“TRANSYO’LQURILISH SURXON MAGISTRAL” масъулияти чекланган жамияти;

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва барча транспорт корхоналари;

“Сурхондарё Автотеххизмат” масъулияти чекланган жамияти;

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Термиз минтақавий темир йўл узели;

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Термиз халқаро аэропорти;

Сурхондарё вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармаси;

"Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси;

Сурхондарё вилояти қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази;

“Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти;

“Ўзэлектртармоқ” унитар корхонаси Жанубий Магистрал электр тармоқлари;

Сурхондарё вилояти "Иссиқлик манбаи" ишлаб чиқариш бошқармаси;

“Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг Сурхондарё бўлими;

Сурхондарё вилояти "Сувоқова" давлат унитар корхонаси;

“Сурхондарёиккиламчиқораметалл” масъулияти чекланган жамияти;

“Ўзтрансгаз” АЖ Сурхондарё вилояти бўйича ҳудудий газтаъминоти филиали;

“Ўздавнефтгазинспекцияси” Сурхондарё ҳудудий бўлими;

“Жарқўрғоннефт” акциядорлик жамияти;

“Термиз нефт базаси” маъсулияти чекланган жамияти;

Сурхондарё вилояти "Уйжойсаноатсувқурилиш" лойиҳалаш хусусий корхонаси;

“Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ Бош лойиха-кидирув институти Сурхондарё вилояти филиали;

“Жарқўрғоннефтқайтаишлаш” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси;

“Сурхондарё таъминбутлаш” масъулияти чекланган жамияти;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Сурхондарё вилоят ҳудудий инспекцияси;

“ЎзгашкЛИТИ” давлат унитар корхонаси Сурхондарё филиали;

“Тўпалангсувгэсқурилиши” масъулияти чекланган жамияти;

“Тўпадангсувгэсқурилиш” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Тўпаланг қурилиш монтаж бошқармаси”;

“Тўпалангсувгэсқурилиш” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Резаксой сувқурилиш” унитар корхонаси;

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятига қарашли Сариосиё туманидаги «2-сон қурилиш дирекцияси» масъулияти чекланган жамияти;

Тўполонг сув омбори қурилиши ва ундан фойдаланиш дирекцияси;

Тўполонг “Гидроэлектростанция” давлат корхонаси;

“Шарғункўмир” акциядорлик жамияти;

“Шарғункўмир” акциядорлик жамиятини Модернизация қилиш лойихасини амалга ошириш дирекцияси;

"Хўжаиконтуз" масъулияти чекланган жамияти;

“SURXON TEKS” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги корхонаси;

“Сурхон пармалаш ишлари” акциядорлик жамияти;

“Сурхон комбинати” масъулияти чекланган жамияти;

вилоятдаги барча қурилиш ва йўл қурилиши ташкилотлари, буюртмачи ва лойиҳа идоралари;

қурилиш материаллари ва конструкциялари ишлаб чиқариш корхоналари.

 

 

 

 

Вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш ҳамда туризм масалалари бўйича ўринбосари

 

Вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, вилоят ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва вилоят ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг, ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишнинг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ вилоятда инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлайди.

Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил этиш масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштиради.

Вилоятга чет эл инвестицияларини жалб қилиш, ҳудуддаги инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар ривожланишини қўллаб-қувватлаш ишларини мувофиқлаштиради.

Чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва вилоятда инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шароитларни яратиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларининг узвий ривожланиши, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштиради.

Ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашади.

Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга,шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига вилоят иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини оширишни таъминлайди.

Хусусийлаштирилган бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказишда иштирок этади ва заруратга қараб хатлов ўтказиш ташаббуси билан чиқади.

Хусусийлаштирилган бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонлари негизида тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги жараёнларни таҳлил қилади ва уларни ривожлантириш бўйича ҳокимга таклифлар киритади.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюнктурасини ўрганиш ва таҳлил қилиб бориш, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширишга кўмаклашади.

Вилоятнинг йиллик Инвестиция дастурларини, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни шакллантиришда қатнашади ва мониторингини амалга оширади, чет эл инвестициялари, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш учун инвестициявий таклифлар ягона базасини юритади.

Вилоятнинг чет давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий банклар, фондлар, агентликлар, компаниялар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан ўзаро манфаатли асосда инвестициявий ҳамкорлиги йўналишларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Инвестиция лойиҳалари бажарилишининг бориши устидан тизимли мониторинг олиб бориш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятининг, шунингдек инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг таҳлилини ўтказиш, чет эл инвестициялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар қабул қилиш асосида вилоят иқтисодиётига жалб этилаётган чет эл инвестицияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни таъминлайди.

Иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада илмий ва технологик салоҳиятни, инновацион технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкил этади.

Тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этишга кўмаклашади.

Ҳудудда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилайди.

Тегишли ҳудудларда туризм соҳасидаги асосий вазифалар ва туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлайди.

Туризм соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди.

Туристлар (экскурсантлар)га тегишли ҳудудлардаги туристик ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек тиббий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги фавқулодда ёрдам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди.

Туризм соҳасида турли тадбирлар (фестиваллар, сайиллар, театрлаштирилган томошалар, кўргазмалар, анжуманлар)ни ташкил этади ва ўтказади.

Чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга оширади.

Соҳани чуқур таҳлил қилиш асосида туристик хизматларга бўлган талабни ўрганади, бу борадаги мавжуд муаммолар ва тўсиқларни аниқлайди, соҳани ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқ механизмларини ишлаб чиқади ва келгуси режаларни белгилайди.

Туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилайди ҳамда амалга оширилишини таъминлайди.

Қўшимча сайёҳлик ташриф объектлари, кўнгилочар комплекслар барпо этиш чораларини кўради, маданий мерос объектларида халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари, анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этади.

Туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширишни мувофиқлаштиради.

Туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилади.

Туризмни ривожлантириш бўйича масъул вазирлик, идора ва қўмиталарнинг ҳудудий бошқармаларининг иш фаолиятини мувофиқлаштиради.

Туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш, хорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали республиканинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш чораларини кўради.

Туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, туризм хизматларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, чет мамлакатлардаги туризм марказларида нарх конъюнктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги хизмат ва маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни экспорт қилинишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди.

Маданий-таништирув мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун экскурсия ва саёҳатлар ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади.

Юртимизда ва чет эл мамлакатларида бўлиб ўтадиган миллий ва халқаро туризм ярмаркаларида мунтазам равишда фаол иштирок этиш йўли билан ҳудуднинг ижобий қиёфасини шакллантиради.

Чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга оширади.

Тегишли ҳудудларда туризм ахборот марказларини ташкил этади ва уларнинг фаолият юритишини таъминлайди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими томонидан қабул қилинадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди.

Вилоят ҳокими раҳбарлигида мажмуага дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.

Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари мажмуида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Вилоят ҳокими ўринбосари котибияти фаолиятига раҳбарлик қилади.

 

Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

 

Инновацион ғоялар, интеллектуал мулк, инвестицияни жалб этиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссия, кенгаш ва гуруҳлар;

туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи вилоят Кенгаши.

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

 

 

Вилоят ҳокимлигида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

 

Вилоят Инвестиция Бош бошқармаси;

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси;

Сурхондарё вилояти Туризм бошқармаси;

ТИФ “Миллий банки” Термиз бўлими;

ДАТ “Асака банк” АЖ вилоят филиали;

АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” вилоят филиали;

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” давлат унитар корхонаси;

Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожланишини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини Сурхондарё вилояти лойиҳани амалга ошириш гуруҳи;

вилоятдаги туризм соҳаси субъектлари (меҳмонхоналар, туроператорлар, турагентлар, ҳамроҳ-таржимонлар, умумий овқатланиш шоҳобчалари ва б.);

Ташқи ишлар вазирлигининг Термиз шаҳридаги консуллик бўлими;

“Ҳунарманд” уюшмасининг вилоят бўлими.

 

-

.

 

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

 

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, вилоят ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва вилоят ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Давлат дастурларининг мажмуага дахлдор тадбирлари ижросини таъминлаш чораларини кўради. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурини амалга ошириш ишларини алоҳида назоратга олади.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, соҳаларни ривожлантириш истиқболларини аниқлаш бўйича ишларга раҳбарлик қилади.

Фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи тузилмаларни ривожлантириш чораларини кўради.

Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, сув хўжалиги қурилиши ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, сувдан тежамли фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш йўналишлари бўйича ишларни ташкил этади.

Соҳада ягона техник ва технологик сиёсатни амалга ошириш, замонавий корхоналарни ташкил этиш, илғор агротехнологияларни жорий қилиш, пахта, дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини, пиллачиликни ва чорвачиликни, шу жумладан, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш, наслчилик, зооветеринария хизматлари кўрсатиш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланади.

Қишлоқ аҳолисининг даромадларини ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган кичик бизнесни, тадбиркорликни, касаначиликни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш бўйича белгиланган тадбирларни амалга ошириш чораларини кўради.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уларни қайта ишлашни ривожлантириш масалалари билан бевосита шуғулланади.

Мева-сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик соҳасини ривожлантиришни ташкил этади.

Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этади.

Вилоятда қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши кураш ишларини ташкиллаштиради.

Вилоят ҳокими раҳбарлигида қишлоқ ва сув хўжалиги тизимига дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари котибиятига раҳбарлик қилади.

Қуйидаги комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлари ишига

раҳбарлик қилади:

эпидемияга қарши фавқулодда вилоят комиссияси;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича вилоят комиссияси;

вилоят қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнини илмий асосда ташкил этиш бўйича илмий-амалий кенгаши;

вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги тизимини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар ижросини ташкил қилиш бўйича ишчи гуруҳлари.

 

Вилоят ҳокимлигида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

Сурхондарё вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси;

“Аму-Сурхон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;

Сурхондарё вилояти “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти;

Сурхондарё вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси;

Сурхондарё вилояти Кўчмас мулк кадастри;

Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати Сурхондарё вилояти филиали;

“Сурхондарё минтақавий пахта терминали” масъулияти чекланган жамияти;

Сурхондарё вилояти насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси;

“Сурхондарё сув қурилиш инвест” давлат унитар корхонаси;

“Аму-Занг” ирригация тизими бошқармаси;

“Сурхон-Шеробод” ирригация тизими бошқармаси;

“Тўпаланг-Қоратоғ” ирригация тизими бошқармаси;

“Жанубий Сурхон” сув омбори бошқармаси;

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги гидрогеология мелиоратив экспедицияси;

“Шерободдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси;

“Термиздавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси;

“Қизириқдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси;

“Узундавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси;

Сурхондарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши;

Сурхондарё вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияси;

Сурхондарё вилояти “Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти;

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти;

“Шўрчидонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти;

“Сариосиёдон” масъулияти чекланган жамияти;

“Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятининг Сурхондарё вилоят филиали;

Сурхондарё давлат марказий ўрмон хўжалиги;

Сурхондарё вилояти “Сурхон қоракўли” бирлашмаси;

Сурхондарё вилояти Давлат ветеринария бошқармаси;

Сурхондарё вилояти ветеринария лабораторияси;

Ўзбекистон пахтачилик илмий тадқиқот институти Сурхондарё вилояти филиали;

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг Сурхондарё вилояти бўлими;

Сурхондарё вилояти гидрометеорология бошқармаси;

“Ўздаверлойиҳа” институти Сурхондарё бўлинмаси;

Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги.

Сурхондарё вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази;

-қишлоқ хўжалигига техник хизмат кўрсатувчи корхоналар, муқобил машина-трактор парклари ва сув истеъмолчилари уюшмалари;

- паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик хўжаликлари уюшмалари.

 

Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

 

Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, вилоят ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва вилоят ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

Ёшлар сиёсати соҳасида:

“Ёшлар-келажагимиз” давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этади.

Ёшлар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

Академик лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни ҳудудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш чораларини кўради.

Олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқади, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилишини ташкил қилади.

Таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўради ва назорат қилади, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштиради.

Аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилади.

Таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилади.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этади.

Ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятни қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилади.

Ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилади.

Уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилайди.

Уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес, оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилайди.

Ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишга кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш.

 

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга оширади.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилишни таъминлайди.

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга оширади.

Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга оширишни ташкил қилади.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишни таъминлайди.

Аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга оширади.

Спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларда халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш бўйича ўз таклифларини беради.

Аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч-осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштиради.

 

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

Аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилади.

Аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштиради ва раҳбарлик қилади.

Аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилади.

Ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўради.

Ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни хушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўяди.

Аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилади.

Аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилади.

Мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилади, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилади.

Вилоят ҳокими раҳбарлигида тизимга дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.

Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар мажмуида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.

Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибиятига раҳбарлик қилади.

 

Қуйидаги комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлари ишига

раҳбарлик қилади:

оммавий тадбирларнинг ўтказилишини назорат қилиш вилоят комиссияси;

вилоят ҳокимлигининг реклама-ахборот фаолияти бўйича комиссияси;

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш вилоят комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

 

Вилоят ҳокимлигида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

Термиз давлат университети;

Термиз давлат университетининг Денов филиали;

Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали;

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали;

Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали;

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали;

Афғон фуқароларини ўқитиш таълим маркази;

Сурхондарё вилояти халқ таълим бошқармаси;

Сурхондарё вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси;

Термиз давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Сурхондарё вилоятидаги ҳудудий вакили;

Сурхондарё вилояти таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси;

Сурхондарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси;

Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими;

Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси;

"Сурхон-Дори-Дармон" масъулияти чекланган жамияти;

Сурхондарё вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази;

Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси;

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш Бош бошқармаси Сурхондарё вилояти минтақавий давлат инспекцияси;

“Ўзбеккино” миллий агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими;

Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси;

Сурхондарё вилояти "Ишонч" телерадиокомпанияси;

Сурхондарё вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси;

Сурхондарё вилояти “Матбуот тарқатувчи” шўъба корхонаси;

“Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари таҳририяти давлат корхонаси;

Сурхондарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш Жамғармасининг Сурхондарё вилоят филиали;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилояти кенгаши;

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курси;

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши;

Сурхондарё вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;

Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими;

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Сурхондарё вилояти бўлими;

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Сурхондарё вилоят ташкилоти кенгаши;

Сурхондарё вилояти Бадиий экспертиза бўлими;

Тиббий меҳнат экспертиза комиссияси;

Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими;

Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими;

“Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси;

вилоятдаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари.

 

 

 

Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар
билан алоқалар бўйича ўринбосари

 

Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, вилоят ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва вилоят ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб боради.

Давлат органларининг вилоятда жойлашган жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлайди.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширади.

Давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштиради ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилади.

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидлар ва ёт ғояларни олдини олиш бўйича тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.

Вилоят ички ишлар идоралари ҳисобида турган экстремистик ва террористик оқимлар аъзоларининг турмуш тарзи, оилавий аҳволи, эътиқоди, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатга, халқаро террорчилик ва экстремистик ташкилотларнинг жиноий фаолиятига бўлган муносабати, адашиб кириб қолган ғояларидан қайтган ёки қайтмаганлигини ўрганиш ҳамда уларни ички ишлар идоралари ҳисобидан ёки фуқароликдан чиқариш бўйича тадбирларни мувофиқлаштиради.

Миллатлараро тотувликни ва диний бағрикенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.

Миллатлараро дўстлик принципларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўради.

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг минтақавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашади.

Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этишга, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишга жалб этишга кўмаклашади.

Вилоят ҳокими раҳбарлигида тизимга дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.

Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар тизимида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.

Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибиятига раҳбарлик қилади.

 

Қуйидаги комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлари ишига

раҳбарлик қилади:

 

вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъати;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

 

Вилоят ҳокимлигида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

 

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги ва вилоятдаги масжидлар;

Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “ВАҚФ” ҳайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят филиали;

Ал-Ҳаким Ат-Термизий ёдгорлик мажмуаси;

“Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий” ёдгорлик мажмуаси;

“Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси Сурхондарё вилояти бўлими;

Сурхондарё вилояти “Амир Темур” жамғармаси;

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгаши;

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгаши;

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгаши;

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши;

Сурхондарё вилояти “Нуроний” жамғармаси;

“Чернобилчилар” жамияти вилоят бўлими;

Сурхондарё вилояти Ногиронлар жамияти;

Сурхондарё вилояти “Кўзи ожизлар” жамияти;

Тожик Миллий маданият маркази;

Рус Миллий маданият маркази;

Туркман Миллий маданият маркази;

“Ветеран” жангчи фахрийлар Байналмилалчилар бирлашмасининг Сурхондарё вилояти бўлими;

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб қувватлаш бўйича жамоат фонди;

Ўзбекистон экологик ҳаракати Сурхондарё вилояти бўлинмаси;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили

 

 

 

 

 

 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси

 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони ва мазкур Фармон ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги 200-сонли қарорида белгилаб берилган устувор вазифалар, вилоят ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва вилоят ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлайди, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида роли ва фаоллигини ошириш чораларини кўради.

Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлашни ҳамда ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишни ташкил этади.

Бандликни таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш масалаларида хотин-қизларни ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишни, оилалар даромадини ошириш чораларини кўриб меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларини эгаллашда ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлашни ташкил этади.

Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши ва оила институтини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг яқин ҳамкорлиги ҳамда фаоллигини таъминлайди.

Вилоят ҳокими раҳбарлигида тизимга дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.

Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ижро аппарати фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, ҳудудий Хотин-қизлар қўмиталари ишини мувофиқлаштиради.

Хотин-қизлар қўмиталарида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.

Шунингдек, Қўмитанинг давлат ва нодавлат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.

Ҳоким ўринбосари котибиятига раҳбарлик қилади.

 

Қуйидаги комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ишига раҳбарлик қилади:

 

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш учун номзодларни тавсия этиш бўйича вилоят комиссияси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5325-сонли Фармони билан тасдиқланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича вилоят ишчи гуруҳи.

“Мўътабар аёл” кўкрак нишонига тавсия этиш вилоят комиссияси.

 

Вилоят ҳокимлигида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

вилоят Хотин-қизлар қўмитаси;

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Сурхондарё вилояти бошқармаси;

Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимлари;

“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали;

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Сурхондарё вилояти ташкилоти;

Ўзбекистон “Болалар ва оилаларни қўллаб қувватлаш” Ассоциацияси;

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси;

Сурхондарё вилояти “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш” маркази;

“Барқарор ҳаёт” ижтимоий-маърифат маркази;

шаҳар ва туманлар Хотин-қизлар қўмиталари.

 

Вилоят ҳокимининг
2019 йил
_____январдаги
______-сонли қарорига
3-илова

 

Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича
биринчи ўринбосари котибияти тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибиятининг (кейинги ўринда котибият деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти вилоят ҳокимлиги аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

Котибият ўз фаолиятини вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари раҳбарлигида, вилоят ҳокимлиги аппарати таркибий бўлинмалари, вилоятдаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек давлат бошқарувининг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

II. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар котибиятнинг вазифалари ҳисобланади:

Вилоят ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ вилоятни, шаҳар ва туманларни комплекс ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш;

вилоят, шаҳар ва туманларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва унинг самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликлар юзага келишининг олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш;

иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;

тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларнинг узвий ривожланиши, бунда туман, шаҳар ва вилоят кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, туман, шаҳар ва вилоятнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, республика ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджетлар субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф этиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

вилоят ҳокимининг қабул қилинган қарор, фармойишлари, йиғилиш баёнларининг мажмуага тааллуқлилиги бўйича бандларининг бажарилишини таҳлил қилиб, ижросини ташкил этиш;

инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилиш;

 

Котибият ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким ва унинг биринчи ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда вилоят, шаҳар ва туман, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;

иқтисодий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

вилоят ҳокимининг қабул қилинган қарор, фармойишлари, йиғилиш баёнларининг мажмуага тааллуқлилиги бўйича бандларининг бажарилишини таҳлил қилиб, ижросини ташкил этади;

котибият ваколатидаги масалалар бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг биринчи ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

вилоят ҳокимининг минтақани иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

вилоят ҳокимлигининг иш режасига котибият йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

 

III. Котибиятнингҳуқуқлари ва жавобгарлиги

Котибият ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари
ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳужжатлари, вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг биринчи ўринбосари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

 

Котибият:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, вилоят ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан вилоят ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари вилоят Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек вилоят ҳокими ва биринчи ўринбосари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

 

IV. Котибиятнинг тузилмаси

Котибият тузилмаси котибият мудири, етакчи ҳамда 1-тоифали мутахассислардан иборат бўлади.

Котибиятнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарори билан белгиланади.

Котибият мудири, етакчи ва 1-тоифали мутахассислар вилоят ҳокими фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Котибият ва унинг мутахассислари ўз фаолиятини мазкур Низом ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида олиб боради.

Котибиятда иш ҳужжатларини юритиш етакчи, 1-тоифали мутахассислар, котибият мудири томонидан олиб борилади.

Котибият ўз фаолиятида вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарига бўйсунади.

 

V. Котибият фаолиятини ташкил этиш

Котибиятнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари, вилоят ҳокими, унинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари топшириқларига мувофиқ, ҳокимлик аппарати, котибият мудири ва мутахассисларнинг иш режалари асосида ташкил этилади.

 

VI. Котибият ходимларининг вазифалар тақсимоти

Котибият мудири

Котибият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Котибият мудири вилоят ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишлари бажарилишини ташкил қилади ва умумий назоратга олади. Ишни режалаштиради, котибият ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди, тақсимлайди ва бажарилишини назорат қилади.

Котибиятга юклатилган барча вазифаларнинг бажарилиши бўйича жавоб беради, мажмуа ташкилотларида ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича вилоят ҳокимлиги номидан иш кўради, тармоқдаги ташкилот ва муассасаларда ислоҳотларнинг амалга оширилиши бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради.

Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш, иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, бандликни, аҳоли даромадлари ўсишини ва ҳаёти даражаси ошишини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар билан шуғулланади.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор вазифаларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ҳамда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ҳамда соҳага тааллуқли бошқа мақсадли дастурларнинг ижросини ташкил этади.

Котибиятда ижро интизомини мустаҳкамлаш билан шахсан шуғулланади. Аҳволни танқидий таҳлил қилиб боради ва тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритади. Тизимдаги кадрларни излаш, тарбиялаш, малака ва тажрибасини ошириш, ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади.

Мажмуадаги ташкилотлар билан белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиб, зарур кўрсатма, топшириқ ва тавсиялар беради. Ишни ташкил этиш учун ҳисоботни ва котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа ахборотларни қонунда белгиланган тартибда талаб қилиб олади.

Котибият ишини яхшилаш ва котибият ходимларининг иш малакасини оширишга оид чора-тадбирларни амалга оширади.

Иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари билан шуғулланади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлайди ва уларни белгиланган жадвал асосида қабул қилади.

 

Етакчи мутахассис

Вилоятда маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш ишлари билан шуғулланади.

Вилоят аҳолисининг, айниқса қишлоқ жойларда ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, бандлигини таъминлаш, уларнинг янада фаровон ҳаёт кечириши билан боғлиқ вазифаларнинг ижросини ташкил этади.

Беркитилган ташкилотлар бўйича топшириқларнинг назоратга олинишини ва ўз вақтида назоратдан чиқарилишини таъминлайди.

Тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни тайёрлайди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, уларни шахсан қабул қилишни амалга оширади.

Котибиятда юқори ташкилотлар ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ва котибият назоратидаги хатларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича иш олиб боради.

 

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалаларини кўриб чиқилишини таъминлайди:

вилоят давлат солиқ бошқармаси;

вилоят статистика бошқармаси;

вилоят ғазначилик бошқармаси;

вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси;

вилоят давлат молиявий назорат бошқармаси;

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси;

вилоят ҳокимлиги бандлик бош бошқармаси;

вилоятдаги барча суғурта компаниялари.

Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури кўрсаткичларининг амалга оширилишини ташкил қилиш бўйича вилоят ишчи комиссияси ишини ташкил қилиш.

 

1-тоифали мутахассис

Вилоятнинг макроиқтисодий кўрсаткичини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ҳар йилги прогноз параметрларини самарали ижросини ташкил қилиш, чакана савдо айланмаси, инфляция, бандлик, тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман, шаҳар ва вилоят кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

вилоятда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилиш;

иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли корхона, ташкилот ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида тижорат банклари ўртасида комплекс банк ва молиявий хизматлардан кенг фойдаланишни таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини амалга ошириш ишлари билан шуғулланади;

беркитилган ташкилотларнинг ишини чуқур ўрганиб, заруратга қараб олдига қўйилган масалаларнинг ҳал қилинишида жойларга бориб, амалий ёрдам кўрсатади.

Ўзига бириктирилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, уларни шахсан қабул қилишни амалга оширади.

 

Қуйидаги комиссия ишини ташкил этади ва қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади.

вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссияси.

 

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалаларини кўриб чиқилишини таъминлайди:

Марказий банк вилоят бош бошқармаси ва вилоятдаги тижорат банклари;

вилоят ҳокимлиги иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси;

Ташқи ишлар вазирлигининг Термиз шаҳар консуллик бўлинма;

Ташқи савдо вазирлигининг вилоятдаги вакили;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вилоят бошқармаси;

вилоят ҳокимлиги хузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК;

Бозорлар уюшмаси.

 

Вилоят ҳокимининг
2019 йил _____январдаги
______-сонли қарорига
4-илова

 

Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш,
капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик
масалалари бўйича ўринбосари котибияти тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги
ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят ҳокимининг саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича ўринбосари котибиятининг (кейинги ўринда котибият) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ва вилоят ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Котибият ўз фаолиятини вилоят ҳокимининг саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.

4. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

II. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар котибиятнинг вазифалари ҳисобланади:

вилоят ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ вилоятни, Термиз шаҳар ва туманларни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестиция дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурлари, янги иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;

ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хомашёни ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш дастурий чора-тадбирларини амалга ошириш;

саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлаш;

вилоят ҳудудида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;

пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;

муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;

кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;

аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш.

6. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда вилоятни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

вилоят ҳокимининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

вилоят ҳокимлигининг иш режасига котибият йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

 

III. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳужжатлари, вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Котибият:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, вилоят ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан вилоят ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари вилоят Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

 

IV. Котибиятнинг тузилмаси

9. Котибият тузилмаси котибият мудири, бош мутахассис, етакчи мутахассис ва
1-тоифали мутахассисдан иборат бўлади.

Котибиятнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”
2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

10. Котибиятнинг ишлари вилоят ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Котибият ўз фаолиятида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарига бўйсунади.

Вилоят ҳокими ўринбосарининг котибияти мудири ва мутахассислари, ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича вилоят ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

 

V. Котибият фаолиятини ташкил этиш

12. Котибиятнинг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

13. Котибият фаолияти вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари фаолиятига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка қуйидаги соҳаларда юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга узвий йўналтирилади.

 

14. Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири:

котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади ҳамда котибиятга мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

вилоят ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

 

15. Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибиятининг бош мутахассиси, етакчи мутахассиси, I тоифали мутахассиси:

бевосита котибият мудири раҳбарлигида иш олиб боради;

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида котибият мудирига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий
чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

вилоят ҳокими ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

 

Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича котибияти ходимларининг вазифалари

 

Котибият мудири

Котибият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди.

Котибиятга юклатилган вазифалар бўйича шахсан жавоб беради. Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Тасарруфидаги идораларда ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни тузади. Инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантириш, барпо этилаётган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади.

Саноат ишлаб чиқариш соҳасида ислоҳотларини чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ишламаётган саноат корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди.

Ҳудудда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил қилиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, истеъмол бозорини сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳамда маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурларини корхона ва ташкилотларда қўлланилишини амалга оширади.

Қурилиш комплексида пудрат лойиҳа ишларига бўлган давлат буюртмасини тендер асосида жойлаштириш, шунингдек унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

Ҳудудда шаҳарсозлик ҳужжатларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширади.

Қурилишларни бош режа асосида амалга оширилишини таъминлайди, шунингдек шаҳарлар, аҳоли пунктлари қурилишида меъёр ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилади.

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши юзасидан назоратни амалга оширади, коммунал хизматлар рақобат бозорини шакллантирилишига имконият яратади. Муҳандислик таъминоти хизматлари доимий ишлаб туришини ташкил этади.

Транспорт ва алоқа соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради.

Йўллар инфратузилмаси, транспорт иншоотларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик суви ҳамда табиий газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини, ёқилғи-энергетика ресурсларни тежалишини таъминловчи дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ҳукумат қарорлари ҳамда вилоят ҳокимининг мазкур тармоқ бўйича қабул қилган қарорлари ва топшириқларини бажарилиши ва назорати учун шахсан жавобгардир.

 

Қуйидаги комиссиялар ишида иштирок этади:

Тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича танлов комиссияси.

 

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

Вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси;

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси;

Вилоят Қурилиш бош бошқармаси;

Вилоят қурилиш соҳасида давлат назорати инспекцияси;

Вилоят экспертиза бошқармаси;

Вилоят қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази;

“Қишлоққурилишинвест” масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси вилоят филиали;

"Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти;

Жанубий Магистрал электр тармоқлари;

Вилоят иссиқлик манбаи ишлаб чиқариш бошқармаси;

"Жанубгазтаъминот" унитар корхонасига қарашли Сурхондарё вилоят бўйича ҳудудий газ таъминот филиали;

Вилоят "Сувоқова" ишлаб чиқариш бошқармаси;

“Сурхондарёавтойўл” ҳудудий бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ичимлик суви истеъмолини сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими;

АК “Қурилиш-лизинг” минтақавий филиали;

РСЛК “Қурилишмашлизинг” минтақавий филиали;

Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси;

вилоят “Компьютерлаштириш маркази” ДУК;

“Ўзбектелеком” АЖ вилоят филиали;

Ўздавэнергоназорат давлат инспекцияси вилоят бўлими;

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги вилоят бўлими;

“Термиз нефтбаза” унитар корхонаси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекцияси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими;

“Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси вилоят бўлими;

Термиз халқаро аэропорти;

Термиз минтақавий темир йўл узели;

"Сурхондарётаъминбутлаш" масъулияти чекланган жамияти;

“Сурхондарёиккиламчиранглиметалл” масъулияти чекланган жамияти;

“Сурхондарёиккиламчиқораметалл” масъулияти чекланган жамияти;

Вилоят Синов ва сертификатлаштириш маркази;

Қурилиш ва йўл қурилиши ташкилотлари;

лойиҳа институтлари;

шаҳар, туман Ободонлаштириш бошқармалари;

уй-жой мулкдорлари ширкатлари;

транспорт корхоналари;

“Жарқўрғоннефтниқайтаишлаш” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси;

“Жарқўрғоннефт” АЖ;

“Сурхонозиқовқатсаноати” АЖ;

“Агрохизматшиндонг” қўшма корхона шаклидаги МЧЖ;

Сариосиё тумани "Тўпалангсувгесқурилиш" масъулияти чекланган жамияти;

Сариосиё туманидаги Тўполонг “Гидроэлектростанция” давлат корхонаси;

Денов тумани “Деноввиноароқ” АЖ;

Денов тумани “САВБ” АЖ;

Жарқўрғон тумани “Surxonsementinvest” хориж (Россия-Британия) корхонаси;

Жарқўрғон тумани “SURHONTEKS” қўшма корхонаси;

Термиз шаҳри “INTER SILK PRO” Ўзбекистон Хитой қўшма корхонаси;

Термиз шаҳри “SHINDON SPINNING TERMEZ” Ўзбекистон Корея қўшма корхонаси;

Шеробод тумани “Хўжаикон туз” масъулияти чекланган жамияти;

Қумқўрғон тумани “Сурхон пармалаш ишлари” АЖ;

Қумқўрғон тумани “Сурхон комбинати” масъулияти чекланган жамияти;

Вилоят “Автотеххизмат” АК.

 

Бош мутахассис

Иш режаси асосида фаолият кўрсатади. Саноат ва транспорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади. Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ташкилот ва корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини, ёқилғи-энергетика ресурсларни тежалишини таъминловчи дастурлар ижросини таъминлаш, аҳолини нефт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини ўрганган ҳолда уларни нефт маҳсулотлари ёнилғиси билан таъминланишига доир барча чора-тадбирлар ишлаб чиқишда масъул ҳисобланади.

