Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги вакиллари Хитойда
Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги вакиллари Хитойда
2019-07-18 / 107

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2019 йилнинг 1 май куни ўтказилган Халк депyтатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси баённомасида белгиланган тегишли вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз делегацияси шу кунларда хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб, қишлоқ хўжалиги вакиллари билан кенг қамровли учрашувлар ўтказишмоқда.

Ўзбекистон делегацияси таркибида Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Р.Гаппаров, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Ш.Бойқулов, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вилоят вакили Б.Қодиров ва бир қатор фермер хўжаликлари раҳбарларидан иборат вилоятимиз вакиллари ҳам бор.

Делегация аъзолари 16 июл куни Пекинда Хитой Халқ Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва қишлоқ хўжалиги фанлари академияси вакиллари билан, 17 июль куни Цзинань шаҳрида Шаньдун провинцияси ҳукумати раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Бугун, яъни 18 июль куни Вэйфан шаҳрида шаҳар маъмурияти ҳамда “San Yuan Zhu” корпорацияси раҳбарлари билан бўлиб ўтган музокараларда ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов раҳбарлигидаги мамлакатимиз делегацияси аъзолари 19-20 июль кунлари Вэйфан ҳамда Ланьчжоу шаҳарларидаги  йирик корхоналар ва “”NetHouse” усулидаги замонавий иссиқхоналар фаолияти билан танишадилар. Шаньдун ва Ганьсу провинциялари тадбиркорлари ва инвесторлари билан бўладиган учрашувларда аграр соҳадаги ўзаро алоқаларни янги босқичга кўтариш юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.