Улуғбек Қосимов: "Янгиланиш ва яшариш аёми – “Наврўз” умумхалқ байрами сайлларига ҳозирдан пухта тайёргарлик кўришимиз керак”

Вилоятнинг асосий “Наврўз” умумхалқ байрами сайллари жорий йилда ҳам Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтади. Воҳада сайлларга тайёргарлик жараёнлари бошлаб юборилган бўлиб, ҳозирда ишлар қизғин давом этмоқда.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов “Санъат саройи” мажмуасида бўлиб, олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ҳамда сайлда ўтказиладиган тадбирлар, ҳудудлар ва бошқармалар ўтовларининг жойлашув жойлари, асосий ва қўшимча саҳналар чизмалари билан танишди. Мутасаддилар ўз йўналишлари бўйича тақдимотлар қилишиб, режалар билан таништиришди.

Шунингдек, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг масъул ўринбосарлари, бошқарма ҳамда ташкилотлар мутасаддилари билан амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, ажратилган майдонда ободонлаштириш ишларини олиб бориш, дарахт кўчатлари экиш, ҳудуднинг ўзига хос урф-одатлари, анъаналари билан безаш, гастрономик туризм салоҳиятини намойиш этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Саҳна ва ўтовларни безашда миллийликка, воҳамизнинг ўзига хос либосларининг бўлишига эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди. Шу мақсадда танлаб олинган либослар ва кўргазмалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Топшириқлар ижроси бир ҳафтадан кейин ҳудудлар ва ташкилотлар кесимида ўрганилиши таъкидланди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.