Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Сурхондарёда туризм
Сурхондарёда туризм

Сурхондарё вилоятида туризм соҳасида 2019 йил давомида
амалга оширилган ишлар юзасидан ва 2020-2021 йилларда бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифалар тўғрисида
ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТ

24.12.2019 йил ҳолатига

I. Хорижий сайёҳлар сони.

Вилоятга жорий йил давомида 114 та хорижий давлатлардан 119756 нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюрган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 бараварга ўсган.

Шу билан бир қаторда, ички сайёҳлар сони жорий йил давомида
501,8 минг нафарни ташкил этди, бу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан
10 бараварга ортганини кўрсатади.

II. Мавжуд туристик салоҳият.

2019 йил январь-декабрь ойлари давомида жами 77 та жойлаштириш воситалари (578 хона, 1150 ўрин) ишга туширилди:

- 13 та меҳмонхона (289 хона, 579 ўрин)

- 64 та оилавий меҳмонхона уйи (289 хона, 571 ўрин)

Вилоятда бугунги кунда 111 та жойлаштириш воситалари фаолият юритаётган бўлиб, шундан 46 та меҳмонхона (1085 хона, 1988 ўрин), 65 та оилавий меҳмон уйлари (292 хона, 580 ўрин) ташкил қилади.

Шунингдек, 24 та туристик синфга мансуб (572 ўринли) транспорт воситалари, шундан, 6 та микроавтобуслар, 16 та автобус ва 2 та электромобиль, (шундан, 2019 йил январь-декабрь ойлари давомида вилоятда жами 2 та автобуслар сотиб олинди) 28 та туроператорлар ҳамда 5 та гид-таржимонлар томонидан маҳаллий ва хорижий фуқароларга сайёҳлик хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Жорий йил давомида хорижий ва маҳаллий туристлар учун 3 та туризм ахборот маркази ташкил этилди, 19 та янгидан санитария-гигиена шоҳобчалари қурилди, жами 46 та СГШ бўлди, 20 та туристик объектларга олиб борувчи йўл кўрсатгич белгилари, 7 та туризм объектларини ўз ичига олган кўчмас хариталар ўрнатилди ва 28 та туризм объектларда Wi-Fi ҳудуди ташкил қилинди, жами 30 та бўлди.

Бундан ташқари, вилоят вакиллари томонидан Россия, Белоруссия, Туркия, Тожикистон, Афғонистон, Хитой, Корея, Япония давлатларида ўтказилган Халқаро кўргазмаларда вилоятнинг туризм салоҳияти намойиш этилди.

 

III. Туризм инфратузилмасини ривожлантириш, тарғибот-ташвиқот бўйича амалга оширилган ишлар.

Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида, 2019 йил январь-декабрь ойлари давомида маҳаллий ва хорижий ташаббускорлар томонидан умумий қиймати 4,1 млрд. сўм (ўз маблағлари
2.2 млрд. сўм, банк кредитлари 1.9 млрд. сўм) миқдоридаги жами 12 та лойиҳалар амалга оширилиб, натижада 144 нафар янги иш ўринлари яратилди, Жумладан,

- 77 та жойлаштириш воситалари (578 хона, 1150 ўринли), шундан;
13 та меҳмонхона (жами 289 хона, 579 ўринли), 64 та оилавий меҳмон уйлари (жами 289 хона, 571 ўринли);

- 2 та туристик синфга мансуб транспорт воситалари (2 та автобус сотиб олинди) сотиб олиш;

- 1 та экотуризм соҳасини ривожлантириш бўйича;

- 6 та таъмирланган ва қайта қурилган йўллар бўйича;

- 19 та СГШларини ташкил этиш бўйича;

- 12 та туроператорлик фаолиятини ташкил этиш бўйича;

- 1 та музейлар ташкил этиш бўйича.

Сурхондарё вилоятида 2019 йилда 3 та туристик ахборот марказлари ташкил этилди ва сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Сурхондарё вилоятининг туристик хариталари, туристик буклет, буклет ва брошюралар ишлаб чиқилиб, ахборот марказлари орқали бепул тарқатилиши йўлга қўйилди. Ҳудуднинг туристик салоҳиятини кенг реклама қилиш мақсадида 100 га яқин хорижий оммавий ахборот воситалари жалб қилиниб, тарғибот ишлари олиб борилди.

Маълумот учун: хорижий давлатларнинг, хусусан Россиянинг “Россия 24”, “Россия культура”, “Reuters TV”, Туркиянинг “TRT (Turkish Radio and Television) Avaz”, Хитойнинг “CNC (China Xinhua News Network Corporation) World” ва “BBC” (British Broadcasting Corporation), Португалиянинг “CBF web Radio” радиоканали, Қатарнинг “Ал-Араб”, Хитойнинг “Jingji Rabao” ва “Global Times”, Люксембургнинг “AGEFI Luxembourg” каби газеталари, Канаданинг “Diplomat Magazine De Laru”, Сербиянинг “Etnoumlje” журналлари, sputnik.ru, regnum.ru, ca-news.org, kulturarb.ru, cnwest.com, trtаvaz.ru, trend.az, inform.kz, belta.by, strana.ua, yenicag.ru, dailysabah.com, akipress.com, diplomatmagazine.nl, versus.az, miq.az, mediapress.az, ilkxeber.org, factor.uz, altinmiras.com ва бошқа хорижий ОАВ лари.

Сайёҳлар ташрифини янада мазмунли ташкил этиш ва уларнинг ҳудудда кўпроқ қолишини таъминлаш мақсадида 5 та йирик оммавий тадбирлар, жумладан маданий, спорт, бизнес бўйича фестивал ва форумлар ташкил этилди.

Маълумот учун: жорий йилнинг 5-10 апрел кунлари бўлиб ўтган “Бахшичилик санъати фестивали”, 27-28 апрель кунлари “Бойсун баҳори” фестивали, 24-25 август кунлари “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси” номли халқаро археология туризм форуми, 21-22 сентябр кунлари “Open South International Business Forum” халқаро бизнес-форуми, 2-7 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал-Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган кураш бўйича анъанавий XIV-Халқаро турнир.

 

IV. 2019 йил якуни ва 2020 йилларда кутилаётган асосий кўрсаткичлар

2019-2020 йилларда Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш Дастури доирасида Сурхондарё вилоятининг туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар.

2019-2020 йилларда умумий лойиҳа қиймати 214,5 млрд. сўм (шундан ташаббускор маблағлари 91,1 млрд. сўм, тижорат банклари кредити 84,4 млрд. сўм ва 4,6 млн. доллар хорижий инвестиция маблағлари) миқдоридаги
2157 ўринли 46 та меҳмонхона қурилиши белгиланган.

Жумладан, Термиз шаҳрида (673 ўринли 8 та), Термиз туманида
(150 ўринли 3 та), Бойсун туманида (500 ўринли 12 та), Денов туманида
(223 ўринли 4 та), Шеробод туманида (274 ўринли 8 та), Сариосиё туманида (27 ўринли 1 та), Узун туманида (70 ўринли 3 та), Қизириқ туманида
(40 ўринли 2 та), Шўрчи туманида (30 ўринли 1 та), Олтинсой туманида
(12 ўринли 1 та), Ангор туманида (28 ўринли 1 та), Жарқўрғон туманида
(30 ўринли 1 та) ва Қумқўрғон туманида (100 ўринли 1 та) меҳмонхоналар ташкил этилмоқда.

2019 йилда, ушбу меҳмонхоналарнинг 42 таси (1942 ўринли),
2020 йилда, 4 таси (215 ўринли) ишга туширилиши белгиланган.

Бугунги кунда, Дастур доирасида қурилиши белгиланган 46 та мехмонхоналарнинг 12 таси ўз фаолиятини бошланган қолган 34 тасида қурилиш ишлари давом этмоқда.

Шундан, 2019 йил январь-декабрь ойлари давомида маҳаллий ва хорижий ташаббускорлар томонидан умумий қиймати 4,1 млрд. сўм
(ўз маблағлари 2.2 млрд. сўм, банк кредити 1.9 млрд. сўм) миқдоридаги жами 12 та лойиҳалар амалга оширилиб, натижада 144 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК-4095 сонли қарорининг илолвасига мувофиқ, Сурхондарё вилоятида 5 та лойиҳа юзасидан амалга оширилган ишлар:

Бугунги кунда, 2019 йил давомида маҳаллий ва хорижий ташаббускорлар томонидан умумий қиймати 800,0 млн. сўм (ўз маблағлари 200,0 млн. сўм, банк кредити 6,0 млн. сўм) миқдоридаги жами 5 та лойиҳалар амалга оширилиб, натижада 67 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари, мазкур қарор ижроси бўйича вилоят худудларида 50 та СГШлар қуриш учун ер майдонлари белгиланиб, вилоят ҳокимлиги томонидан манзилли дастур ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Бундан ташқари, 8 та туристик объектлар ("Жарқўрғон минораси"
1,0 км, “Хўжаикон туз ғори” 5,0 км, "Оқостона бобо" мақбараси 14,0 км, "Сўфи Оллаёр" ва “Мавлоно Мухаммад зоҳид” зиёратгоҳи 7,0 км, "Хўжаипок" зиёратгоҳи 30,0 км, “Қоратепа” буддавийлик марказида 1,0 км ва “Зурмала” буддавийлик иншоати 1,0 км)
га олиб борувчи 59 км йўлларни таъмирлашни якунига етказиш.

Шунингдек, туристлар ташриф буюрадиган ва халқаро йўл буйларида
20 га яқин намунавий санитария-гигиена шаҳобчалари қуриш ишлари амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги “Экотуризмни ривожлантириш ва сув омборларининг сувини муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкалари ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 978-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Учқизил сув омбори” ҳудудида 2020 йилда 1 гектар, “Тўпаланг сув омбори” ҳудудида 2021 йилда 1 гектар ҳамда “Жанубий сурхон сув омбори” ҳудудида 2020 йилда 0,5 гектар ер майдонларида экотуризм объектлари ташкил этилиши режалаштирилган.

  • туманининг Зовбоши тоғли ҳудудида Туркиянинг "IdeaLIST" компанияси томонидан 20 йиллик муддатда 4 босқичда амалга ошириладиган туризм зонасининг бош режаси асосида маданий, тиббий ва табиат туризими объектлари лойиҳаларини хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этган ҳолда босқичма-босқич амалга ошириш бошланади.

 

 

Сурхондарё вилоятида 2019 йил январь-декабрь ойларида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича

Ҳ И С О Б О Т

24.12.2019 йил ҳолатига

Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш, вилоятимизга хорижий ва маҳаллий сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилиш, туризм соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати ва кўламини янада ошириш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича Сурхондарё вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги ҳамда мутасадди идора, ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

1. Вилоятнинг туриcтик салоҳияти ва инфратузилмаси.

1.1. Сурхондарё вилоятида 2018 йилда жойлаштириш воситалари сони жами 33 тани, улардаги хоналар сони 796 тани ва ўринлар сони 1409 тани ташкил қилган бўлиб, 2019 йил давомида бу кўрсаткич жами 46 тани, улардаги хоналар сони 1085 тани, ўринлар сони 1988 тани ташкил қилган. 2018 йилга нисбатан 1,3 бараварга ўсишга эришилди.

Шундан: 46 та меҳмонхона (2* юлдузли синфга мансуб 2 та меҳмонхона) (1 085 хона 1988 ўрин), 65 та оилавий меҳмон уйлари (289 хона, 580 ўрин), ташкил этади.

Маълумот учун: Термиз шаҳрида 18 та, Термиз туманида 5 та, Бойсун туманида 6 та, Денов туманида 6 та, Қумқўрғон туманида 1 та, Олтинсой туманида 1 та, Сариосиё туманида 2 та, Узун туманида 1 та, Шўрчи туманида
4 та, Шеробод туманида 2 та.

1.2. Вилоятда 2018 йил давомида сайёҳлик ташкилотлари сони жами
16 тани ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич 2019 йил давомида 36 тани ташкил қилиб, 2018 йилга нисбатан 1,7 бараварга ўсишга эришилди.

Маълумот учун: Термиз шаҳрида 28 та, Термиз туманида 1 та, Ангор туманида 1 та, Шеробод туманида 2 та, Бойсун туманида 2 та, Шўрчи туманида 1 та, Қумқўрғон 1 тадан.

2019 йил январ-декабрь ойлари давомида вилоятда жами 20 та туроператорлар фаолиятлари йўлга қўйилди.

1.3. Сурхондарё вилоятида 2018 йилда замонавий туристик синфга мансуб автотранспорт воситалари сони жами 22 тани ташкил қилган бўлиб,
бугунги кунда вилоятда замонавий туристик синфга мансуб автотранспорт воситалари сони жами
24 тани ташкил қилиб, 2018 йилга нисбатан
1,09 бараварга ўсишга эришилди.

Маълумот учун: 14 та автобус, 6 та микроавтобус ва 2 та электромобиллар мавжуд.

2019 йил январь-декабрь ойлари давомида вилоятда жами 2 та
(2 та автобус) замонавий туристик синфга мансуб автотранспорт воситалари олиб келиниб, фаолияти йўлга қўйилди.

1.4. Сурхондарё вилоятида 2018 йилда тегишли сертификатларга эга
гид-экскурсаводларнинг жами
3 таси фаолият юритган бўлса, ҳозирги кунда вилоятда 5 та гид-экскурсаводлар сайёҳларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Маълумот учун: Инглиз 2, рус тили 1, инглиз ва рус тилларида 2 нафар таржимонлар мавжуд.

1.5. Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида моддий маданий мерос объектлари 561 тани ташкил қилиб, шундан 450 та архелогия объектлари,
30 та архитектура объектлари, 39 та монументал санъат ёдгорликлари, 42 та диққатга сазовор жойларни ҳамда бундан ташқари, 3 та музейлар ташқил қилади.

Шулардан, 76 таси туристик намойиш масканлари ҳисобланади.

1.6. Сурхондарё вилоятида 2019 йил январь-декабрь ойлари давомида туристик ахборот марказлар сони жами 3 тани ташкил қилиб, сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Маълумот учун: Термиз туманида (Термиз халқаро аэропорти), Термиз шаҳрида 2 та (Термиз темир йўл вокзали, Термиз археология музейи).

1.7. Сурхондарё вилоятида 2018 йилда туристик йўл кўрсаткич белгилар сони жами 45 тани ташкил қилган бўлиб, бугунги кунда вилоятда туристик йўл кўрсаткич белгилар сони жами 65 тани ташкил қилади.

Маълумот учун: Ангор туманида 3 та, Бойсун туманида 11 та, Денов туманида 5 та, Жарқўрғон туманида 1 та, Қумқўрғон туманида 3 та, Музработ туманида 3 та, Олтинсой туманида 3 та, Сариосиё туманида 3 та, Термиз туманида 11 та, Термиз шаҳрида 15 та, Узун туманида 1 та, Шеробод туманларида 4 та.

2019 йил январь-декабрь ойлари давомида вилоятда жами 20 та туристик йўл кўрсаткич белгилар сайёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида ўрнатилган.

1.8. Сурхондарё вилоятида 2018 йилда туристик хариталар мавжуд бўлмаган бўлиб, 2019 йилда ушбу кўрсаткич 7 тани ташкил қилади.

Маълумот учун: Термиз шаҳрида 3 та (Термиз археология музейи, Термиз вокзали, Тарих ва маданият музейи), Термиз туманида 3 та (Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳи, Файозтепа буддизм ёдгорлиги, Термиз халқаро аэропорти), Бойсун туманида 1 та (Омонхона саноторияси).

2019 йил январь-декабрь ойлари давомида вилоятда жами 7 та туристик хариталар сайёҳлар гавжум буладиган жойларга ўрнатилди.

2. Вилоятга ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сони ва географияси бўйича амалга оширилган ишлар.

2.1. Туризм соҳасида олиб борилган ишлар натижасида вилоятга 2019 йил январь-декабрь ойларида жами 621,556 нафар сайёҳлар ташриф буюриб, шундан 119,756 нафар хорижий сайёҳлар ва 501,800 нафар маҳаллий сайёҳлар ташкил этади.

Вилоятга жорий йил январь-ноябрь ойларида жами 114 та хорижий мамлакатлардан сайёҳлар ташрифи амалга оширилган.

 

 

 

Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳияти тўғрисида умумий
МАЪЛУМОТ

 

Кўрсаткич номи

2015 йил

2016 йил

2017 йил

2018 йил

2019 йил
(1 декабрь ҳолатига)

1

Сайёҳлар сони

42051

49986

58318

82350

621556

 

Хорижий сайёҳлар сони

7462

8052

9754

32050

119 756

 

Маҳаллий сайёҳлар сони

34589

41934

48564

50300

501800

 

Сурхондарё вилояти буйича туризм соҳасида 2019 йил мобайнида ташкил этилган
инфратузилма объектлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Кўрсаткичлар

2019 йил 1 январь факт

2019 йил режа

2019 йил
1 чоракда ташкил этилган

2019 йил
2 чоракда ташкил этилган

2019 йил 4 чоракда ташкил этилган

Йил давомида ташкил этилган

2019 йил 24 декабрь ҳолатига факт

А

1

 

2

3

4

5 (2+3+4)

6 (1+5)

 

Жойлаштириш воситалари

Меҳмонхоналар :

33

20

5

2

6

13

46

хоналар сони

796

800

98

38

153

289

1085

ўринлар сони

1409

610

213

60

306

579

1988

Меҳмон уйлари :

1

60

20

41

3

64

65

хоналар сони

3

120

100

180

9

289

292

ўринлар сони

10

510

196

352

22

570

580

Санаторий ва соғломлаштириш объектлари : (Мавсумий соғломлаштириш объектлари билан бирга)

10

12

-

1

-

1

11

хоналар сони

220

273

-

18

-

18

243

ўринлар сони

563

680

-

40

-

40

603

 

Туристларга хизмат кўрсатувчи субъектлар

Туроператорлар

16

30

7

4

9

20

36

Гидлар-Экскурсоводлар

3

7

-

2

-

2

5

Туристик транспорт фирмалари

0

-

-

5

-

5

5

Фольклор ансамбллари

29

-

-

-

-

-

29

Ҳунармандлар устахоналари

5

8

-

1

-

1

6

Сувенир дўконлари

10

15

-

-

2

2

12

Кўнгилочар парклар

17

-

-

-

-

-

17

Тематик парклар

-

-

-

-

-

-

-

Аквапарклар

-

-

-

-

-

-

-

Сув аттракционлари

-

-

-

-

-

-

-

Чашна (дегустация) заллари

-

-

-

-

-

-

-

 

Туристик намойиш объектлари

Архитектура ёдгорликлари

17

-

-

-

-

-

17

Археологик обидалар

31

-

-

-

-

-

31

Монументал санъат ёдгорликлари

-

-

-

-

1

1

1

Музейлар

2

-

-

-

-

-

2

Диққатга сазовор жойлар

19

-

2

2

2

6

25

Селфи объектлари

-

-

-

2

-

2

2

Жами

69

74

2

4

3

9

78

 

Туристик маршрутлар

Янги яратилган туристик маршрутлар

69

-

2

2

3

7

76

 

Зиёрат туризми объектлари

Зиёрат туризми объектлари

14

-

-

-

-

-

14

 

Эко агротуризм объектлари

Ўрмон хўжаликлари

5

-

-

-

-

-

5

Қўриқланма ҳудудлар

1

-

-

-

-

-

1

Эко-агротуризм объектлари

4

-

-

-

-

-

4

Экопарклар

1

-

-

1

1

2

3

Жами

11

-

-

-

-

-

13

 

Wi-Fi нуқталари

Ташкил этилган WiFi нуқталари

5

-

-

2

23

25

30

 

Туристик транспорт воситалари

Автобуслар

14

20

1

1

-

2

16

Микроавтобуслар

6

-

-

-

-

-

6

Электромобиллар

2

-

-

-

-

-

2

Даблдекер

-

-

-

-

-

-

-

Квадроцикл

-

-

-

-

-

-

-

Гидроцикл

-

-

-

-

-

-

-

Йўл танламас

-

-

-

-

-

-

-

Жами

-

-

-

-

-

-

-

 

Туристик ахборот марказлари (инфокиоск)

Ташкил этилган ахборот марказлари

2

5

-

-

1

1

3

 

Туристик йўл кўрсаткич белгилари

Ўрнатилган туристик йўл кўрсаткичлари

45

-

-

14

6

20

65

 

Санитария-гигиена шаҳобчалари

Туристик объектларда янги ташкил этилган санитария-гигиена шохобчалари

14

25

4

3

2

9

23

Йўл бўйларида янги ташкил этилган санитария-гигиена шохобчалари

13

25

4

2

4

10

23

Жами

27

50

8

5

6

19

46

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.
-->