Термизда қўл жанги бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун Термиз шаҳридаги “Сурхон арена” спорт мажмуасида қўл жанги бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасининг финал баҳсларига старт берилди.

Мусобақанинг финал босқичи очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, спортчиларга омадлар тилади.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг Қўл жанги федерацияси раиси ўринбосари, Осиё қўл жанги федерацияси президенти Бахтиёр Мирзақулов Сурхондарёда қўл жанги спорт турини ривожлантиришдаги ҳиссаси учун вилоят ҳокими ҳамда Миллий гвардия ва ДХХ вилоят бошқармаси бошлиқлари, шунингдек, Термиз шаҳар ҳокимига ташаккурномаларни тантанали топширди.

Бугунги финал баҳсларида 18-23 ёшлилар ўртасида 8 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди. Финал мусобақалари эртага ҳам давом этади ҳамда ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ғолиблар аниқланади. Ғолибларни тақдирлаш маросими ҳам эртага ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа ғолиблари жорий йилда Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган Қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионати мусобақаларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.