Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Бойсун туманининг тоғли ҳудудида маданий, тиббий ва табиат туризми марказлари ташкил этилади
Бойсун туманининг тоғли ҳудудида маданий, тиббий ва табиат туризми марказлари ташкил этилади
2019-07-12 / 188

Бугун, 12 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Туркиянинг “Idealist” шаҳарсозлик, меъморчилик ва муҳандислик компанияси вакиллари Невзад Уткан Илижали ҳамда Иброҳим Чилипувен Бойсун туманида сайёҳликнинг замонавий турларини ривожлантиришга оид лойиҳа тақдимотини ўтказди.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси ва “Idealist” компанияси томонидан тайёрланган лойиҳага кўра, Бойсун туманининг Омонхона қишлоғидан Зовбоши тоғли ҳудудигача бўлган ҳудудда анъанавий қишлоқ ҳаётини акс эттирувчи 3 та кичик - маданий, тиббий ва табиат туризми марказлари ташкил этилади.

Маданий туризм марказида маданият маркази, ҳунармандчилик санъати устахоналари, масжид, тадбирлар ўтказиладиган майдон, ўтовлар мажмуаси ойнали айвон, автотураргоҳ ва техник хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

Табиат туризми марказида меҳмонхона, савдо, гастрономик ва маъмурий мажмуалар, тиббий муассасалар, виллалар ҳамда эко боғлар жойлаштирилса,  тиббий туризм марказида тоғ-дор йўли бекати, майдон, масжид ва меҳмонхоналар қурилиши таклиф этилмоқда.

Туризм марказлари тоғ-дор йўли линиялари орқали ўзаро боғланади. Шунингдек, пиёда сайр қилиш йўллари, эркин тоғ веломаршрути йўналишлари ташкил этилади.

Тақдимотда ушбу лойиҳани 4 босқичда 20 йил давомида амалга ошириш билан боғлиқ чора-тадбирлар атрофлича муҳокама этилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.