Улуғбек Қосимов: “Аҳоли саломатлигини асраш бўйича “Сурхондарё тажрибаси” қоғозда эмас, амалда бўлиши, ўзгаришларни одамлар ўзларида ҳис қилиши керак!”
Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан воҳамизда аҳоли саломатлигини асраш бўйича “Сурхондарё тажриба”сини яратиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларни намунали ташкил этиш бўйича Ангор тумани танлаб олинган бўлиб, ҳозирда ишлар давом эттирилмоқда.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор туманида бўлиб, белгиланган топшириқлар ижроси, амалий ишлар натижаси билан танишди. Хусусан, 3-сонли оилавий поликлиникада патронаж хизматини ташкил этиш ҳолати кўздан кечирилди. Соҳа мутасаддилари, шифокор ва ҳамширалар билан суҳбат қилиниб, тажрибани йўлга қўйиш бўйича қилинган ишлар ахбороти тингланди.
Вилоят раҳбари аҳоли саломатлигини асраш бўйича “Сурхондарё тажрибаси” қоғозда, шунчаки ҳисобот учун эмас, амалда тажрибага айланиши кераклиги, бўлаётган ўзгаришларни одамлар ўз таналарида ҳис қилишлари лозимлигини таъкидлади. Шу мақсадда аҳолига патронаж хизмати кўрсатиш ҳолати “Навшаҳар” маҳалласидаги хонадонларга борилган ҳолда ўрганилди.
Уйда ётиб қолган беморлар, ногиронлиги бўлган шахслар, касаллиги аниқланиб, даволаш хизмати кўрсатилаётган фуқаролар хонадонларида бўлинди. Улардан патронаж, умуман олганда тиббий хизмат сифати ҳақидаги фикларлари сўралди. Шунингдек, вилоят раҳбари хонадонлардан бирида 70 ёшини нишонлаётган онахонни таваллуд куни билан табриклади.
Хонадонлар билан танишув давомида маҳалла “еттилиги” фаолияти ҳам ўрганилиб, уларнинг амалга ошираётган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Ўрганиш ишлари якунида вилоятдаги тиббиёт соҳаси масъуллари билан "Zoom” платформаси орқали учрашув ўтказилди. Мутасаддилар ҳудудларда аҳоли саломатлигини асраш, касалликларни аниқлаш, даволаш ҳамда профилактика ишларини ташкил этиш борасида ахборот беришди. Бугунги ўрганиш ҳулосалари асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, патронаж хизматини сифат жиҳатидан яхшилаш бўйича соҳа масъулларига вазифалар белгилаб берилди.
Туманга ташриф якунида вилоят ҳокими 11-сонли мактабда ҳам бўлиб, ўқувчи ёшлар учун “беш муҳим ташаббус” доирасида ташкил этилган спорт мусобақалари, мусиқа ва санъат тадбирлари ҳамда “Ватан таянчи” аъзоларининг кўргазмали чиқишлари намойишида иштирок этди. Ўқувчилар билан мактабдаги шароитлар, таълим жараёнлари ҳақида суҳбатлашди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz