Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2019-07-20 / 218

2019 йил 15 июль куни олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш (рўйхатдан ўтказиш) ишлари якунланди.

Сурхондарё вилоятидаги 6 та ОТМга жами 67.067 нафар абитуриент хужжат топширди. Тест синовлари жорий йилнинг июль-август ойларида Термиз давлат университети спорт зали, Термиз олимпия заҳиралари коллежи, вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати, “Сурхон” спорт мажмуаси, “Алпомиш” кураш мажмуасининг катта сиғимдаги биноларида икки сменада бўлиб ўтади.

Тест синовларини холис ва шаффоф ўтказилиши учун белгиланган биноларда барча талаблар асосида тайёргарлик кўрилмоқда. Жумладан, ҳар бир абитуриент учун қулай бўлган бир кишилик махсус ўриндиқлар, ҳавони мўътадиллаштирувчи совиткичлар ва бошқа жиҳозлар билан таъминланмоқда. Ота-оналар, жамоатчилик тест синовларини онлайн кузатиб боришлари учун зарур шароитлар яратилмоқда.

Бугун, 20 июль куни ўтказилган Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида ана шу ҳақда сўз юритилди. Вилоятдаги олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг муваффақиятли ўтишини таъминлаш бўйича қўшимча зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, сессияда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг якунлари, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тиббиёт муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.