Йил сарҳисоби: Мактаблар шароитларини яхшилаш ва таълим сифатини ошириш бўйича бажарилган ишлар
Сурхондарё вилоятида 2023-йил 2 та янги мактаб қурилди, 38 та мактаб реконструксия қилинди ва 62 та мактаб мукаммал таъмирланди, 429 та мактаб жорий таъмирланиб, 200 мингдан ортиқ ўқувчилар учун замонавий таълим олиш шароитлари яратилди.
Вилоятдаги 948 та мактаб 5 мингдан ошиқ компютер, 1 520 та доска, 460 тўплам ўқув партаси ҳамда 7 турдаги мусиқа асбоблари ҳамда спорт жиҳозлари билан таъминланди. 150 та мактаб ҳожатхонаси замонавий талаблар асосида таъмирланди ва 124 та мактаб девор билан ўралди.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан “Оталар йиғилиши” ва “Оталар қабули кун”лари ташкил этилиши натижасида ўқувчиларнинг сабабсиз дарс қолдириши 12,5 фоизга камайиб, ўзлаштириш даражаси 30 фоизга ошди.
Фото: Термиз туманида умумий қиймати 15,6 млрд сўм бўлган 528 ўринли мактабнинг фойдаланишга топширилиши.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz