Термиз шаҳрида топшириқлар ижроси ўрганилди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрининг “Тинчлик” ва “Боғишамол” маҳаллаларида бўлиб, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларининг бориши ҳамда ижтимоий соҳа объектлари билан танишди.
Дастлаб, бажарилаётган ишлар юзасидан шаҳар сектор раҳбарлари ва маҳалла “еттилиги”нинг ҳисоботлари тингланди. Шундан сўнг, ҳудуд бўйлаб юрилиб, кўчалар, йўллар ҳолати, коммунал соҳадаги муаммоларнинг ҳал этилиши кўздан кечирилди. Ишларни жадаллаштириш, инфратузилмани яхшилаш тадбирларини амалга ошириш бўйича аниқ муддатлар билан топшириқлар берилди.
Шунингдек, “Боғишамол” маҳалласидаги 32-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти шароитлари билан танишилди. Таълим ташкилоти ҳовлисида йўлаклар талабга жавоб бермаслиги ва машғулот майдончаларида шароитлар етарли эмаслиги танқид қилинди. Мутасаддиларга боғча ҳудудидаги йўлакларни янгилаш, машғулот ўтиш учун шароитларни яхшилаш ҳамда янги бино қуриш бўйича Давлат дастурига таклиф киритиш чораларини кўриш вазифалари юкланди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz