Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Тадбиркорга рағбат - тараққиётга имконият
Тадбиркорга рағбат - тараққиётга имконият
2019-07-12 / 138

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни ўтказиб келинаётган “Тадбиркорлар қабули” кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар ҳамда хорижий инвесторлар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб беришда муҳим омил бўлмоқда.

Бугун, 12 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги қабулда ҳам 32 нафар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакилининг муаммолари, таклиф ва ташаббуслари бирма-бир тингланди. Мулоқот давомида мурожаатларда кўтарилган ўз фаолиятини кенгайтириш, кредит, ер майдони олиш ва бошқа масалаларнинг айримлари жойида ҳал этилди. Ечими вақт талаб этадиган баъзи масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш учун мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Президентимизнинг 2019 йил 30 апрель ва 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳозирда қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Йиғилишда тикув, буёқ ва мато тўқиш цехларини қуриш, чорвачилик, паррандачилик ҳамда балиқчиликни ривожлантиришга йўналтирилган бу лойиҳаларни амалга ошираётган 126 нафар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакилларининг ҳам таклиф ва муаммолари эшитилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.