Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Чекка ҳудудлардаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг муаммолари ўрганилди
Чекка ҳудудлардаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг муаммолари ўрганилди
2019-09-08 / 42

Аввал хабар қилганимиздек, Президентимизнинг жорий йил 23 августдаги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросига мувофиқ ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш мақсадида турли вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан таркиб топган Республика Ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Синфларда дарслар ўтиб, ўқувчилар билан суҳбат қилмоқда. Шунингдек, олис ва чекка ҳудудлардаги таьлим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг ҳам муаммолари ўрганилиб, уларнинг ечимини топиш йўллари изланмоқда.

Вилоятда мактаб таьлимини ривожлантиришга йўналтирилган мазкур ҳаракат доирасида ўқитувчиларнинг обрўси ва нуфузини кўтаришга хизмат қиладиган турли маданий-маьрифий тадбирлар ҳам ташкил этилмоқда.

Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида бўлиб ўтган маданий тадбирда шаҳар ҳокими И.Худойбердиев, Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори, сенатор Г.Рихсиева ва бошқалар сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўқитувчи-педагогларнинг самарали фаолият юритиши ҳамда таълим-тарбия сифатини оширишга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. Бу жараёнда фидоий устозларининг уй-жой ва бошқа ижтимоий масалалари ечимини ҳал этишга, мактабларни жаҳон андозаларига мос жиҳозлашга, жамиятда обрўйини янада оширишга катта эътибор қаратилаётгани хусусида фикр юритди.

Термиз шаҳридаги 19 мактаб ва 2 та ихтисослашган мактаб интернатда 1 минг 566 ўқитувчи 26 минг 680 дан ортиқ ўқувчига таълим-тарбия бермоқда. Уларнинг 2 минг 759 нафари биринчи синф ўқувчиларидир. Таълим муассасаларида дарс сифати ва самарадорлигини янада ошириш учун барча шароитлар яратилаётир.

Санъат саройи ҳудудида ўқитувчи-педагоглар учун арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари, китоб савдоси ташкил этилди. Турли спорт мусобақалари ўтказилди. Санъаткорларнинг қизиқарли концерт дастури тадбир иштирокчиларига байрам шукуҳини улашди.

 

 

 

Вилоятнинг барча туман марказларида ана шундай тадбирлар бўлиб ўтди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.