Вилоят раҳбари кеча Шеробод туманига ташрифининг кейинги манзилида туман Маданият марказида бўлиб, марказ фаолияти, яратилган шароитлар, ташкил этилган тўгараклар ва уларга таътил даврида ёшларни жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Маданият марказида эстрада санъати, рассомлик, қўғирчоқ театри, халқ амалий санъати, тўқувчилик, ва АКТ тўграклари ва фольклор жамоалари фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, топшириққа мувофиқ овоз ёзиш студияси ташкил этилган ва барча замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган.

Шунингдек, маданият марказининг аҳолини маданий ҳордиқ чиқариши ва ёшларга маданият ва санъатни ўргантишдаги фаолияти юзасидан тақдимот ўтказилди. Вилоят ҳокими марказ фаолияти ва тақдимот билан танишиб, якунда мутасаддиларга тўгараклар иштирокчилари ва туман Болалар мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш топшириғини берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.