Ҳоким ёрдамчилари Тошкент шаҳридаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ускуналари билан танишмоқда

Сариосиё туманидаги мавжуд 61 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолиятини бошлаган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари Тошкент шаҳридаги савдо марказларида бўлиб, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ускуналари билан яқиндан танишишмоқда.

Тошкент шаҳри бўйлаб ташкил этилган сафардан кўзланган мақсад – келгусида маҳаллаларда ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган фуқароларга керакли техник воситаларни етказиб, иш унумдорлигини ошириш ҳамда қулай шарт-шароит яратиш юзасидан зарурий тавсиялар бериш кўникмасини шакллантиришдан иборат.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.