Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарё вилояти умумий ўрта таълим тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Сурхондарё вилояти умумий ўрта таълим тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
2019-09-06 / 59

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 23 август куни ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари мавзусида бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида мактаб таълимини ривожлантириш буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиши, устозларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўсатиш – жамиятимизда олий қадрият даражасига кўтарилиши зарур эканлиги белгиланди.

Шунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ҳузурида 2019 йилнинг 28 август куни ўтказилган мажлис баёни билан ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш мақсадида Ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланиб, ҳудудларга бириктирилди.

Сурхондарё вилоятига бириктирилган Ишчи гуруҳ сентябрь ойида фаолият олиб бориши белгиланиб, унинг таркибига Президент Администрацияси вакиллари, қатор алоқадор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, етакчи олий таълим муассасалари ректорлари киритилди.

26 нафар аъзодан иборат Ишчи гуруҳ ҳамда вилоят ҳокимининг Сурхондарёда амалга оширадиган ишларининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

- мактабларни тегишли ҳудуд ва сектор раҳбарлари ҳамда маҳаллий олий таълим муассасаларига бириктириш, “оила-маҳалла-мактаб-олий ўқув юрти” ҳамкорлик моделини ҳаётга тадбиқ этиш;

- умумий ўрта таълим тизимидаги ўқув-тарбия жараёнлари сифатини ошириш мақсадида маҳаллий олий таълим муассасаларини тегишли мактабларга методик ёрдам бериш нуқтаи назардан бириктириш асосида мактаб-олий таълим муассасаси ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

- мактабнинг педагог жамоаси ҳамда ўқитувчилари учун “вазир соати”, “ҳоким соати”, “тадбиркор ва банкирлар сабоғи”, зиёли ва нуронийлар, илм-фан, санъат, спорт соҳалари вакиллари билан учрашувларни ташкил этиш тизимини амалиётга жорий қилиш;

- олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан тегишли фанлар бўйича мактаб жамоалари учун маҳорат дарсларини ўтказиш;

- мактабларнинг 9-11 синф ўқувчилари билан селекция ишларини амалга ошириш;

- педагог касби нуфузини ошириш мақсадида амалий чора-тадбирларни белгилаш ва амалиётга жорий қилиш. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 ноябрдаги 905-сонли қарори ижроси доирасида “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари”ни ташкил этиш ишларини жадаллаштириш;

- ўқитувчиларни соғломлаштириш ва дам олиш масканларига юбориш;

- туман (шаҳар) истироҳат дам олиш боғларида, спорт иншоотларида бир ойда камида бир маротаба ўқитувчилар ва уарнинг оила аъзолари учун соғломлаштириш, спорт ва маданий дам олиш тадбирлари, концерт, театр томошаларини ташкил этиш;

- ўқитувчилар учун имтиёзли ва арзонлаштирилган нархларда савдо ярмаркаларини ташкил этиш чораларини йўлга қўйиш.

Шунга мувофиқ, бугундан, яъни 6 сентябрдан эътиборан Республика Ишчи гуруҳи аъзолари ва унга вилоят, туман (шаҳар)лардан бириктирилган мутасаддилар мажлис баёнида белгиланган ана шу вазифаларни бажаришга киришди. Улар томонидан жойларда амалга оширилаётган ишлар маҳаллий ва марказий оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.