Шерободда топшириқлар ижроси ўрганилди
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов берилган топшириқлар ижросини ўрганиш мақсадида Шеробод туманида бўлиб, марказий деҳқон бозорида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.
Топшириққа мувофиқ бозор ҳудудида автотурагоҳ ташкил этиш, ноқонуний қурилишларни бартараф этиш, ҳудудни тартибга келтириш, ер ости туннелини ишга тушириш, сотувчи ва харидорлар учун шароитлар яратиш ишлари амалга оширилган. Вилоят раҳбари ҳар бир бажарилган ишни масъуллар билан бирга ўрганиб чиқди.
Шунингдек, сотувчи ва харидорлар билан суҳбатлашиб, маҳсулотларнинг нарх-навоси ҳамда бозордаги қулайликлар ҳақида уларнинг фикрлари билан қизиқди. Айрим тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларни батафсил ўрганиб чиқиб, қонуний ечимини топиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz