Президент топшириғи амалда: табиий газ таъминоти янада яхшиланади
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ва Термиз шаҳри истеъмолчиларини табиий газ билан таъминлаш учун Ангор тумани Баҳор маҳалласи ҳудудидаги “Қорақир” АГРСдан 38,9 километр масофага қувур ётқизиб, юқори босимли газ тармоғи қурилишини амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқ берилган эди.
Термиз шаҳри ва Термиз тумани аҳолиси диққатига!
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 26 сентябрдаги “Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 523-сонли қарорига мувофиқ Термиз шаҳрининг асосий қисми ва Термиз туманининг айрим маҳаллаларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/6 кВ “Термиз” подстанциясидаги қуввати 20 000 кВА куч трансформатори катта юклама билан ишлаб тургани, бунинг натижасида электр таъминотида узилишлар кузатилаётганлигини инобатга олган ҳолда, янги 40 000 кВА куч трансформаторига алмаштириш белгиланган.
Конституция – инсон ҳуқуқлари кафолати
Ўзбекистоннинг ўттиз бир йиллик мустақиллик даври. Тарих учун бир лаҳза, холос. Лекин, шу қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади, том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтгани ҳеч ким учун сир эмас.
Термиз шаҳридаги хонадонлардан бирида содир бўлган газ-ҳаво аралашмаси чақнаши ҳолати тўғрисида маълумот
Бугун, 10 декабрь куни тонги 06:40 лар чамасида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри “Ўзбекистон” маҳалласи Алишер Навоий кўчаси 24-уй яшовчи, 1965 йилда туғилган Н.В.нинг яшаш уйи ошхонасида табиий газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлиб, чақнаш оқибатида В.Н.нинг бутун тана юзаси 3-4-даражали, 40-45 фоиз куйиш тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиалига ётқизилган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz