Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Маданият соҳаси
Маданият соҳаси

Бугунги кунда маданият ва санъат соҳаси йўналишида вилоятда 2 та театр, 2 та давлат рўйхатидан ўтган музей, 1 та Термиз мусиқа ва санъат интернат мактаби, 21 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 1 та Санъат саройи, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими, 1 та Ҳайвонот боғи фаолият юритиб келмоқда. Бундан ташқари вилоятимизда бугунги кунда моддий маданий ва археология мерос объектлари 561 тани ташкил этади. Шулардан, 444 таси археология, 31 таси архитектура, 39 таси монументал санъат ёдгорликлари, 47 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

Вилоятда 21 турдаги 617 та тўгарак, турли йўналишдаги “Ёшлар клуби”, 19 та “Бойчечак” болалар, 17 та “Парвоз” ўсмирлар, 16 та “Ифтихор” ёшлар ижодий жамоалари ташкил этилди.

Вилоятдаги 2 та театрлар томонидан 552 та спектакл намойиш этилди. Спектаклларга 149 минг 739 нафар аҳоли жалб этилди.

Вилоят бўйича 23 та маданият марказлари таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, 14 та туман (шаҳар) маданият бўлимлари ва уларнинг тасарруфида 82 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ва уларда 388 та тўгараклар фаолият юритиб, шундан 337 та бадиий ҳаваскорлик жамоалари, 17 та ашула ва рақс,12 та фольклор, 9 та вокал-чолғу, 13 та техник тўгараклар ишлаб келмоқда. Тўгаракларда 3731 нафар иштирокчи қатнашиб келмоқда.

Бундан ташқари 17 та маданият ва истироҳат боғлари фаолият юритиб келмоқда.

Вилоятда 1 нафар санъат арбоби, 1 нафар Ўзбекистон халқ артисти, 7 нафар Ўзбекистон халқ бахшиси, 10 га яқин Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, 5 нафар “Ниҳол” мукофоти совриндорлари ва 29 та халқ ҳаваскорлик унвонига эга бўлган бадиий жамоалар фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

Спорт соҳаси

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тизимида жами 23 та спорт таълим муассаси бўлиб, шундан 15 та болалар-ўсмирлар спорт мактаби, 4 та ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, 4 та мактаб-интернати фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ушбу спорт таълим муассасаларида 35 спорт туридан (шундан 19 таси олимпия спорт тури, 4 таси миллий спорт тури ва 12 таси бошқа спорт тури) жами 15 минг нафар (3 минг 129 нафари қизлар) спортчилар мунтазам равишда шуғулланиб келмоқда. Ушбу спортчиларга жами 479 нафар малакали тренер-ўқитувчи спорт машғулотларини олиб бормоқда.

Вилоятда жами 4 минг 490 та спорт иншоотлари мавжуд бўлиб, 46 минг 587 нафар ёшлар мавжуд спорт иншоотларида мунтазам равишда шуғулланиб келмоқда.

2019 йилнинг 11 ойи давомида спорт турлари бўйича ўтказилган Республика, Осиё ва Жаҳон миқёсидаги мусобақаларда жами 625 та медаллар қўлга киритилди.

Жумладан, Ўзбекистон чемпионати, Кубоги ва Республика турнир мусобақаларида 974 нафар спортчилар иштирок этишиб, жами 565 та медал, шундан 151 та олтин, 190 та кумуш, 224 та бронза медаллари;

Осиё чемпионати мусобақаларида 142 нафар спортчи иштирок этиб, жами 27 та медал, шундан 12 та олтин, 6 та кумуш, 9 та бронза;

Жаҳон чемпионати мусобақаларида 17 нафар спортчи иштирок этиб, жами 17 та медал, шундан 9 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медаллари;

Халқаро турнир мусобақаларида 38 нафар спортчи иштирок этиб, жами 16 та медал, шундан 8 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медаллари қўлга киритилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.