Коммунал соҳада ислоҳотларни амалга ошириш, аҳолини ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни бажарилишида иштирок этади.

Соҳага тааллуқли мақсадли дастурлар ижросини тайёрлайди. Металл парчалари ва чиқиндиларини йиғиш-топшириш бўйича топшириқлар ижросини таъминлайди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари ҳамда котибият мудирининг топшириғига асосан берилган барча топшириқларни бажарилишини таъминлайди.

Лавозими доирасига кирувчи масалалар муҳокамаси юзасидан вилоят ҳокимлигида ўтказиладиган йиғилишларга тегишли маълумотларни тайёрлайди ва белгиланган топшириқлар ижроси бўйича назоратни олиб боради.

Мазкур тармоқ бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарор ва фармойишлари ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилиши ва назорати учун шахсан жавобгардир.

 

Қуйидаги комиссиялар ишида иштирок этади:

Капитал қурилишда танлов савдоларини ташкил қилиш вилоят комиссияси;

Ер танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссияси;

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги аҳоли пунктларини комплекс қуришни назорат қилиш комиссияси;

 

 

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

Сариосиё тумани “Шарғункўмир” АЖ;

Вилоят Қурилиш бошқармаси;

“Сурхондарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш бошқармаси;

Вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси;

Вилоят қурилиш соҳасида давлат назорати инспекцияси;

Вилоят экспертиза бошқармаси;

Вилоят қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази;

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги вилоят бўлими;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекцияси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими;

Қурилиш ва йўл қурилиши ташкилотлари;

лойиҳа институтлари.

 

Етакчи мутахассис

Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни бажарилишини;

Ҳоким ўринбосари томонидан ўтказиладиган учрашув ва йиғилишлар баённомалари мониторингини юритади. Тегишли комиссиялар ишини ташкил этади.

Ҳудудда шаҳарсозлик бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларнинг бажарилиши, қурилишларни бош режа асосида амалга ошириб борилишини таъминлайди, шунингдек шаҳарлар, аҳоли пунктлари қурилишида меъёр ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилади.

Соҳага оид Давлат дастурлари бўйича котибият томонидан амалга ошириладиган ишлар (мавжуд муаммоларни ҳал этиш, тегишли идоралар ва тузилмаларни жалб этган ҳолда дастурнинг бажарилишини муҳокама қилиш учун йиғилишлар ташкил этиш ва ҳужжатларни тайёрлаш ва уларнинг ижросини мониторингини олиб бориш) ни ташкил этади.

Автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга оширади ва соҳадаги ташкилот ва корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари ҳамда котибият мудирининг топшириғига асосан берилган топшириқларнинг бажарилишини таъминлайди.

Мазкур тармоқ бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарор ва фармойишлари ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилиши ва назорати учун шахсан жавобгардир.

 

Қуйидаги комиссиялар ишида иштирок этади:

Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш вилоят комиссияси;

Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси;

Қора ва рангли металлар парчаларини, чиқиндиларини тайёрлаш ва топширишни назорат қилиш бўйича вилоят комиссияси;

Транспорт соҳасида лицензиялаш бўйича вилоят комиссияси;

Куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларини ишлашга тайёрлаш вилоят комиссияси.

 

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекцияси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими;

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги вилоят бўлими;

Ўздавэнергоназорат давлат инспекцияси вилоят бўлими;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ичимлик суви истеъмолини сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими;

Вилоят "Сувоқова" ишлаб чиқариш бошқармаси;

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси;

Жанубий Магистрал электр тармоклари;

Вилоят иссиқлик манбаи ишлаб чиқариш бошқармаси;

"Жанубгазтаъминот" унитар корхонасига қарашли Сурхондарё вилоят газ таъминот бошқармаси;

“Сурхондарёиккиламчиранглиметалл” масъулияти чекланган жамияти;

“Сурхондарёиккиламчиқораметалл” масъулияти чекланган жамияти;

"Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" очиқ акциядорлик жамияти;

Шаҳар, туман Ободонлаштириш бошқармалари;

Уй-жой мулкдорлари ширкатлари;

Транспорт корхоналари;

Сариосиё туманидаги Тўполонг “Гидроэлектростанция” давлат корхонаси.

 

1-тоифали мутахассис

Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда мажмуа тасарруфидаги ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганади, таҳлил қилиб, тегишли чора-тадбирларини амалга оширади.

Мажмуада ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг аҳволи бўйича ҳафталик маълумотни ҳоким ўринбосарига, ижро назорати гуруҳига тақдим этади.

Ўз вазифаларини Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори билан тасдиқланган асосий қоидаларга мувофиқ амалга оширади.

Ишлар тақсимоти бўйича тегишли корхона ва ташкилотларда иқтисодий ислоҳотларнинг изчиллик билан амалга оширилишини мувофиқлаштиради.

Саноат ишлаб чиқариш соҳасида ислоҳотларини чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ишламаётган саноат корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди.

Ҳудудда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил қилиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, истеъмол бозорини сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳамда маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурларини корхона ва ташкилотларда қўлланилишини амалга оширади.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари ҳамда котибият мудирининг топшириғига асосан берилган барча топшириқларни бажарилишини таъминлайди.

Соҳага тааллуқли мақсадли дастурлар ижросини тайёрлайди.

Тегишли қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади. Котибият мудири томонидан берилган топшириқларнинг бажарилишини таъминлайди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари ва котибият мудири томонидан ўтказиладиган йиғилишларни ташкил этади, ариза ва шикоятлар, назоратдаги ҳужжатлар билан ишлашни амалга оширади. Фуқароларни қабул қилишни ташкиллаштиради.

Мазкур тармоқ бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарор ва фармойишлари ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилиши ва назорати учун шахсан жавобгардир.

Қуйидаги комиссиялар ишида иштирок этади:

Тошқинга қарши кураш бўйича вилоят комиссияси.

 

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

"Сурхондарётаъминбутлаш" масъулияти чекланган жамияти, “Термиз нефтбаза” унитар корхонаси, Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят “Компьютерлаштириш маркази” ДУК, “Ўзбектелеком” АЖ вилоят филиали, “Қишлоққурилишинвест” масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси вилоят филиали, “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси вилоят бўлими, Термиз халқаро аэропорти, Термиз минтақавий темир йўл узели, Вилоят Синов ва сертификатлаштириш маркази, “Жарқўрғоннефтниқайтаишлаш” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси, “Жарқўрғоннефт” АЖ, “Сурхонозиқовқатсаноати” АЖ,
АК “Қурилиш-лизинг” минтақавий филиали, РСЛК “Қурилишмашлизинг” минтақавий филиали, Шеробод тумани “Хўжаикон туз” масъулияти чекланган жамияти, “Агрохизматшиндонг” қўшма корхона шаклидаги МЧЖ, Денов тумани “Деноввиноароқ” АЖ, Денов тумани “САВБ” АЖ, Жарқўрғон тумани “Surxonsementinvest” хориж (Россия-Британия) корхонаси, Жарқўрғон тумани “SURHONTEKS” қўшма корхонаси, Термиз шаҳри “INTER SILK PRO” Ўзбекистон Хитой қўшма корхонаси, Термиз шаҳри “SHINDON SPINNING TERMEZ” Ўзбекистон Корея қўшма корхонаси, Шеробод тумани “Хўжаикон туз” масъулияти чекланган жамияти, Қумқўрғон тумани “Сурхон пармалаш ишлари” АЖ, Қумқўрғон тумани “Сурхон комбинати” масъулияти чекланган жамияти, Вилоят “Автотеххизмат” АЖ.

 

 

 

Вилоят ҳокимининг
2019 йил _____январдаги
______-сонли қарорига
5-илова

 

Вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар.

 

Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПҚ-2691-сонли ҳамда 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарори мувофиқ вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари ҳамда туризм масалалари бўйича ўринбосари котибиятининг (кейинги ўринда котибият деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулияти ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш ҳамда туризм масалалари бўйича ўринбосари котибияти вилоят ҳокимлиги аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палатларининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

Котибият ўз фаолиятини вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида, вилоят ҳокимлиги аппарати таркибий бўлинмалари, вилоятдаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

 

II. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари

 

Қўйидагилар котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вилоят ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари борасидаги ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш мақсадида иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга оширишга, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга, фаол инвестиция сиёсатини олиб боришга, инновацион ривожланиш механизмини изчил жорий этишга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, бандликни, аҳоли даромадлари ўсишини ва ҳаёти даражаси ошишини таъминлаш;

ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, янги ишлаб чиқаришларни қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда ишлаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялашни таъминлаш, шунингдек уларни амалга оширишга хорижий инвесторларни жалб этиш ишларини фаол бажариш;

хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини ошириш;

республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

иқтисодиётда ислоҳотларнинг стратегик вазифаларига ва устувор йўналишларига мувофиқ илмий ва технологик салоҳиятни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланиш;

давлат органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш;

вилоят ҳокимининг қабул қилинган қарор, фармойишлари, йиғилиш баёнларининг мажмуага тааллуқлилиги бўйича бандларининг бажарилишини таҳлил қилиб, ижросини ташкил этиш;

вилоят ҳокими, тегишли вилоят ҳокимининг ўринбосарлари билан биргаликда вилоятни инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалаларининг вилоят ҳокимлигида кўриб чиқилишини ташкил этиш.

 

Котибият зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларидаги котибиятга дахлдор бўлган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда ташкил этади;

котибият фаолияти йўналишидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

котибиятга келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади, фуқароларни белгиланган тартибда қабул қилади;

котибият фаолияти йўналиши бўйича вилоят комиссиялари ишини вилоят ҳокими ўринбосарлари ҳамда тегишли масъул вилоят ташкилотлари билан биргаликда ташкил этади, улар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади;

вилоят ҳокимининг қабул қилинган қарор, фармойишлари, йиғилиш баёнларининг мажмуага тааллуқлилиги бўйича бандларининг бажарилишини таҳлил қилиб, ижросини ташкил этади;

вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари раҳбарлигида ўтказиладиган котибият фаолияти йўналишидаги йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади.

 

III. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

Котибият зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни вилоят ҳокимлиги аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурият бўлганда, ҳокимликда котибият фаолиятига дахлдор бўлган йўналишдаги кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимнинг тегишли ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари ҳамда ходимларини жалб этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳларини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда котибият зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда вилоят ҳокими ва унинг ўринбосари топшириқларини етказиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг котибият фаолияти йўналишидаги халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳужжатлари, вилоят ҳокими ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш;

котибият фаолиятига тегишли масалалар бўйича вилоят ҳокими ўринбосарига ахборот ва таклифлар киритиш.

 

Котибият:

ўзига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ дахлдор таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

 

IV.Котибиятнинг тузилмаси.

Котибият тузилмаси котибият мудири, бош мутахассис ва 1-тоифали мутахассислардан иборат бўлади.

Котибиятнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарори билан белгиланади.

Котибият мудири, бош мутахассис ва 1 тоифали мутахассислар вилоят ҳокими қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Котибият ўз фаолиятини мазкур Низом ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида олиб боради.

Бош ва 1-тоифали мутахассисларнинг шахсий иш режалари ҳоким ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Котибиятда иш ҳужжатларини юритиш котибият мудири, бош ва 1-тоифали мутахассислар томонидан олиб борилади.

Котибият вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига бевосита бўйсунади.

 

V.Котибият фаолиятини ташкил этиш.

 

Котибиятнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, вилоят ҳокими, унинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари топшириқларига мувофиқ котибият мудири ва мутахассисларнинг иш режалари асосида ташкил этилади.

 

VI. Котибият ходимларининг вазифалар тақсимоти

 

Котибият мудири

Котибият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Котибият мудири вилоят ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишлари бажарилишини ташкил қилади ва умумий назоратга олади. Ишни режалаштиради, котибият ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди, тақсимлайди ва бажарилишини назорат қилади.

Котибиятга юклатилган барча вазифаларнинг бажарилиши бўйича жавоб беради, мажмуа ташкилотларида ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича вилоят ҳокимлиги номидан иш кўради, тармоқдаги ташкилот ва муассасаларда ислоҳотларнинг амалга оширилиши бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради.

Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш, иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга, фаол инвестиция сиёсати, инновацион ривожланиш механизмини изчил жорий этишга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, бандликни, аҳоли даромадлари ўсишини ва ҳаёти даражаси ошишини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар билан шуғулланади.

Котибиятда ижро интизомини мустаҳкамлаш билан шахсан шуғулланади. Аҳволни танқидий таҳлил қилиб боради ва тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритади. Тизимдаги кадрларни излаш, тарбиялаш, малака ва тажрибасини ошириш, ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади.

Мажмуадаги ташкилотлар билан белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиб, зарур кўрсатма, топшириқ ва тавсиялар беради. Ишни ташкил этиш учун ҳисоботни ва котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа ахборотларни қонунда белгиланган тартибда талаб қилиб олади.

Котибият ишини яхшилаш ва котибият ходимларининг иш малакасини оширишга оид чора-тадбирларни амалга оширади.

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари билан шуғулланади.

  • ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлайди ва уларни белгиланган жадвал асосида қабул қилади.

 

Бош мутахассис

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича Давлат қўмитасининг вилоят ҳудудий бош бошқармаси, Банк тизими, иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилотлар ва бошқа ўзига беркитилган муассасалар ишлари билан шуғулланади. Мазкур ташкилотларнинг ишини чуқур ўрганиб, заруратга қараб олдига қўйилган масалаларнинг ҳал қилинишида жойларга бориб амалий ёрдам кўрсатади.

Вилоят ҳудудидаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари, иқтисодиёт соҳасидаги ташкилотлар ва бошқа ўзига беркитилган муассасалар ишлари билан шуғулланади. Мазкур ташкилотларнинг ишини чуқур ўрганиб, заруратга қараб олдига қўйилган масалаларнинг ҳал қилинишида жойларга бориб амалий ёрдам кўрсатади.

Беркитилган ташкилотлар бўйича топшириқларнинг назоратга олинишини ва ўз вақтида назоратдан чиқарилишини таъминлайди.

Соҳага тааллуқли мақсадли дастурларнинг ижросини ташкил этади.

Котибиятда юқори ташкилотлар ҳамда ҳоким ўринбосари ва котибият назоратидаги хатларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича иш олиб боради ва бажарилиши таъминланмаган ҳужжатлар бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади.

Тегишли комиссиялар ишини ташкил этади ва қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади.

Ўзига бириктирилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради. Тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни тайёрлайди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, уларни шахсан қабул қилишни амалга оширади.

 

1-тоифали мутахассис

Вилоятда туризмни ривожлантириш ишлари билан шуғулланади. Мазкур ташкилотнинг ишини чуқур ўрганиб, заруратга қараб олдига қўйилган масалаларнинг ҳал қилинишида жойларга бориб амалий ёрдам кўрсатади.

Беркитилган ташкилотлар бўйича топшириқларнинг назоратга олинишини ва ўз вақтида назоратдан чиқарилишини таъминлайди.

Иқтисодиётда ислоҳотларнинг стратегик вазифаларига ва устувор йўналишларига мувофиқ илмий ва технологик салоҳиятни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланиш ишлари билан шуғулланади.

Соҳага таалуқли мақсадли дастурларнинг ижросини ташкил этади.

Котибиятда юқори ташкилотлар ҳамда ҳоким ўринбосари ва котибият назоратидаги хатларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича иш олиб боради ва бажарилиши таъминланмаган ҳужжатлар бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади.

Тегишли комиссиялар ишини ташкил этади ва қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади.

Ўзига бириктирилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради. Тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига бириктирилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни тайёрлайди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, уларни шахсан қабул қилишни амалга оширади.

 

Вилоят ҳокимининг
2019 йил
_____январдаги
______
-сонли қарорига
6-илова

 

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича

ўринбосари котибияти тўғрисидаги

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

 

Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибиятининг (кейинги ўринда котибият деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибияти вилоят ҳокимлиги аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

Котибият ўз фаолиятини вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида, вилоят ҳокимлиги аппарати таркибий бўлинмалари, вилоятдаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

II. Котибиятнинг асосий вазифалари

 

Қуйидагилар котибиятнинг вазифалари ҳисобланади:

Соҳага тааллуқли Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари ижросини ташкил қилиш;

Ҳукумат қарорлари билан белгиланган йўналишлар асосида қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини мувофиқлаштириш;

вилоят ҳокими, ҳоким ўринбосари раҳбарлигидаги комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар йиғилишларини тайёрлаш, унинг баёнини юритиш, қабул қилинган қарорлар ва берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимини такомиллаштириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мажмуадаги соҳаларни ривожлантириш истиқболларини аниқлаш;

ерлардан самарали фойдаланиш ва унинг унумдорлигини ошириш;

ирригация объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, мелиорация дастурлари ижросини таъминлаш;

қишлоқ ва сув хўжалиги мажмуида ягона техник ва технологик сиёсатни амалга ошириш, илғор технологияларни жорий қилиш;

сув хўжалиги қурилиши ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқларни ободонлаштириш;

озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш;

қишлоқ хўжалигида янги мулк эгалари ва фермерчилик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш;

чорвачиликни, наслчиликни, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш, чорвачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш;

пиллачиликни ривожлантириш, унинг озуқа базасини кенгайтириш, пиллани қайта ишлаш корхоналарини қўллаб-қувватлаш;

паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ушбу йўналишдаги корхоналарни қўллаб-қувватлаш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш чораларини кўриш;

қишлоқ хўжалигини илмий асосда, самарали тажрибалардан фойдаланган ҳолатда ташкил қилиш ва соҳа кадрлари ўқувининг яхлит тизимини жорий этиш;

соҳадаги корхона ва ташкилотларда ижро интизомини мустаҳкамлаш;

мажмуага кирувчи корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлик лавозимларига заҳира кадрларни тайёрлаш масаласида ташкилий – назорат гуруҳи билан биргаликда амалий ишларни олиб бориш.

 

III. Котибиятнинг тузилиши ва ишнинг ташкил этилиши.

 

Котибият таркибига мудир, бош мутахассис ва 1-тоифали мутахассис лавозимлари киради.

Котибиятнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарори билан белгиланади.

Котибият мудири, бош ва 1-тоифали мутахассислар вилоят ҳокими фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Котибият ўз фаолиятини вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланадиган ярим йиллик ва ойлик иш режалари асосида олиб боради.

Котибиятда ҳар ҳафтада йиғилишлар ўтказилиб, берилган топшириқлар, режаларнинг бажарилиши назорат этилиб, янги ҳафтада мўлжалланган ишлар ва топшириқлар белгилаб олинади.

Котибият ходимлари тегишли туманлар ва шаҳар ҳокимлари аппаратларида қишлоқ ва сув хўжалиги ишларига тааллуқли масалаларни мувофиқлаштирадилар.

Котибиятда иш юритилиши, ҳужжатларнинг ўтиши котибият мутахассислари томонидан олиб борилади ҳамда шу ҳақда ҳар куни ҳоким ўринбосарига маълумот бериб борилади.

Вилоят ҳокими ўринбосари раҳбарлик қиладиган комиссиялар ишини ташкил этади, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади.

 

IV. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги.

 

Котибият қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари котибияти учун белгиланган вазифалар доирасида соҳалардаги бошқармалар, корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасалардан зарурий статистик ва таҳлилий маълумотларни олиш;

вилоят ҳокимлиги аппарати таркибий бўлинмаларидан, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларидан котибиятга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотларни сўраш;

соҳага тааллуқли ташкилотларда, ҳудудларда ислоҳотларнинг боришини ўрганиш;

вилоят ҳокимлигида кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш ишларига малакали мутахассисларни жалб этиш;

мажмуадаги вакант бўлган раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар киритиш;

соҳада ишлаётган раҳбар кадрларнинг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш бўйича таклифларни тайёрлаш;

мажмуага кирувчи ташкилот ва муассасаларда ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича вилоят ҳокимлиги номидан иш кўриш.

 

Котибият қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

вилоят ҳокими ва ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари кўриб чиқиши учун тақдим этиладиган таҳлилий маълумот ва ахборотларни ҳаққонийлигини таъминлаш;

вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурлари, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларини ва ҳудудларни ривожлантиришнинг комплекс дастурларини амалга ошириш устидан доимий назоратни таъминлаш;

вилоят ҳокимлигининг Регламентига, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқномага риоя қилиш;

котибиятга келган ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда ижросини таъминлаш.

 

V. Котибият ходимларининг вазифалари.

Котибият мудири.

Котибият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди.

Котибиятга юклатилган вазифалар бўйича шахсан жавоб беради, тасарруфидаги корхона ва ташкилотларга ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича вилоят ҳокимлиги номидан иш кўради.

Котибиятга беркитилган корхона ва ташкилотларда ислоҳотларнинг изчиллик билан амалга оширилиши устидан доимий назорат ўрнатади ва унинг амалга оширилишини таҳлил қилиб боради. Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли маълумотларни қонунда белгиланган тартибга асосан талаб қилиб олади.

Котибият ишини такомиллаштириш ҳамда мутахассисларнинг малакасини оширишга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Беркитилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш билан шахсан шуғулланади, улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилади, кадрларни тайёрлаш, тарбиялаш ва ўқитиш билан доимий шуғулланади ҳамда уларни лавозимларга тайинлаш бўйича ўз таклифларини беради.

Вилоят ҳокими ўринбосари раҳбарлик қиладиган кенгашлар, комиссиялар ва ишчи гуруҳлари фаолияти самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинадиган қарорлар бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Котибиятга келувчи қарор ва фармойишлар, турли назоратли ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлайди.

Фаоллар йиғилишлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор бўлган йиғилишлар ҳамда ҳокимлик соати йиғилишларига маълумотлар тайёрлайди.

Котибиятнинг ярим йиллик ва ойлик иш режаларини тузади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, уларни шахсан қабул қилишни амалга оширади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияларининг йиғилишларига қатнашади ва тегишли таклифлар киритади.

 

Бош мутахассис.

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири бўлмаган даврда унинг вазифасини бажаради.

Ишлар тақсимоти бўйича мажмуага тегишли ташкилотларда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишлари, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда ирригация-мелиорация тадбирларининг доимий равишда бажарилишини таъминлаш, чорвачиликни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган масалалар билан шуғулланади.

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири томонидан берилган топшириқларнинг бажарилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ва бошқа меъёрий ҳужжатларини ўз вақтида бажариш юзасидан, назорат режалари, чора-тадбирлари, дастурлари қабул қилинишини ва уни ижросини назоратини таъминлайди.

Сув хўжалиги қурилиши ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқларни ободонлаштириш масалаларини мувофиқлаштиради.

Қишлоқ хўжалигида янги мулк эгалари ва фермерчилик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш чораларини кўради. Ўзига беркитилган ташкилотларда ишлаб чиқариш турларини кўпайтириш, уларга янги агротехнологияларни киритиш, тегишли қарор, фармойиш ва дастурларнинг бажарилишини таъминлаш билан шуғулланади.

Чорвачиликни, наслчиликни, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш, чорвачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ушбу йўналишдаги корхоналарни қўллаб-қувватлаш орқали маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш чораларини кўради.

Ўзига бириктирилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига бириктирилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди.

Оддий ва юқори корреспонденцияларни кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, уларни шахсан қабул қилишни амалга оширади, муддатида бажарилишини таъминлайди.

 

Қуйидаги комиссия ва кенгашлар ишини ташкил этади ва қабул қилинган қарорлари ижросини назорат қилади:

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича вилоят комиссияси;

вилоят қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнини илмий асосда ташкил этиш бўйича илмий-амалий Кенгаш.

Эпедемияга қарши фавқулодда комиссия ишини ташкил қилади ва қабул қилинган қарорлар ижросининг назоратини олиб боради.

Лавозими доирасига кирувчи масалаларнинг муҳокамаси бўйича вилоят ҳокимлигида ўтказиладиган йиғилиш ва кенгашларда қатнашади.

 

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси;

Сурхондарё “Минтақавий пахта терминали” МЧЖ;

Сурхондарё “Агросервис МТП” МЧЖ;

Вилоят “Агрокимёҳимоя” АЖ;

Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши;

“Сурхон Қоракўли” бирлашмаси;

Вилоят паррандачилик хўжаликлари;

Вилоят Давлат ўрмон хўжалиги бошқармаси;

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари”, АЖ “Шўрчидонмаҳсулотлари” АЖ, “Сариосиёдон” МЧЖ (дон харид қилиш, уруғлик билан таъминлаш йўналиши бўйича);

Вилоят Ер ресурслари ва Давлат кадастри бошқармаси;

Вилоят Гидрометеорология бошқармаси;

Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати вилоят филиали;

Вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси;

Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти;

Пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий тажриба станцияси

Вилоятдаги муқобил машина-трактор парклари ва сувдан фойдаланувчилар уюшмалари;

Вилоятдаги фермер хўжаликлари;

 

1-тоифали мутахассис.

Ишлар тақсимоти бўйича қишлоқ ва сув хўжалиги мажмуасига янги агротехнологияларни олиб кириш, деҳқончиликни ривожлантириш, механизация хизматлари сифатини яхшилаш ҳамда атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган масалалар билан шуғулланади. Котибиятнинг ярим йиллик ва ойлик иш режалари асосида иш олиб боради.

Котибият мудири томонидан берилган топшириқларнинг бажарилишини таъминлайди.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш масалаларини мувофиқлаштиради. Пиллачиликни ривожлантириш, унинг озуқа базасини кенгайтириш, пиллани қайта ишлаш корхоналарини қўллаб-қувватлаш масалалари билан шуғулланади. Уруғчиликни ривожлантириш бўйича тегишли ташкилотлар билан биргаликда таклифларни тайёрлайди. Қишлоққа саноатни олиб кириш, маҳсулотларни қайта ишловчи корхоналарни ташкил этиш, иш жойлари яратиш масалаларини мувофиқлаштиради. Ўзига бириктирилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига бириктирилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, уларни шахсан қабул қилишни амалга оширади. Аризаларга муддатида жавоб қайтарилишини таъминлайди.

Тошқинга қарши кураш бўйича вилоят комиссияси ишини ташкил қилади ва қабул қилинган қарорлари ижросини назоратини олиб боради.

Лавозими доирасига кирувчи масалаларнинг муҳокамаси бўйича вилоят ҳокимлигида ўтказиладиган йиғилиш ва кенгашларда қатнашади.

 

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги гидрогеология мелиоратив экспедицияси

Сурхондарё сув қурилиш инвест давлат унитар корхонаси

вилоятдаги сув хўжалиги тизимига хизмат кўрсатувчи корхоналар

буюртмачи ва лойиҳа ташкилотлари

Сув хўжалиги қурилиши тизимидаги корхоналар (мелиорация йуналиши)

Балиқчилик хўжаликлари

Овчилар ва балиқчилар жамиятлари

Вилоятдаги наслчилик ва уруғчилик ташкилотлари

Вилоят Давлат ветеринария бошқармаси

Вилоят Гидрометеорология бошқармаси

Сурхондарё вилояти Ветеринария лабораторияси

“Тўпаланг сув омбори қурилиши ва ундан фойдаланиш” дирекцияси.

 

Вилоят ҳокимининг
2019 йил
______январдаги
______
-сонли қарорига
7-илова

 

Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

 

Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги
ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибиятининг (кейинги ўринда котибият деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти вилоят ҳокимлиги аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа амалдаги қонун ҳужжатлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ва вилоят ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

Котибият ўз фаолиятини вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигида, вилоят ҳокимлиги аппарати таркибий бўлинмалари, вилоятдаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

II. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари

 

Қуйидагилар котибиятнинг вазифалари ҳисобланади:

вилоят ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ вилоят, шаҳарлар ва туманларни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;

норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш.

 

Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда вилоятни, шунингдек ижтимоий тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;

ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари, бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

вилоят ҳокимининг минтақани ижтимоий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

вилоят ҳокимлигининг иш режасига котибият йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги.

 

Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳужжатлари, вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

 

Котибият:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, вилоят ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан вилоят ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари вилоят Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилиши.

 

 

 

Ёшлар сиёсати соҳасида:

ёшлар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

академик лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни худудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;

олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш шароитларини яратиш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш;

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш.

 

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, хаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;

қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

аҳолига ташҳис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларида халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш.

 

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;

аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан, ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йиғинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг минтақавий тузилмаларига уларнинг вазифаларини амалга оширишда, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик, амалий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни мунтазам ташкил этиш, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курслари фаолиятига ташкилий раҳбарликни таъминлаш;

фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига давлат органларининг кўмаклашишини таъминлаш, зарур ҳолларда уларни хоналар, транспорт воситалари ва алоқа воситалари билан таъминлаш;

мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш;

оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши учун жавоб беради.

IV. Котибиятнинг тузилмаси

 

Котибият тузилмаси котибият мудири, бош мутахассис, етакчи мутахассис ва
1-тоифали мутахассисдан иборат бўлади.

Котибиятнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарори билан белгиланади.

Котибиятнинг ишлари вилоят ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

Котибият ўз фаолиятида вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига бўйсунади.

Вилоят ҳокими ўринбосарининг котибияти мудири ва мутахассислари, ҳокимнинг ўринбосари тақдимномаси бўйича вилоят ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

 

V. Котибият фаолиятини ташкил этиш

 

Котибиятнинг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

Котибият фаолияти вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосар ининг фаолиятига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка қуйидаги соҳалардаюкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга узвий йўналтирган ҳолда олиб борилади.

VI. Котибият ходимларининг вазифалари

 

Котибият мудири:

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисларининг ишларини ташкил қилади ҳамда котибиятга мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

котибиятга биркитилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади;

ўз ваколати доирасида соҳавий ташкилотлар кесимида ёшлар сиёсати, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, аҳоли ҳаёти даражаси тармоқлари, маданий-маърифий ишларининг ҳолати бўйича котибиятнинг тизимли таҳлилини олиб боради, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт, демография ва аҳоли ҳаёти даражаси тармоқларини ривожлантириш, маданий-маърифий ишлар бўйича таклифларни ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ушбу соҳаларни ривожлантириш дастури якунлари бўйича таҳлилий малумотларни тайёрлайди;

вилоят ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

котибиятда ижро интизомини мустаҳкамлаш билан шуғулланади;

Котибият мудири қонунда белгиланган бошқа ваколат ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

Котибиятда иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

Котибият мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бош мутахассис бажаради.

Қуйидаги комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлари ишига раҳбарлик қилади:

оммавий тадбирларнинг ўтказилишини назорат қилиш вилоят комиссияси;

вилоят ҳокимлигининг реклама-ахборот фаолияти бўйича комиссияси;

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш вилоят комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

 

Вилоят ҳокимлигида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

Термиз давлат университети;

Термиз давлат университетининг Денов филиали;

Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали;

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали;

Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали;

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали;

Афғон фуқароларини ўқитиш таълим маркази;

Сурхондарё вилояти халқ таълим бошқармаси;

Сурхондарё вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси;

Термиз давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Сурхондарё вилоятидаги ҳудудий вакили;

Сурхондарё вилояти таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси;

Сурхондарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси;

Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими;

Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси;

"Сурхон-Дори-Дармон" масъулияти чекланган жамияти;

Сурхондарё вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази;

Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси;

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш Бош бошқармаси Сурхондарё вилояти минтақавий давлат инспекцияси;

“Ўзбеккино” миллий агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими;

Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси;

Сурхондарё вилояти "Ишонч" телерадиокомпанияси;

Сурхондарё вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси;

Сурхондарё вилояти “Матбуот тарқатувчи” шўъба корхонаси;

“Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари таҳририяти давлат корхонаси;

Сурхондарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш Жамғармасининг Сурхондарё вилоят филиали;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилояти кенгаши;

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курси;

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши;

Сурхондарё вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;

Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими;

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Сурхондарё вилояти бўлими;

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Сурхондарё вилоят ташкилоти кенгаши;

Сурхондарё вилояти Бадиий экспертиза бўлими;

Тиббий меҳнат экспертиза комиссияси;

Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими;

Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими;

“Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси;

вилоятдаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари.

 

Бош мутахассис

Мазкур Низом асосида ишлайди. Ўзига биркитилган масалалар бўйича котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;

вилоят ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишлари бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади. Ижро интизомига мувофиқ ўзига беркитилган муассасаларга боғлиқ барча ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлайди;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, тегишли соҳалар бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

тегишли соҳавий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг соҳавий таркибий бўлинмалари иш фаолияти, ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

Шунингдек, аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, хаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан бахраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга оширади.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади ва ижросини мониторинг қилади.

Оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштиради, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлайди.

Спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларида халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этади.

Аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириб боради.

Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салохиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга оширади.

Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга оширади.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилишини ташкил этади.

Аҳолига ташҳис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлайди.

Аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириб боради.

вилоят ҳокими ва унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

соҳага тааллуқли мақсадли дастурларнинг ижросини ташкил этади; тегишли комиссиялар ишини ташкил этиб, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида котибият мудирига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

котибиятда юқори ташкилотлар ҳамда ҳоким ўринбосари ва котибият назоратидаги хатларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича иш олиб боради ва бажарилиши таъминланмаган ҳужжатлар бўйича белгиланган тартибда таклиф киритади;

котибият раҳбари топшириқларининг бажарилишини таъминлайди;

котибият мудири бўлмаганда унинг вазифасини бажаради;

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқилишини таъминлайди.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

 

Соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалаларини кўриб чиқилишини таъминлайди:

- Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси;

- "Сурхон-Дори-Дармон" масъулияти чекланган жамияти;

- Сурхондарё вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази;

- Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси;

- Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш Бош бошқармаси Сурхондарё вилояти минтақавий давлат инспекцияси;

- “Ўзбеккино” миллий агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими;

- Сурхондарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси;

- Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш Жамғармасининг Сурхондарё вилоят филиали;

- “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Сурхондарё вилояти бўлими;

- Тиббий мехнат экспертиза комиссияси;

- Сурхондарё вилояти Бадиий экспертиза бўлими;
-Спорт федерациялар;

-Театрлар, музейлар, Хайвонот боғи.

вилоят ҳокимлиги аппаратидаги тегишли гуруҳ, котибият ва бўлинмалар билан ҳамкорликда бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

 

Қуйидаги комиссиялар ва ишчи гуруҳларининг ишини ташкил этади ва қабул қилинган қарорлари ижросини назорат қилади:

фавқулодда эпидемияга қарши курашиш вилоят комиссияси;

оммавий тадбирларни ўтказиш комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

 

Етакчи мутахассис

Вилоят ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишлари бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади. Ижро интизомига мувофиқ ўзига беркитилган муассасаларга боғлиқ барча ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлайди. Котибият мудирининг тегишли топшириқлари ижросини таъминлайди.

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, тегишли соҳалар бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши қарорлари ижросини таъминлайди;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

тегишли соҳавий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг соҳавий таркибий бўлинмалари иш фаолияти, ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади.

Шунингдек, аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади ва ижросини мониторинг қилади.

Аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилади.

Аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштиради ва раҳбарлик қилади.

Аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилади.

Ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштиради, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўради.

Ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйади.

Аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилади.

Аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилади.

Демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга оширади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан, ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йиғинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил этади.

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг минтақавий тузилмаларига уларнинг вазифаларини амалга оширишда, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик, амалий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида кўмаклашади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни мунтазам ташкил этиш, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курслари фаолиятига ташкилий раҳбарликни таъминлайди.

Фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига давлат органларининг кўмаклашишини таъминлаш, зарур ҳолларда уларни хоналар, транспорт воситалари ва алоқа воситалари билан таъминлаш ишларини ташкил этади.

Мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириб боради.

вилоят ҳокими ва унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича тегишли комиссиялар мажлисларида иштирок этади;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида котибият мудирига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

Соҳага тааллуқли мақсадли дастурларнинг ижросини ташкил этади. Тегишли комиссиялар ишини ташкил этиб, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади.

Котибиятда юқори ташкилотлар ҳамда ҳоким ўринбосари ва котибият назоратидаги хатларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича иш олиб боради ва бажарилиши таъминланмаган ҳужжатлар бўйича таклифлар киритади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, уларни шахсан қабул қилишни амалга оширади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

 

Соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалаларини кўриб чиқилишини таъминлайди:

- Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими;

- Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси;

- Сурхондарё вилояти "Ишонч" телерадиокомпанияси;

- Сурхондарё вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси;

- Сурхондарё вилояти “Матбуот тарқатувчи” шўъба корхонаси;

- “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари таҳририяти давлат корхонаси;

- Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилояти кенгаши;

- Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курси;

- Фуқоролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими;

- Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Сурхондарё вилоят ташкилоти кенгаши;

- Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими;

- Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими;

- “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси;

- вилоятдаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари.

вилоят ҳокимлиги аппаратидаги тегишли гуруҳ, котибият ва бўлинмалар билан ҳамкорликда бошқа функцияларни амалга оширади.

 

Қуйидаги комиссиялар ва ишчи гуруҳларининг ишини ташкил этади ва қабул қилинган қарорлари ижросини назорат қилади:

вилоят ҳокимлигининг реклама-ахборот фаолияти бўйича комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

 

Биринчи тоифали мутахассис

Вилоят ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишлари бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади. Ижро интизомига мувофиқ ўзига беркитилган муассасаларга боғлиқ барча ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлайди. Котибият раҳбари топшириқларининг бажарилишини таъминлайди.

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

тегишли соҳавий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг соҳавий таркибий бўлинмалари иш фаолияти, ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

Шунингдек, ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

Академик лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни худудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини оширилишини ташкил этади.

Олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштиради.

Аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилади.

Таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари, интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилади.

Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этади.

Ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилади.

Ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилади.

Уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилайди.

Уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш ишларини олиб боради.

Ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга оширади.

Ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш ишларини ташкил этади.

Ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўришга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириб боради.

котибиятда юқори ташкилотлар ҳамда ҳоким ўринбосари ва котибият назоратидаги хатларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича иш олиб боради ва бажарилиши таъминланмаган ҳужжатлар бўйича белгиланган тартибда таклиф киритади;

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, уларни шахсан қабул қилишни амалга оширади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

 

Соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалаларини кўриб чиқилишини таъминлайди:

- Термиз давлат университети;

- Термиз давлат университетининг Денов филиали;

- Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали;

- Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали;

- Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали;

- Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали;

- Афғон фуқароларини ўқитиш таълим маркази;

- Сурхондарё вилояти халқ таълим бошқармаси;

- Сурхондарё вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси;

- Термиз давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Сурхондарё вилоятидаги ҳудудий вакили;

- Сурхондарё вилояти таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси;

- Сурхондарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси;

- Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши;

- Сурхондарё вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси.

вилоят ҳокимлиги аппаратидаги тегишли гуруҳ, котибият ва бўлинмалар билан ҳамкорликда бошқа функцияларни амалга оширади.

 

Қуйидаги комиссиялар ва ишчи гуруҳларининг ишини ташкил этади ва қабул қилинган қарорлари ижросини назорат қилади:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш вилоят комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

вилоят ҳокимлиги аппаратидаги тегишли гуруҳ, котибият ва бўлинмалар билан ҳамкорликда бошқа функцияларни амалга оширади.

1-тоифали мутахасис вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини етакчи мутахассис бажаради.

 

Вилоят ҳокимининг
2019 йил ____январд
аги
______-сонли қарорига
8-илова

 

Вилоят ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан
алоқалар бўйича ўринбосари
котибияти тўғрисидаги

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

 

Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги
ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибиятининг (кейинги ўринда котибият) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Вилоят ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти вилоят ҳокимлиги аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа амалдаги қонун ҳужжатлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ва вилоят ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

Котибият ўз фаолиятини вилоят ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари раҳбарлигида, вилоят ҳокимлиги аппарати таркибий бўлинмалари, вилоятдаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Котибият ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

II. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари

 

Қуйидагилар котибиятнинг вазифалари ҳисобланади:

Вилоят ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ вилоятни, шаҳарлар ва туманларни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб бориш;

давлат органларининг вилоятда жойлашган жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидлар ва ёт ғояларни олдини олиш бўйича тадбирларни амалга оширилишини таъминлаш;

вилоят ички ишлар идоралари ҳисобида турган диний экстремистик оқимлари аъзоларининг турмуш тарзи, оилавий аҳволи, эътиқоди, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатга, халқаро террорчилик ва экстремистик ташкилотларнинг жиноий фаолиятига бўлган муносабати, адашиб кириб қолган ғояларидан қайтган ёки қайтмаганлигини ўрганиш ҳамда уларни ички ишлар идоралари ҳисобидан ёки фуқароликдан чиқариш бўйича тадбирларни ташкил этиш;

миллатлараро тотувликни ва диний бағри кенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

миллатлараро дўстлик принципларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўриш;

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг, ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг минтақавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашиш;

давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этишга, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишга жалб этишга кўмаклашиш.

 

Котибият ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда вилоятни, шунингдек ва соҳаларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;

ижтимоий-маънавий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

вилоят ҳокимининг ҳудудни ижтимоий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

вилоят ҳокимлигининг иш режасига котибият йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

 

III. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

Котибият ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан манфаатдор нодавлат нотижорат ташкилотларининг раҳбарлари ва ходимларини жалб қилган ҳолда кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳужжатлари, вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

 

Котибият:

ўзига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, соҳада ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, вилоят ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан вилоят ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари вилоят Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек вилоят ҳокими ва унинг ўринбосари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

 

IV. Котибиятнинг тузилмаси

 

Котибият тузилмаси котибият мудиридан иборат бўлади.

Котибиятнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарори билан белгиланади.

Котибиятнинг ишлари вилоят ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

Котибият ўз фаолиятида вилоят ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарига бўйсунади.

Вилоят ҳокими ўринбосарининг котибияти мудири ҳокимнинг ўринбосари тақдимномаси бўйича вилоят ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

 

 

V. Котибият фаолиятини ташкил этиш

 

Котибиятнинг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмаларнинг иш режалари асосида ташкил этилади.

Котибият фаолияти вилоят ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари фаолиятига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юклатилган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга узвий йўналтирилади.

 

Котибият мудири.

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда мазкур Низомда белгиланган ва юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади;

вилоят ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий
чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, соҳалар бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

вилоят ҳокими ва унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

 

Вилоят ҳокимининг
2019 йил
_____январдаги
_______
-сонли қарорига
9-илова

 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари-Хотин-қизлар қўмитаси раиси
котибияти тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

 

Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармонига мувофиқ вилоят ҳокимининг ўринбосари-Хотин-қизлар қўмитаси раиси котибиятининг (кейинги ўринда котибият деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Вилоят ҳокими ўринбосари-хотин-қизлар қўмитаси раиси котибияти вилоят ҳокимлиги аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

Котибият ўз фаолиятини вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлигида, вилоят ҳокимлиги аппарати таркибий бўлинмалари, вилоятдаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

II. Котибиятнинг асосий вазифалари ва функциялари

 

Қуйидагилар котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарув йиғилиши қарорлари ва буйруқларида белгиланган хотин-қизларга оид масалаларни давлат органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда ижросини таъминлаш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, оилавий қадриятларни мустҳкамлаш борасида мутасадди ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ишлар аҳволини мунтазам ўрганиш ва баҳолаш;

хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, аёллар тадбиркорлигининг турли шаклларини ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилишини таъминлаш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш, мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ҳаётида, халқаро хотин-қизлар ҳаракатида аёллар нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига кўмаклашиш.

 

Котибият зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларидаги хотин-қизлар котибиятига тегишли бўлган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда ташкил этади;

Котибият фаолиятидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий “Йўл ҳарита”ларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

Котибиятга келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади, фуқароларни белгиланган тартибда қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони билан тасдиқланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича вилоят ишчи гуруҳи, Зулфия номидаги Давлат мукофоти, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони вилоят комиссияларининг ишини тегишли масъул вилоят ташкилотлари билан биргаликда ташкил этади;

вилоят ҳокими раҳбарлигида мажмуага дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади.

 

III. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

Котибият зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Котибият учун белгиланган вазифалар доирасида корхона, ташкилот ва муассасалардан зарурий статистик ва таҳлилий маълумотларни олиш;

вилоят ҳокимлиги таркибий бўлинмаларидан, туман ва шаҳарлар ҳокимликларидан котибиятга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотларни сўраш;

вилоят ҳокимлигида кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш ишларига тегишли малакали мутахассисларни жалб этиш;

мажмуадаги вакант бўлган раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар киритиш;

соҳаларда ишлаётган раҳбар кадрларнинг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш бўйича таклифларни тайёрлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда гуруҳ зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда вилоят ҳокими топшириқларини етказиш;

котибият фаолиятига тегишли масалалар бўйича вилоят ҳокимига ахборот ва таклифлар киритиш.

 

Котибият:

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ дахлдор таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради.

 

IV.Котибиятнинг тузилмаси

 

Котибиятнинг таркиби ва штатлари вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланади. Гуруҳнинг таркибига котибият мудири ва бош мутахассис, етакчи мутахассис лавозими киради.

Котибият мудири ва бош мутахассис, етакчи мутахассис ҳоким фармойиши билан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Котибият ўз иш фаолиятини мазкур Низом ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган иш режа асосида олиб боради.

Котибият ҳоким ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раисига бевосита бўйсунади.

 

V. Котибият фаолиятини ташкил этиш

 

Котибиятнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари, вилоят ҳокими топшириқларига мувофиқ, ҳокимлик аппарати, гуруҳ раҳбари ва мутахассисларнинг иш режалари асосида ташкил этилади.

 

V. Котибият ходимларининг вазифалар тақсимоти

 

Котибият мудири:

Котибиятга бевосита раҳбарликни амалга оширади, бош ва етакчи мутахассис ишини ташкил қилади, Котибиятга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Котибиятда кадрлар захираси шакллантирилишини ва янгилаб борилишини, кадрлар захирасига киритилган номзодлар билан тизимли ишларнинг ташкил этилишини таъминлайди;

жамиятимизда турли соҳаларда фаолият юритаётган фаол, ташаббускор хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар базасининг шакллантирилишини ва уларнинг турли раҳбар лавозимларига тавсия этилишини ташкил этади;

Хотин-қизлар қўмитаси тизимида самарали меҳнат қилаётган ходимларни Давлат мукофотларига тавсия этилиши бўйича Қўмита раисига таклифлар тақдим этади;

ҳудудий Хотин-қизлар қўмиталари фаолиятини ўрганади, таҳлил қилади ва шу асосда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини яхшилаш, ижтимоий муаммоларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ҳудудларда хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ва тадбиркорлигини ривожлантириш ишларини бевосита ташкил этади;

шунингдек, давлат томонидан қабул қилинган бандлик дастурларининг бажарилишини мониторинг қилади;

корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратилишини ўрганиб боради ва тегишли таклифлар киритади;

ногиронлиги бўлган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш чораларини кўради;

маҳаллаларда уюшмаган аёллар билан ишлаш бўйича аниқ чораларни белгилайди ва амалга оширилишини ташкил этади;

хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар ажратиш борасида тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этади;

хотин-қизлар масалалари билан шуғулланадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ўрганади, таҳлил қилади, уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар киритади, ҳамкорлик режаларини амалга оширади;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш йўналишида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, Ҳукумат қарорлари, Хотин-қизлар қўмитаси Конференциялари, Бошқарув йиғилишлари баёнлари ва қарорлари, ҳамкорлик режаларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлайди;

Котибият мудири – ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Котибияти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Аёллар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, Ташкилий-кадрлар, Халқаро алоқалар ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик ҳамда Ахборот-таҳлил бўлимлари, вилоят ҳокимлиги аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, бошқарма ва ташкилотлар, “Оила” илмий-амалий маркази, фуқаролик ҳолатларини далолатномаларини ёзиш бўлими, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда амалга оширади.

 

Бош мутахассис

Котибиятга келиб тушган мурожаатлар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қатъий амал қилган ҳолда, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлайди;

Котибиятга келиб тушган ҳамда тегишлилиги бўйича давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларига юборилган мурожаатлар кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга оширади;

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини қўмитанинг мансабдор шахслари иштирокида ўтказилишини ташкил этади;

Котибиятга келиб тушаётган мурожаатларнинг қайд этилиши, умумлаштирилиши, тизимлаштирилиши ва кўриб чиқилиши устидан назорат қилиниши бўйича ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишининг амалиётга жорий этилишини ташкил этади;

хотин-қизлар мурожаатлари учун ташкил этилган “ишонч телефонлари”нинг мунтазам ишлашини ва веб-сайтларнинг юритилишини ва доимий равишда маълумотларни янгилаб боришини таъминлайди;

иқтидорли қизлар базасини шакллантиради ҳамда ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишларни олиб боради ва Зулфия номидаги давлат мукофотига тавсия этиш комиссияси ишини ташкил этади;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилалар базасини шакллантиради ва уларга ижтимоий, тиббий, ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам бериш чораларини кўради;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилалардаги қизлар базасини шакллантиради ва уларнинг таълим олиши, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиши, зарур тиббий ва психологик ёрдам олиши учун тизимли чора-тадбирлар кўради;

уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилувчи аёлларнинг базасини шакллантиради ва уларга амалий ёрдам бериш чораларини кўради;

Бош мутахассис – ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Котибияти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Оғир ижтимоий аҳволда бўлган ва ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш, Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда Инновация ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлимлари, вилоят ҳокимлиги аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, бошқарма ва ташкилотлар, “Оила” маркази, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда амалга оширади.

 

Етакчи мутахассис

Хотин-қизлар қўмитаси Конференцияси ва Бошқарув мажлисларининг баёнларини юритади, уларни ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таҳлил этган ҳолда, Қўмита раҳбариятига ахборот тақдим этиб боради;

Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятига оид дастурлар, йиллик, ойлик режаларини тайёрлайди ва ижроси бўйича мониторингини юритади;

хотин-қизлар ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича аниқ, манзилли чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, бунда, хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этиш, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, фоҳишабозлик каби салбий ҳолатларнинг сабаблари чуқур таҳлил этилади ва зарур тавсиялар ишлаб чиқилади;

жазони ижро этиш муассасаларидаги озодликдан маҳрум этилган хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларни ички ишлар бошқармаси билан биргаликда таҳлил қилиб боради ва уларни хотин-қизлар қўмиталари кафиллиги асосида авф этиш бўйича тавсиялар беради;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, махсус ўқув-тарбия, ижтимоий мослашиш ва реабилитация қилиш муассасаларидан қайтган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашишини ташкил этиш, уларни турар жой ва иш билан таъминлаш, касбга йўналтириш масалаларида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни таъминлайди;

сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантиради, уларни тиббий кўрикдан, шу жумладан текин ва аноним тарзда ўтказиш, уларни даволаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса мажбурий даволаш чоралари кўрилишини таъминлашга кўмаклашади;

тегишли бошқарма ва ташкилотлар билан ҳамкорликда хотин-қизларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, уларни турли информацион ва бошқа турдаги хуружлардан ҳимоя қилиш бўйича манзилли ишларни ташкил этади;

ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган хотин-қизларни аниқлайди, улар ҳақида маълумотлар базасини шакллантиради ва улар билан якка тартибда ишларни олиб борилишини назорат қилади;

ҳудудларда одам савдосига қарши курашиш, мазкур жиноятдан жабрланган хотин-қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан мониторинг ўтказади, маълумотларни тўплайди ва таҳлил қилади;

чет элга ишлаш ёки ўқиш учун кетган ва у ердан қайтиб келган хотин-қизлар базасини шакллантиради ва уларга ижтимоий, тиббий, маънавий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;

Етакчи мутахассис – ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари- Хотин-қизлар қўмитаси раиси Котибияти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ҳамкорликни таъминлаш ҳамда вилоят ҳокимлиги аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, бошқарма ва ташкилотлар, “Оила” илмий-амалий маркази, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда амалга оширади.

 

Вилоят ҳокимининг
2019 йил
______январдаги
_______-сонли қарорига
10-илова

 

Вилоят ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

 

Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги
ПҚ-2691-сонли, 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар ва раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ вилоят ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳининг (кейинги ўринларда Ташкилий-назорат гуруҳи деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулияти ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Ташкилий-назорат гуруҳи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

Ташкилий-назорат гуруҳи ўз фаолиятини вилоят ҳокими раҳбарлигида амалга оширади.

Ташкилий-назорат гуруҳи ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят ҳокимининг кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

II. Ташкилий-назорат гуруҳининг вазифалари ва функциялари

 

Қуйидагилар ташкилий-назорат гуруҳининг вазифалари ҳисобланади:

вилоят ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлайди;

ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини амалга оширади;

белгиланган тартибда ахборот-таҳлил гуруҳи билан биргаликда вилоят ҳокимлиги иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;

бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни вилоят ҳокимининг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;

тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини таъминлайди;

келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;

бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;

заҳирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;

вилоят ҳокимининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан биргаликда вилоят ҳокимлиги аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;

давлат мукофотларига тавсия этишга оид ҳужжатларни юритади;

ташкилий-кадрлар масалалари бўйича вилоят ҳокимининг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва вилоят миқёсида ўтказиладиган асосий тадбирларни тайёрлаш, ташкил этиш ва ўтказишни мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши, унинг комиссиялари ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

Ташкилий-назорат гуруҳи ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан ҳокимлик аппаратининг тегишли бўлинмалари билан биргаликда тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган тегишли қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимликнинг тегишли комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

вилоят ҳокимининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

вилоят ҳокимлигининг иш режасига ташкилий-назорат гуруҳи йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Ташкилий-назорат гуруҳи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

 

III. Ташкилий-назорат гуруҳининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

Ташкилий-назорат гуруҳи ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳужжатлари, вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

 

 

Ташкилий-назорат гуруҳи:

ўзига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

Гуруҳ ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан вилоят ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари вилоят Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган тегишли ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар ва раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги қарорининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари,