Сурхондарё вилояти маданият бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг тегишли буйруғиги асосан, Бобоёров Даврон Исматуллаевич Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Д.Бобоёров 1979 йилда Денов туманида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Термиз шаҳар халқ таълими бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят ҳокимлигида масъул лавозимларда ишлаган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2021 йилдан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.