Бугун Сурхондарёда дронлар шоуси бўлиб ўтади

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Кадастр агентлигининг “Геоинновация маркази” ҳамкорлигида вилоятда илк бор дрон-шоу ташкил этилмоқда. Томоша давомида 250 та дрон ёрдамида турли шакллар акс эттирилади.

Ҳозирда “Геоинновация маркази” нинг  малакали мутахассислари томонидан тадбирга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Дрон-шоу бугун, 20 октябр куни соат 20.00 да Термиз шаҳридаги "Болажон" боғи ҳудудидаги мобил саҳнада ўтказилади.

Мўлжал: “Муз саройи” рўпараси

Сурхондарёликлар ва воҳамиз меҳмонларини томошага таклиф этамиз!

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.