Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Халқаро ҳунармандчилик фестивалида иштирок этиш учун борган Сурхондарё делегацияси аъзолари Қўқонда
Халқаро ҳунармандчилик фестивалида иштирок этиш учун борган Сурхондарё делегацияси аъзолари Қўқонда
2019-09-07 / 37

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 10–15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади. Унда 80га яқин мамлакатнинг энг сара ҳунарманд усталари иштирок этиши кутилмоқда. Республика бўйича яна 1000 нафар маҳаллий ҳунарманд фестивалда қатнашиши кўзда тутилган.

Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудлари ва хориждан ташриф буюраётган меҳмонлар ўзбекона удумга кўра байрамона тарзда кутиб олинмоқда. Жумладан, Қўқон темир йўл вокзалида фестивалда иштирок этиш учун борган Сурхондарё вилояти делегацияси аъзолари тантанали кутиб олинди.

Вилоят делегацияси таркибида 60 нафар моҳир ҳунармандлар, бахшилар, маданият ва санъат соҳаси намояндалари жамул-жам бўлган. Сурхондарёлик машҳур гиламдўз Назокат Собирова Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган “Ташаббус” кўрик-танловининг вилоят босқичида бир неча маротаба “Энг яхши ҳунарманд” номинацияси ғолиби сифатида эътироф этилган. Фестиваль давомида у қатнашчиларга гиламдўзликнинг воҳага хос анъаналарини кенг тарғиб этишни мақсад қилган. Шу билан бирга иштирокчилар кўз ўнгида нафис гилам тўқиш маҳоратини намойиш этишни ҳам режалаштирмоқда.

– Биринчи таассуротимизнинг ўзи ҳайратланарли, – дейди “Ҳунарманд” уюшмаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳайё Жўраева. – Қўқон шаҳри ақлни шоширадиган ва завқингизни оширадиган даражада гўзал масканга айланибди. Бир пайтнинг ўзида ҳам шарқона латофат, ҳам замонавий тараққиёт манзаралари ҳар қандай инсонга хуш кайфият бахш этади. Биз шу бугуннинг ўзида тайёргарлик ишларига астойдил киришамиз.

Мазкур нуфузли анжуман ҳунармандчиликни кенг тарғиб қилиш, ҳунармандчилик анъаналари ва мактабларини сақлаш, қайта тиклаш, бу соҳадаги илмий ўрганиш ва изланишларни ҳамкорликда амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда маҳорат дарслари ташкил этиш, ушбу соҳадаги иқтидорли ҳунармандларни рағбатлантиришда муҳим аҳамиятга эга. 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.