Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Маҳалла раислари сайловида фаоллик кўрсатганлар тақдирланди
Маҳалла раислари сайловида фаоллик кўрсатганлар тақдирланди
2019-07-20 / 104

2019 йилнинг май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови Сурхондарё вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди. 718 та маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайловларда катта ҳаётий тажрибага эга, эл-юрт орасида обрў-эътибор қозонган, маҳалла иши учун фидойи бўлган муносиб номзодлар раисликка сайланди.

Мазкур муҳим тадбирни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, унинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари фаоллик кўрсатдилар.

Бугун, 20 июль куни ўтазилган Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг якунлари тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилиб, унда фаоллик кўрсатган давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан бир гуруҳи вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланишди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.