Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Шинжон қурилиш муҳандислик компанияси вакиллари билан учрашув
Шинжон қурилиш муҳандислик компанияси вакиллари билан учрашув
2019-09-05 / 53

Бугун, 5 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида CSCEC Xinjiang Construction & Engineering (Group) Co., Ltd (Шинжон қурилиш муҳандислик компанияси) вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Мазкур компания Хитой давлат қурилиш муҳандислик корпорацияси (CSCEC)нинг йирик шўъба корхоналаридан бири бўлиб, дунёнинг кўпгина мамлакатлари, шу жумладан Марказий Осиё давлатларида инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этиб келади.

Хитой давлат қурилиш муҳандислик корпорацияси (China State Construction Engineering Corporation - CSCEC) эса дунёдаги 500 та энг йирик корхоналар орасида 37-ўринни, 250 та глобал пудратчилар орасида 1-ўринни эгаллаб келаётган бўлиб, Хитойдаги осмонўпар биноларнинг 90 фоизи ушбу корпорация томонидан бунёд этилган.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда Шинжон қурилиш муҳандислик компаниясининг Қозоғистондаги вакиллиги бош менежери ўринбосари Ли Панфенг (Li Panfeng) ўртасида бўлиб ўтган самимий мулоқот чоғида вилоятда архитектура ва дизайн, капитал қурилиш лойиҳалари, йўл ва коммунал объектларни қуриш ишларини амалга ошириш, инфратузилма лойиҳалари бўйича инвестиция киритишда фаол иштирок этиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

 

2019 йилнинг 20-21 сентябрь кунлари Термиз шаҳрида ўтказиладиган “Сурхондарёга инвестиция киритинг” номли халқаро бизнес-форумга мазкур компания вакиллари ҳам таклиф этилди.


 

Учрашувда айни пайтда вилоятимизда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Фурқат Раҳимов ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Соҳиб Саифназаров ҳам иштирок этди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.