Вилоят ҳокимининг онлайн қабулида 261 нафар фуқаронинг 306 та муаммоси тингланди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудлардаги фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ва ҳал этиш самарадорлигини ошириш, уларнинг узоқ йўл босиб, сарсон бўлишларини олдини олиш мақсадида шаҳар ва туманлар студиялари орқали онлайн қабул ўтказди.
Қарийб 4 соат давом этган қабулда ҳудудий студиялардан иштирок этган 261 нафар фуқаронинг 306 та масаладаги муаммоси тингланди. Фуқаролар томонидан асосан, даволаниш, уй-жой олиш ёки қуриш учун субсидия олиш, йўлларни таъмирлаш, ишга жойлашиш, ўзини ўзи банд қилиш учун жиҳоз ажратиш, электр энергия ва ичимлик суви таъминоти, кадастр, мактаб ва мактабгача таълим тизимидаги муаммолар ва бошқа масалалар кўтарилди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар ва ҳудудлар раҳбарлари иштирокида тингланиб, уларнинг 47 таси қабул давомида ҳал қилиб берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган 259 та мурожаат масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Қабул сўнгида вилоят раҳбари ҳар бир мурожаат шахсан назоратида бўлишини, ўрганилмаган, ижроси таъминланмаган мурожаатлар назоратдан ечилмаслиги ҳамда мурожаатлар ижросига беписандлик ва бепарволик билан қараган ҳар қандай даражадаги раҳбарларга нисбатан кескин чоралар кўрилишини таъкидлади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
1 изоҳ