Байрамга муносиб туҳфа: “Зарчоб -1 А” кичик ГЭС ишга туширилди

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги арафасида Сурхондарёда қатор янги объект ва иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда. Воҳанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли турмуш фаровонлигининг ортишига хизмат қиладиган ушбу объектларнинг навбатдаги “Зарчоб -1 А” кичик ГЭСи бўлди.

Бугун, «Ўзбекгидроенерго» АЖ томонидан Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида қуввати 3 МВт`га тенг, йилига ўртача 13,3 млн кВт`соат электр энергияси ишлаб чиқарувчи ушбу гидро электростанциясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда «Ўзбекгидроенерго» АЖ масъул ходимлари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, туман ҳокими, ҳудудий тизим корхоналари вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра “Зарчоб 1-А” кичик ГЭС томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси билан 4 750 та хонадонни таъминлаш имконияти мавжуд.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.