Сурхондарёда Пробация бўлими янги бинода иш бошлади
Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси пробация хизмати ходимлари учун барпо этилган янги бино фойдаланишга топширилди.
Замонавий бинонинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник А.Исмоилов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари, ички ишлар органлари ходимлари, шаҳар ҳокими, фахрий меҳмонлар ҳамда кенг жамаотчилик вакиллари иштирок иштирок этди.
Тадбирда Ички ишлар тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётгани, соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.
Бинода вилоят ИИБ Пробацияси хизмати ва Пробациянинг Термиз шаҳар бўлими фаолият юритади. Хоналар замонавий жиҳозлар, компьютер жамланмалари, интернет тизими, кузатув камералари билан таьминланган.
Иштирокчилар янги бинода яратилган замонавий шароитлар билан танишди
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz