БМТдаги ташаббуслар минтақада экологик барқарорликка эришиш гаровидир
Маълумки 2021 йил 21 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг видеоконференция шаклида ўтказилган навбатдаги 76-сессиясида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Биз давлат раҳбарининг мазкур маърузасини диққат билан тингладик. Давлатимиз раҳбари ушбу маърузада глобалл ҳарактердаги кўплаб конструктив ва прогрессив ташаббусларни илгари сурди.
Буюк Британия делегацияси Сурхондарёда
Мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги мудофаа вазирининг парламентар ўринбосари, Қуролли кучлари вазири Жеймс Ҳиппи бошчилигидаги делегация Термиз шаҳрида бўлиб, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов билан учрашди.
Учрашувда вилоят раҳбари делегация аъзоларига ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ўзбек-британия қўшма корхоналарининг фаолияти ва сармоя киритиш имкониятлари ҳақида сўз юритди.
Тўра Боболов: “Гулжаной бизнинг фахримиз”
Термизда Токио шаҳрида ўтказилган XVI Паралимпия ўйинларида спортнинг пара-таэквандо ВТФ тури бўйича олтин медаль соҳибаси, Узун туманилик Гулжаной Наимовани шарафлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Нуронийлар, спортчилар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, сенатор Орзиқул Чориевлар Токио шаҳрида бўлиб ўтган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларида мамлакатимиз спортчилари катта ғалабаларни қўлга киритиб, Ўзбекистон байроғини дунёга кенг тараннум этганини алоҳида таъкидлади.
Афғон тадбиркорлари қандай муаммоларга дуч келмоқда?
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов воҳада фаолият юритаётган афғонистонлик инвесторлар билан учрашиб, уларнинг таклиф, ғоя ва муаммоларини тинглади.
Сурхондарёда вилоятида афғонистонлик сармоядорлар иштирокида 340 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар кўрсатиш соҳаларида фаолият юритмоқда. Учрашувда вилоят раҳбари афғонистонлик сармоядорларга қўшни давлатдаги вазият ҳақида атрофлича маълумот берди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz