Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сайёр қабулда 71 та мурожаат жойида ҳал этилди
Сайёр қабулда 71 та мурожаат жойида ҳал этилди
2019-07-14 / 149

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, одамларимизнинг бахтли яшашини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассам.

Бугун, 14 июль куни вилоят ҳокими Тўра Боболов томонидан Қизириқ туманининг “Етимқум” маҳалласида ўтказилган навбатдаги сайёр қабул ҳам халқ билан мулоқот қилиш, унинг муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этиш орқали турмуш даражасини юксалтиришга қаратилганлиги билан янада аҳамиятли бўлди.

Вилоят ва туман секторлари, Халқ қабулхоналари, корхона, ташкилот ва муассасалар, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этган сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Мулоқот давомида фуқаролардан тушган 174 та мурожаатнинг 71 таси жойида ҳал этилди. Муддат талаб этадиган 103 та мурожаат назоратга олиниб, унда кўтарилган масалаларни ўрганиш ва ижросини таъминлаш бўйича вилоят ташкилотларига топшириқлар берилди.

Сайёр қабул муносабати билан малакали мутахассис - шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрик, шунингдек, мобил офталмологик клиника хизмати ҳам ташкил этилди. 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.