Вьетнам делегацияси билан учрашув ўтказилди

Пиллачилик соҳасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ҳамда ҳамкорликда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида юртимизда бўлиб турган Вьетнам давлати делегацияси Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Бугун вилоятимиз ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги “Сурхон ипаги” корхонасида Вьетнам делегацияси аъзолари билан учрашув ўтказди. Унда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов ҳам иштирок этди.

Меҳмонлар “Сурхон ипаги” корхонасида ипак толасини қайта ишлаш, мато ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Касаначилик асосида қўлда ипак толали гиламлар тўқиш лойиҳаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Вилоят раҳбари делегация аъзоларини воҳамизга ташрифи билан қутлаб, ҳамкорликда янги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишдан мамнун эканлигини билдирди.

Делегация аъзоларининг вилоятимизга бўлган ташрифи давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.