Термиз гарнизонида Фахрийлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
Ёшларни ҳарбий касбга йўналтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг яратилиши ва ривожланиши тарихи билан таништириш мақсадида ҳарбий қисмда Фахрийлар ва ёшлар ҳамда жамоатчилик кенгаши аъзолари учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, мудофаа вазирлиги жамоатчилк кенгаши, Сурхондарё вилоят мудофаа ишлар бошқармаси, Термиз ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят бўлими, вилоят ҳалқ таълими бошқармаси вакиллари, афғон уруш қатнашчилари ҳарбий пенсионерлар ва фахрийлар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Тадбир қатнашчилари ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ҳарбий қисм кутубхонасига бадиий китоблар жамланмасини топширишди.
Шундан сўнг фахрийлар ва ёшларга замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳамда фахрий қоровул шахсий таркбининг чиқишлари намойиш этилди.
Учрашувда қатнашган Қуролли Кучлар фахрийлари ёшларга ибрат бўладиган ҳаёт йўлини босиб ўтган дамларни ҳамда жангларда ҳалок бўлган сафдошларини хотирлашди. Ҳарбий хизматчиларга яратиб берилаётган шароитлар, имконият ва имтиёзлар бу кунларни орзусида яшаган фахрийларда бой таассурот ўйғотди.
Термиз давлат унверситети талабалари томонидан тайёрланган концерт дастури барчага кўтаринкилик улашди.
ИИИ даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,
Термиз гарнизони
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz