Навбатдаги “Ҳокимлик соати” ўтказилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, 4 ва 5-тоифадаги туманларнинг иқтисодий фаоллик ва ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда вилоятда бандлик дастури ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилда 682 та ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларига 20,5 мВт қуёш панеллари ўрнатиш режаси, 9,9 мВт ёки 48 фоизга бажарилган. Бироқ, бу кўрсаткич Термиз туманида 22 фоиз, Шўрчи ва Ангор туманида 33 фоизни ташкил этади. Бандлик дастурига асосан жорий йилнинг 1-чорагида 74 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилган, аммо, 24 745 таси (33,2 фоизи) солиқ базасида рўйхатдан ўтказилмаган.

Қизириқ, Бандихон, Олтинсой туманлари 5 тоифага ва Бойсун, Музработ, Узун, Шеробод, Шўрчи тумани 4 тоифага киритилган. Бироқ, берилган имтиёзлар ва енгилликларга қарамасдан мазкур ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш ҳисобига ишсизликни камайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кўзланган натижаларга эришилмаяпти.

Кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан белгилаб берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди. Амалга оширилган ишлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, танқидий кўриб чиқилди.

Белгиланган топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминламаганлиги учун Шўрчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосарига ҳамда бандлик дастури ижросида сусткашликка йўл қўйган Музработ, Қумқўрғон, Сариосиё, Бандихон, Узун, Денов ва Бандихон туманлари масъулларига “ҳайфсан” берилди. Шунингдек, Олтинсой, Бойсун, Термиз, Шўрчи ва Шеробод туманларининг бандлик бўйича масъулларига қатъий огоҳлантириш берилди.

Якунда масъулларга келгусидаги вазифалар ижроси юзасидан чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.