Музработ туманида шоличиликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги комплекси мутасаддилари, шоличилик кластери ва фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида Музработ туманида янги ерларни ўзлаштириш, шоличиликни ривожлантириш ҳамда бу борада амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокама қилинди.
Муҳокама аввалида туманнинг чегара ҳудудида “SCT cluster sholi” МЧЖ томонидан Амударё қирғоқларидаги 20,1 минг гектар ер майдонини ўзлаштириш лойиҳаси доирасида бажарилган ишлар ва келгусидаги режалар тақдимот қилинди. Вилоят раҳбари лойиҳа суст амалга оширилаётганлиги, иш ўринлари тўлиқ яратилмаганлиги, умуман олганда ерларни ўзлаштириш ва ундан фойдаланиш талаб даражасида эмаслигини танқид қилди.
Шоличиликни ривожлантиришда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди. Бўш ер майдонларини фойдаланишга киритиш орқали чегара олди ҳудудида жойлашган бешта маҳаллани ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Бу борада ишлаб чиқилган лойиҳа ҳам тақдимот қилинди.
Шунингдек, муҳокама давомида шоличилик фаолияти билан шуғулланиб келган тажрибали деҳқонлар, фермер хўжаликлари вакилларининг таклиф ва тавсиялари тингланди. Ер майдонларини ўзлаштириш ва фойдаланишга киритишда уларни ҳам жалб қилиб, маҳсулот етиштириш ҳажмларини ошириш, янги иш ўринлари яратиш борасида қатор вазифалар белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz