Ҳоким ёрдамчилари учун ўқувлар ташкил этилмоқда
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташаббуси билан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳаллаларда жорий этилган янги лавозим Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Маҳаллабай ишлаш маркази учун янги жорий этилаётган тизимнинг моҳияти ва самарали фаолият кўрсатиши бўйича Термиз давлат университетида семинар-тренинглар ва амалий машғулотлар бўлиб ўтмоқда.
Республика миқёсида ташкил этилган ўқув-семинарининг дастлабки босқичи 22-27 ноябрь кунлари бўлиб ўтди. Куни кеча бошланган семинарнинг иккинчи босқичи 4 декабрьда якунланади. Ўқув-семинарига биринчи босқичда ўқиб сертификат олган 20 дан ортиқ тренирлар жалб қилинган.
Мазкур семинарга 85 нафар тингловчи қамраб олинган бўлиб, уларга янги тизимнинг мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда. Ҳоким ёрдамчиларининг вазифалари, уларга қўйилаётган талаблар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилмоқда. Ушбу семинарнинг аҳамиятли томони, назария ва амалиёт уйғун ҳолда ташкил этилаётганидадир.
Дастлаб ўқув машғулотларини вилоят ҳокими ўринбосари Файзулла Маманов очиб берди. Ва тингловчиларга ушбу тизим яхши самара бериши ва келажакда жойларда, маҳалларада тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолининг муаммо ва масалаларини маҳалланинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилишига эришиш борасида ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.
Мазкур ўқув-семинар якунида тингловчилардан тест олинади ва уларга тренир сифатида сертификат топширилади, - дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси кафедра мудири Актам Холов. - Улар учинчи босқичда ташкил этиладиган ўқувларда тренирлик қилишади. Мақсад эса аҳоли ўртасида тадбиркорлик қобилиятини ошириш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган. Ҳоким ёрдамчилари эса бунда драйвер вазифасини бажариши ва аҳоли билан бу борада ҳамкорликда иш олиб бориши керак бўлади. Шунинг учун ҳам улар учун мана шундай ўқув-семинарлар йўлга қўйилмоқда.
Семинарнинг учинчи босқичи эса шаҳар ва туманлар миқёсида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz