Термиз шаҳри Ислом Каримов кўчаси бўйлаб воҳа иқлими ва тупроқ шароитларига мос дарахт кўчатлари екилди.
Жараёнда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок етиб, шаҳарда, умуман вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида яшил майдонларни кенгайтириш лозимлигини таъкидлади.
– Яшаётган Она табиатимизнинг ертанги мусаффолигини таъминлаш бугун амалга ошираётган ишларимиз ҳамда амалларимизга боғлиқ. Шундай екан, кўпроқ дарахт екиб, яшил майдонларни кўпайтиришимиз, кўчатлар парваришини виждонан бажаришимиз лозим – дея таъкидлади вилоят раҳбари тадбир иштирокчилари билан суҳбатида.
Келтирилган кўчатларни белгиланган талаблар асосида екиш, униши, парвариши учун ҳар бирига масъул бириктириш бўйича топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари “Термиз халқаро аеропорти”да қиймати 651 млрд сўм бўлган лойиҳанинг учинчи босқичи доирасида учиш-қўниш йўлаги қуриш, аеродром қопламаларини реконструксия қилиш ҳамда перронни кенгайтириш ишларининг бориши билан танишди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Aхборот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz