Миллий ўзлигимиз тимсоли

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилоятида ҳам турли адабий кечалар, давра суҳбатлари, байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Термиз шаҳридаги А.Навоий хиёбонида ўтказилган байрам тадбирида вилоят ҳокимлиги, ижодий ва жамоат ташкилотлари, маънавият, таълим-тарбия, санъат соҳаси вакиллари, талаба-ёшлар жам бўлдилар.

Тадбир аввалида Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Сўзга чиққанлар ўзбек тилининг тарихи, унинг ривожи ҳамда миллий адабиётимиз равнақига ҳисса қўшган буюк алломалар ҳақида сўз юритишди.

Тантанали тадбир муҳташам Санъат саройида давом этди.  Унда тилимизнинг жозибадорлигини тараннум этувчи  энг сара шеърлар, ғазаллардан намуналар ўқилди. Бадиий саҳна кўринишлари орқали сўз мулкининг султони Алишер Навоий сиймосини гавдалантирилди. Мумтоз куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Жўрабек Тўраев иштирок этди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.