Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Маҳаллий Кенгашларнинг қўшма мажлиси
Маҳаллий Кенгашларнинг қўшма мажлиси

 

2020 йил, 16 январь    Термиз шаҳри

ПРЕСС - РЕЛИЗ

2020 йилнинг 16 январь куни Термиз шаҳридаги Санъат саройида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда қатнашган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакили Шерзодхон Қудратходжаевнинг таклифи билан 54-Тоқчиён сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати Абдукарим Аҳмедов қўшма йиғилишнинг раиси этиб тасдиқланди.

Қўшма мажлиснинг кун тартибига битта - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига Сурхондарё вилоятидан вакиллар сайлаш тўғрисидаги масала киритилди.

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан қўшма мажлис ишини ишини олиб бориш учун ишчи ҳайъати, тушган таклифларни ҳисобга олиш ва қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштириш учун мажлис котибияти, Олий Мажлиси Сенати аъзолигига номзодлар кўрсатиш бўйича Маслаҳат кенгаши, яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш учун Саноқ комиссияси аъзоларини сайладилар.

Маслаҳат кенгаши Сенат аъзоларини сайлаш бўйича номзодларни кўриб чиқиш учун махсус ажратилган маслаҳат хонасида тўпландилар. Маслаҳатлашувдан сўнг яширин овоз бериш бюллетенига киритиш учун Сенат аъзолигига номзодлар бўйича таклиф ўқиб эшиттирилди. Номзодларнинг алоҳида-алоҳида эшитуви, муҳокамаси ва ёқлаб овоз бериш натижаларига кўра уларни сайлов бюллетенига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қонунчиликка мувофиқ, Сенат аъзолари сайлови яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Саноқ комиссиясининг раиси қўшма мажлис иштирокчиларига яширин овоз бериш тартибини тушунтирди.

Шундан сўнг депутатлар яширин овоз бериш кабиналарида Сенат аъзолигига номзодлар учун овоз бердилар. Овоз бериш натижаларига кўра қўшма мажлисда ҳозир бўлган депутатлар ярмидан кўпининг овозини олган 6 нафар номзод вилоятдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди.

Шунинг билан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси ўз ишини якунлади.

 

Маълумот берувчи шахс: Заҳириддин Тўраев,

вилоят ҳокимининг матбуот котиби –

ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси

 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

матбуот хизмати

Термиз шаҳри, Ат-Термизий кўчаси-1

Мурожаат учун телефон: (0376) 224-10-72

Электрон манзил: gov@sdv.uz

Веб саҳифа: www.surxondaryo.uz

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.