Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди
Навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди
2019-07-19 / 99

Вилоятнинг иқтисодий ўсиши кўп жиҳатдан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига боғлиқ. Ҳафтанинг ҳар жума куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ташкил этиб келинаётган “Тадбиркорлар қабули” хусусий сектор вакилларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни тезкор бартараф қилиш имконини бермоқда.

Бугун, 19 июль куни ўтказилган вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг навбатдаги қабулида ҳам 19 нафар хусусий сектор вакилларининг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари атрофлича ўрганилди.

Мулоқот давомида тижорат банкларидан кредит олиш, ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида қўшимча ер ажратиш, қурилишга рухсат бериш ва бошқа масалаларга оид мурожаатларга жойида ечим топилди. Баъзи таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланди, айримлари юзасидан тадбиркорларга ҳуқуқий тушунча ва маслаҳатлар берилди.

– Қандолат, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида Нефтчилар маҳалласи ҳудудидан ер майдони сўраб қилган мурожаатим пайсалга солиб келинаётганди, - дейди Қумқўрғон туманидаги “Умида Файз 777” оилавий корхонаси раҳбари Эркин Тўронов. – Қабулда менга 4 сотих ер майдони ажратиш тўғрисида бугуннинг ўзида қарор чиқариш ҳақида туман мутасаддиларига топшириқ берилиб, мурожаатим ижобий ҳал қилинганидан мамнунман.

Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган бошқа мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.