Улуғбек Қосимов: “Ҳар бир мурожаат ортида одамларни қийнаётган масалалар, йечимини кутаётган муаммолар турибди. Буни ҳар бир масъул танасида ҳис қилиб, ижросини таъминлаши шарт!”
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” муҳокамаси ўтказилди. Вилоят раҳбари мурожаатлар ижроси таҳлилини муҳокама қилар экан, айрим ҳудудлар ва тармоқлар раҳбарлари фаолиятини танқид қилди.
– Фаоллар кўтараётган масалалар ҳудудларда мурожаатлар билан ишлашдаги асл ҳолатни кўрсатмоқда. Aҳоли муаммолари билан ишлаш, уларнинг ижроси устидан назорат ўрнатишда мутасаддилар фаолиятини қониқарли деб бўлмайди. Улар ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири тургани ҳақида ўйлаб кўришармикан? – дея савол қўйди вилоят ҳокими.
Шундан сўнг кўтарилган масалалар, ижрога йўналтирилган мурожаатларнинг ҳал етилиши бўйича “Сурхондарё” телерадиоканали томонидан тайёрганланган лавҳа намойиш етилди. Лавҳадаги ҳолатлар юзасидан айрим масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши белгиланди ҳамда мурожаатлар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатиш, ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндошиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, йиғилишда ижро интизоми, ташрифларда белгилаб берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди ҳамда масъулларга ҳудудлардаги арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида сифатли озиқ-овқат маҳсулотларининг узлуксизлигини таъминлаш вазифаси топширилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Aхборот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz