Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Қурилиш лойиҳаларини назорат қилувчи ситуацион марказ ташкил этилади

Сурхондарёда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари инфратузилмаларини яхшилаш бўйича давлат дастурларида белгиланган лойиҳаларнинг ижроси муҳокама қилинди. Термиз тумани “Отчопар” мажмуаси, “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилаётган ҳудудда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ўтказилган муҳокамада қурилиш соҳасига масъул ташкилот, бошқарма ва корхоналар раҳбарлари, қурувчилар иштирок этишди.

Вилоятда қурилиш соҳасидаги дастурлар ижросида йўл қўйилган камчиликлар, белгиланган муддатда фойдаланишга топширилмаган лойиҳалар манзилли муҳокама қилиниб, лойиҳа ижрочилари ва масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Мутасаддиларга дастурлар асосида олиб борилаётган қурилиш лойиҳаларини доимий назорат қилиб бориш, ишлар сифатини доимий ўрганиш ҳамда лойиҳаларни муддатида фойдаланишга топширилишини таъминлаш мақсадида ситуацион марказ ташкил этиш, марказ орқали қурилиш лойиҳаларини реал вақт режимида масофадан назорат қилиб боришни йўлга қўйиш топшириғи берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.