Музработда коллектор сувларидан фойдаланган ҳолда шоли етиштиришладиган майдонлар кенгайтирилади
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманида коллекторларни тозалаш ва ирригация тизимларини модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда сув ресурсларини самарали бошқариш, сув танқислиги муаммосини ҳал қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда коллектор ва дренаж тизимларини яхшилаш муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.
Вилоят раҳбари йиллар давомида коллектор ва дренажларнинг тозаланмаганлиги ва тизимга эътибор қаратилмаганлиги сабабли ерларнинг мелиоратив ҳолати бузилганлигини, айрим майдонларнинг фойдаланишдан чиқишига сабаб бўлганлигини таъкидлади.
Эндиликда коллектор ва дренаж тизимларининг самарадорлигини ошириш орқали тупроқнинг шўрланишини камайтириш, ариқ ва каналларни бетонлаш билан сувнинг беҳуда сарфини кескин камайтириш чоралари кўрилаётган бўлиб, сувнинг ҳар бир томчисидан самарали фояланиш мақсадида коллектор сувлари ҳисобига шоли етиштириладиган майдонларни кенгайтириш мақсад қилинган. Оқова сувларининг қайта ишлатилиши ҳудуднинг сув танқислиги муаммосини ҳам қисман ҳал этиш билан бирга маҳсулот етиштириш ҳажмининг ошишига хизмат қилади.
Ташриф давомида мутасаддилар 2025 йилда ҳудуддаги суғориш тизимларини модернизация қилиш, энергия ва сув сарфини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар юзасидан ахборот беришди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz