Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш истагидаги талабага имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди
Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш истагидаги талабага имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди
2019-09-10 / 62

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ҳар ҳафта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказаётган бевосита мулоқотларида уларни қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, хусусий мулкнинг вилоят иқтисодиётидаги аҳамиятини оширишга эътибор қаратилмоқда.

 

Бугун, 10 сентябрь куни бўлиб ўтган қабулда ҳам 30 нафарга яқин тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалалар кўриб чиқилди. Улар дуч келган муаммоларнинг аксариятига мулоқот давомида ечим топилди.

 

Хусусан, Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали талабаси Жаҳонгир Абдуимов оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, нон ва нон маҳсулотлари ишлаш чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида банкдан имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўради.

Мурожаатчининг  талаби қондирилди. Уч кун муддатда унга 100 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиш тўғрисида банк раҳбарига кўрсатма берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган мурожаатлар бўйича ҳам тегишли мутасаддиларга топшириқлар, мурожаат эгаларига эса ҳуқуқий тушунчалар берилди.

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.