Тиббиёт масканлари фаолияти ҳамда мактаб шароитлари билан танишилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳафталик иш режасига мувофиқ ижтимоий соҳа объектлари фаолияти, амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Термиз тумани ва Термиз шаҳридаги тиббиёт муассасалари ҳамда умумтаълим мактабида бўлди.
Дастлаб, Термиз тумани ҳудудида жойлашган вилоят Руҳий-асаб касалликлари шифохонасида беморларга яратилган шарт-шароитлар билан танишилди. 450 ўринли шифохонада беморлар учун яратилган шароитлар, хоналарнинг жиҳозланиши, ҳудуднинг ободонлаштирилиши ҳолати ўрганилди.
Руҳий ҳолати яхшиланган беморлар билан кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ҳамда шифокорларнинг ғамхўрлиги ҳақида суҳбат қилинди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали фаолияти билан танишди. Бу ерда ҳам беморларга шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда ҳудудлардан чақириқларни қабул қилиш ва тез тиббий ёрдам бригадаларини юбориш тизимида иш жараёнлари кўздан кечирилди.
Вилоят раҳбари аввалги ташрифларидаги топшириғига асосан чақириқларни рақамлаштириш, тирбандликларда тезкор ҳаракат қилиш учун топширилган электроскутерларнинг самарадорлиги юзасидан мутасаддиларнинг ахборотини тинглади. Тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, чақириқларга тезкор етиб бориш ҳамда самарадорликни ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, Термиз шаҳридаги 7-сонли мактабда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилиб, ишларни жадаллаштириш, бинони жорий таъмирлаш ҳамда куз-қиш мавсумига пухта ҳозирлик кўриш вазифалари топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz