Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Сурхондарёда таълим
Сурхондарёда таълим

Мактабгача таълим тизими

Вилоятда 2019 йил декабрь ҳолатида 35010 ўринли 333 та Мактабгача таълим муассасаси фаолият юритган бўлиб, 210173 нафар 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 13,3 % қамраб олинган. Бу кўрсаткич 2019 йил 1 октябрь ҳолатига МТМлар сони 333 тадан 532 та (159,8 %)га, 3-7 ёшдаги болалар сони
210173 нафардан 230309 нафар бўлиб, қамров 13,3 % дан 24,3% га етди.

Вилоятдаги 532 та мактабгача таълим муассасасида 46556 ўрин мавжуд. Шундан, 355 та давлат муассасасида 39430 ўрин, 40 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги муассасаларда 3345 ўрин, Оилавий мактабгача тълим муассасаси 125 та 3071 ўрин ва 12 та хусусий муассасада 710 ўрин мавжуд.

Шунингдек, 2019 йил январ-октябрь ойларида қуввати 3071 ўринли 125 та оилавий Мактабгача таълим муассасалар ташкил этилди.

Вилоятда 3-7 ёшидаги болалар сони 230309 нафар бўлиб, шундан
56003 (24,3 %) нафар бола мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган. Мавжуд қувватга нисбатан қамров – 120,3 % ни ташкил этиб, 2018 йилнинг 3-чорагига нисбатан қамров 11 % га ошди.

Вилоятда 532 та мактабгача таълим муассасанинг 50 таси Термиз шаҳрида, 30 та Ангор туманида, 17 та Бойсун туманида, 63 та Денов туманида, 83 та Жарқўрғон туманида, 28 та Қизириқ туманида, 38 та Қумқўрғон туманида, 20 та Музработ туманида, 19 та Олтинсой туманида, 33 та Сариосиё туманида, 35 та Термиз туманида, 31 та Узун туманида, 36 та Шерабод туманида ва 49 таси Шўрчи туманида жойлашган.

Мактабгача таълим тизимида 3815 нафар педагогик фаолият юритиб келмоқда. Шулардан, 1172 нафари (30,2%) олий маълумотли ва 2643 нафари (69,8%) ўрта махсус мутахассислар ташкил этади. Шунингдек, 60 нафар олий маълумотли кадрларга эҳтиёж мавжуд.

 

Халқ таълими

2019-2020 ўқув йилида 921 та умумтаълим мактаблари, 15 та “Баркамол авлод” маркази, 1 та “Меҳрибонлик уйи”, жами 937 та таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда.

Муассасаларнинг 893 тасини умумтаълим мактаби, 12 тасини айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернат, 11 тасини айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб, 2 тасини санаторий типидаги ва 3 тасини имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ташкил қилади.

Таълим муассасаларида 2019-2020 ўқув йилида 493155 нафар ўқувчига 41693 нафар педагог таълим-тарбия бермоқда. Фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг 32341 нафарини (77,6 %) олий, 1890 нафарини (4,5 %) тугалланмаган олий ва 7462 нафарини (17,9 %) ўрта махсус маълумотли кадрлар ташкил этади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.