Сурхондарёда “Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул” тамойили асосидаги тадбир бўлиб ўтди

Бугун Термиз шаҳридаги “Азизбек” тантаналар саройида вилоятимиз ҳудудларидан ташриф буюрган нуроний отахонлар, давлат ва жамоат ташкилотларида фаолият юритаётган фахрийлар ҳамда ёшлар иштирокида “Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул” тамойили асосидаги тадбир, кекса авлод ҳамда ёшлар вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, ушбу тамойил асосида ёшларни маҳалладаги ҳаётий тажрибага эга бўлган, замонавий фикрлайдиган фаол нуронийларга бириктириш орқали уларни Ватанга садоқат, Ватанпарварлик, одоб-аҳлоқ руҳида тарбиялаш ишларини олиб бориш асосий вазифалардан бири эканлигини, вилоятимизда бундан кейин ҳам кексаларни қадрлаш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар янада кучайтирилишини таъкидлади.

Президентимизнинг - “Бошлаган ишларимизни ёшларнинг шижоати билан кекса авлод кишиларининг ибратли ҳаётини, уларнинг панд-насиҳатини бирлаштириб олиб борсак яхши натижаларга эришамиз, чунки, тарбия бўйича улуғ авлод-аждодларимизнинг тажрибалари биз учун ҳаёт дарслигидир” - деган сўзлари алоҳида эътироф этилиб, нуронийларимизда ёшларни давлат ва жамиятга фойдаси тегадиган Она Ватанни севадиган инсонлар қилиб тарбиялашда фаоллик кўрсатишлари сўралди.

Нуронийлар ва ёшлар вакиллари билан бир пиёла чой устида суҳбат қилиниб, келгусида ишларни ташкил этиш, уч авлод вакиллари ўртасида мустаҳкам алоқани ўрнатган ҳолда тамойил асосидаги ишлар воҳада тизимли этилиши айтиб ўтилди.

Тадбирда санъаткорларнинг Она Ватан, дўстлик, эзгулик, ҳамжиҳатлик, меҳр-муҳаббат ва тинч-тотув ҳаётни тараннум этувчи куй-қўшиқлари барчада илиқ таассурот ўйғотди. Якунда нуронийлар юртимиз тинчлиги ва равнақи ҳамда халқимиз фаровонлигини тилаб, дуога қўл очишди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.