Ramazon muborak bo'lsin!
Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Меҳр-оқибат ва бағрикенглик ифодаси: Суриядан қайтарилган воҳадошимизга янги уй-жой берилди
Меҳр-оқибат ва бағрикенглик ифодаси: Суриядан қайтарилган воҳадошимизга янги уй-жой берилди
2019-06-19 / 671

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, Суриядаги қуролли тўқнашувлар ҳудудидан жорий йилнинг 30 май куни юртимизга қайтарилган 156 нафар аёллар ва болаларнинг, шунингдек, 31 май кунидаги 5734-сонли Фармонига асосан авф этилиб, жазони ўташ жойларидан озодликка чиқарилган бир гуруҳ маҳкумларнинг жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратиш, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, сурхондарёлик 3 нафар аёлнинг 2 нафарига ҳозирда тиббий, психологик ва социологик ёрдам кўрсатилмоқда. Вилоятга келтирилган 1 нафарига эса кўп қаватли уй-жойдан барча шароитларга эга 2 хонали квартира ажратилди. Марҳум турмуш ўртоғининг уйидан унинг шахсий буюмлари олиб келиб берилди. Боғча ёшидаги катта фарзанди мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди. Фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланди. Замонавий тикув машинкаси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа совғалар топширилди.

– Менга кўрсатилаётган меҳр, ҳурмат-эҳтиромдан бошим кўкка етди. Президентимизга катта раҳмат. Бошқа юртдошларимиздан биз қилган хатоларни такрорламасликларини сўрардим, – дейди воҳадошимиз.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 май кунидаги Фармонига асосан авф этилиб, жазони ўташ жойларидан озодликка чиқарилган 13 нафар воҳадошимиздан бири термизлик О.Санонованинг бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топишига ёрдамлашиш мақсадида унга замонавий тикув машинкаси совға қилинди. Ҳовлисида иссиқхона ташкил этиш учун фуқарога тижорат банкидан имтиёзли кредит ажратиш чоралари ҳам кўрилмоқда.

– Билиб-билмай қилган хатоимни кечириб, афв этилганимдан ниҳоятда хурсандман, – дейди Ойдиной. – Энди бу хатони ўзимнинг ҳалол меҳнатим билан тўғрилашга, Президентимизнинг ишончини оқлашга ваъда бераман.

Вилоят ҳокимлиги совғаларини бу воҳадошларимизга вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуда Қобулова топширди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.