Термиз шаҳрида ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов эрта тонгдан Ал-Ҳаким Ат-Термизий мажмуасига ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Мутасаддиларга мажмуа ҳудудида кенг қамровли ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, ўриндиқлар бўяш, янгилаш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, Термиз шаҳрида ижтимоий соҳа объектлари, 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти, 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази вилоят филиали фаолияти ҳамда яратилган шароитлари билан танишилди.

Вилоят раҳбари боғча ва мактабда таълим тарбия жараёнлари, овқатларнинг сифатли тайёрланиши, шунингдек, кардиология маркази филиалида беморларнинг даволаниши ҳамда мураккаб тиббий жарроҳлик амалиётларини бажариш учун яратилган шароитлар билан танишиб, шифохонада даволанаётган беморлар билан суҳбатлашди. Мутасаддиларга муассасалар фаолиятини самарали йўлга қўйиш, болалар, ўқувчилар ва беморларни рацион асосида сифатли овқат билан таъминлашни қатъий назоратга олиш вазифаси топширилди.

Ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан танишувдан сўнг, вилоят раҳбари Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида соғлиқни сақлаш ва таълим тизими мутасаддилари, видеоконфренцалоқа шаклида шаҳар ва туманлар масъуллари иштирокида аҳолига патронаж тиббий хизматини кўрсатиш ҳамда таълим-тарбия масканларида сифатли овқатланишни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди. Бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди. Уларга келгусидаги зарур вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари Термиз шаҳри Боғишамол маҳалласида қурилиш фирмаси томонидан кўп қаватли турар жойлари муддатида битказилмаганлиги юзасидан аҳолининг қилган мурожаатини жойига борган ҳолда ўрганди. Соҳа мутасаддиларига лойиҳа қурилишини қисқа муддатда сифатли якунлаш, аҳолига турар жойларни топшириш юзасидан вазифалар топширилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.