Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди
Бугун Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатинингўн тўққизинчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни бўлиб ўтди. Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбаева бошқариб борди.
Қумқўрғонда мавсум илғорлари тақдирланди
Қумқўрғонлик пахтакорлар мамлакатимизда биринчи бўлиб, жорий йилги пахта топшириш шартномавий режасини бажаргани ҳақида аввал хабар қилган эдик. Шу муносабат билан туманда мавсум илғорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Ишончли вакил тарғибот тадбирларини Бойсундан бошлади
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятидаги ишончли вакили Абдулҳаким Эшмуратов Бойсун туманидаги Даштиғоз ва Газа маҳаллаларида сайловчилар билан учрашди.
БМТдаги ташаббуслар минтақада экологик барқарорликка эришиш гаровидир
Маълумки 2021 йил 21 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг видеоконференция шаклида ўтказилган навбатдаги 76-сессиясида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Биз давлат раҳбарининг мазкур маърузасини диққат билан тингладик. Давлатимиз раҳбари ушбу маърузада глобалл ҳарактердаги кўплаб конструктив ва прогрессив ташаббусларни илгари сурди.
Буюк Британия делегацияси Сурхондарёда
Мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги мудофаа вазирининг парламентар ўринбосари, Қуролли кучлари вазири Жеймс Ҳиппи бошчилигидаги делегация Термиз шаҳрида бўлиб, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов билан учрашди.
Учрашувда вилоят раҳбари делегация аъзоларига ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ўзбек-британия қўшма корхоналарининг фаолияти ва сармоя киритиш имкониятлари ҳақида сўз юритди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz