Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Каврак ўсимлиги йўқолиб кетишининг олдини олиш ва плантацияларда етиштириш масалаларига бағишланди
Каврак ўсимлиги йўқолиб кетишининг олдини олиш ва плантацияларда етиштириш масалаларига бағишланди
2019-07-19 / 106

Маълумки, каврак доривор ўсимлик бўлиб, халқ табобати ва фармацевтика саноатида, ўсимликлар касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашда ҳамда озиқ-овқат зиравори сифатида кенг қўлланилади. У асосан МДҲ давлатлари, Ҳиндистон, Афғонистон, Покистон, қисман Европа мамлакатларига экспорт қилинади.

Сурхондарё вилоятининг ҳам адир ва чўл ҳудудларида, Бойсун, Шеробод, Қумқўрғон, Сариосиё ва Узун туманларининг тоғолди адирларида бу ўсимликнинг сассиқ каврак ҳамда кўҳистон кавраги турлари табиий ҳолда ўсади. Ҳозирда унинг йўқолиб кетишининг олдини олиш мақсадида маданий ҳолда ўстиришга, хомашёсини шу ернинг ўзида қайта ишлаш ҳамда экспортини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда бу борада Узун туманида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишлар натижалари атрофлича муҳокама қилинди.

Унда вилоят ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари, туманлар ҳокимлари ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Узун туманининг тоғолди ҳудудларида табиий ҳолда ўсган ва маданий усулда экилган каврак плантациялари 29 минг 147 гектарни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги “Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2018 — 2021 йилларда жами 8 000 гектар майдонда каврак экилиши белгиланган.

Йиғилишда доривор хусусиятга эга бу ноёб ўсимликнининг йўқолиб кетишининг олдини олиш, уни плантацияларда етиштиришни самарали ташкил этиш, хомашёсини қайта ишлаш ҳажми ҳамда экспортини кенгайтириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.