ТАЙИНЛОВ: Термиз шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Бугун Халқ депутатлари Термиз шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, шаҳар Кенгаши депутатлари, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. 2017 йилнинг февраль ойидан буён Термиз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Худойбердиев Исроил Бўриевич вазифасидан озод қилинди.
Термиз шаҳар ҳокими лавозимига Тўраев Ўктам Исмаилович номзоди кўрсатилиб, депутатлар томонидан тасдиқланди.
Ўктам Тўраев 1979 йилнинг 25 октябрида Музработ туманида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университети, 2002 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Музработ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Бойсун ва Сариосиё туманларида ҳокимлик қилган. 2021 йилнинг май ойидан Қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Сессияда сўзга чиққанлар шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланиш борасида шаҳар ҳокими олдида турган долзарб вазифалар кўрсатиб берилгани, ана шу амалий кўрсатмалар асосида ишни тўғри ташкил этиб, ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилиш ва кўзланган марраларга эришиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz