Очиқликка оид қонунчилик ҳужжатлари ижроси юзасидан ўқув-семинари ташкил этилди
Президентнинг "Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши зарур бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларнинг эълон қилиб борилишини масофавий мониторингини олиб бормоқда.
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг вилоятдаги ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида мазкур ўрганишлар натижасида ҳокимликлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида такрорланишини олдини олиш мақсадида Агентлик мутахассислари томонидан масъул ижрочилар учун видеоконференцалоқа тарзида ўқув-семинари ташкил этилди.
Унда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари масъуллари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари котибият мудирлари, Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси ва аъзолари иштирок этди.
Семинарда очиқликка оид қонунчилик талаби тушунтирилиб, ушбу йўналишда иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz